← Назад
Решение #2842794 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 312 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 438 символов
*****-сонли иқтисодий иш
Судъя: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида,
судья ёрдамчиси ***** котиблигида, даъвогар вакили ***** (2024 йил *****сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, ***** даъвогар «*****» унитар
корхонаси манфаатини кўзлаб жавобгар «*****» масъулияти чекланган
жамиятидан ***** сўм закалат пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
***** (бундан буён матнларда ***** деб юритилади) «*****» унитар
корхонаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида
Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«*****» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади)дан ***** сўм закалат пулини ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида палата ва
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да,
уларнинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128,
129, 170-моддасига асосан палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
***** даъво аризасида ишни улар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўрашган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар томонидан шартнома белгиланган маҳсулотлар етказиб
берилмаганлигини, агар жавобгар ўзида эълонда белгиланган маҳсулотлар
мавжуд бўлса биржа савдоларида қатнашиши лозимлигини маълум қилиб,
суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилинининг тушунтиришларини
тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг
мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддаси асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, «*****» унитар корхонаси ва
«*****» масъулияти чекланган жамияти ўртасида
маҳсулот етказиб бериш
бўйича 2025 йил *****-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартнома шартларига кўра, буюртмачи (даъвогар) ўзининг
оператор шахсий ҳисоб рақамига 100 фоиз тўловни кўчириб бериш, ижрочи
(жавобгар) эса ҲККПдан пул маблағлари келиб тушганлиги ҳақидаги
хабарни олганидан сўнг 10 иш куни ичида шартнома бўйича *****сўмлик
транспорт воситаси учун пневматик шина маҳсулотларини етказиб бериш
мажбуриятини олган.
Даъвогар ҲККПдаги шахсий ҳисоб-рақамига 100 фоиз тўловни кўчириб
берган бўлсада, жавобгар шартномаларда белгиланган тартибда, сифатдаги
маҳсулотларни етказиб бермаган ва ўз мажбуриятини лозим даражада
бажармаган.
Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво ариза билан судга мурожаат
қилган.
Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга
ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда – Низом деб юритилади)
14-бандида корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар ҲККПдаги шахсий
ҳисобварақларига аукционда иштирок этишдан олдин аукционнинг
бошланғич нархидан 3 фоиз миқдорида закалат ўтказилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан 3 фоиз миқдорида *****-сонли лот бўйича
*****сўмнинг 3 фоизи *****сўм заклат пули тўланган ва ушбу закалат
пулларига банд солинган.
Шунингдек, савдони ўтказиш жараёнида бошланғич нархга нисбатан
20 фоиздан ортиқ миқдорда паст нарх (*****сўм) таклиф қилинганлиги
юқоридаги Низомнинг 43-банди асосида ўртадаги фарқи (*****) яъни
*****сўм закалат пули аукциолн бошланишидаги *****сўм закалат пулига
қўшган ҳолда жами ***** сўм закалат пулига автоматик равишда банд
солинган.
Низом талабларига кўра, белгиланган закалат пуллари киритилгандан
кейин аукционда иштирок этишга рухсат берилиши мумкин.
Жавобгар олдиндан закалат пулларини тўлаган ҳолда аукционда
иштирок этиб, даъвогар билан шартнома тузган.
Бундан кўринадики, жавобгар аукционда иштирок этиш учун олдиндан
закалат пулини тўлаш лозимлигини билган ва закалат учун тўловларни
амалга оширган.
ФКнинг 312-моддасига кўра, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун
закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади.
Низомнинг 35-бандига кўра, ҲККП суднинг қонуний кучга кирган
қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича
комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисоб
рақамга ўтказишни амалга оширади.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим
даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян
шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли
имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг
шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши,
мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда
зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига
кирмайди.
ФК 349-моддасига кўра, агар тарафлардан биронтаси ҳам жавоб
бермайдиган вазият туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмай қолса, у
бекор бўлади.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятлари бажарилишини фавқулодда ва
муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор)
туфайли имкон бўлмаганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим
этмади ва эътирозларини исботламади.
Бундай ҳолатда суд жавобгарнинг айби билан шартнома
бажарилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвоси аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамиятидан «*****» унитар корхонаси
фойдасига ***** сўм закалат пули ва *****сўм почта харажати ундирилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига
*****сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиши мумкин.
Судья
*****