← Назад
Решение #2842808 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| онуни | 8 | — | law | |
| аролик кодекси | 377 | — | code_article | |
| дирда ушбу кодекс | 377 | — | code_article | |
| балки ФК | 377 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/9342 - сонли иқтисодий иш
Судья – Д.Соатов
ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 24 ноябрь
Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Соатовнинг
раислигида, О.Мирзақуловнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – AAAAA
манфаатида, жавобгар – “BBBBB” МЧЖга нисбатан Поп тумани, Чинор
МФЙ, Чинор 1 кўчаси, 329-уйда жойлашган кадастр рақами
16:05:01:01:08:0053 – сонли “Паррандачилик фирмаси”ни гаровга қўйиш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни аризачи
вакили – XXXXX, жавобгар вакили – YYYYYнинг иштирокида, Чуст туман
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар – AAAAA манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар – “BBBBB” МЧЖга нисбатан Поп тумани,
Чинор МФЙ, Чинор 1 кўчаси, 329-уйда жойлашган кадастр рақами
16:05:01:01:08:0053 – сонли “Паррандачилик фирмаси”ни гаровга қўйиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қўллаб
қувватлади.
Жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олди.
Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризаси қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, AAAAA ва “BBBBB” МЧЖ
ўртасида 20.03.2025 йилда №63 - сонли кредит шартномасига асосан
452.760.000 сўм кредит ажратилган.
Кредит таъминотига кредит ҳисобига сотиб олинадиган Поп тумани,
Чинор МФЙ, Чинор 1 кўчаси, 329-уйда жойлашган кадастр рақами
16:05:01:01:08:0053 – сонли “Паррандачилик фирмаси”ни гаровга қўйиш
мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан ихтиёрий равишда кредит таъминоти
сифатида гаровга қўйилмаган.
Даъво талабида: Поп тумани, Чинор МФЙ, Чинор 1 кўчаси, 329-уйда
жойлашган кадастр рақами 16:05:01:01:08:0053 – сонли “Паррандачилик
фирмаси” гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш сўралган.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талаби доирасида иш кўриб чиқишни лозим
деб топди.
Банк томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлса-да, жавобгар
шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан, кредит ҳисобига сотиб
олинган техникани гаровга тақдим этмаган.
Суд даъво талаби билан қуйидагиларга кўра келишиб бўлмайди ва ушбу
даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни ва давлат божини даъвогар
зиммасига юклашни лозим топади.
1
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган
ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса,
ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин
қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
ФК 266-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ашёнинг мулкдори ашёни
гаровга қўювчи бўлиши мумкин.
“Гаров тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
8-моддасига мувофиқ, ашёнинг мулкдори гаровга қўювчи бўлиши мумкин,
гаровга қўйиладиган ҳуқуқнинг эгаси бўлган шахс ҳуқуқни гаровга қўювчи
бўлиши мумкин.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
377-моддасида Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ оферта
(шартнома лойиҳаси) йўлланган тараф учун шартнома тузиш мажбурий
бўлган ҳолларда бу тараф оферта олинган кундан бошлаб ўттиз кун
мобайнида бошқа тарафга акцепт тўғрисида ёки акцептдан бош тортиши
тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисида (шартнома
лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) билдириш йўллаши керак.
Оферта йўллаган ҳамда шартнома тузиши мажбурий бўлган тарафдан
офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисида билдириш (шартнома
лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) олган тараф бундай билдириш
олинган ёки акцепт учун муддат тугаган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида
шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун
судга топширишга ҳақли.
Бундан ташқари жавобгар шартноманинг 4.2.1 – бандига асосан, кредит
ҳисобига сотиб олинаётган техникаларни гаровга қўйиш мажбуриятини
олган.
Яъни, мазкур мажбурият шартномага асосан жавобгар зиммасида, унга
нисбатан такроран мажбурият юклаш мақсадга мувофиқ эмас.
ФК 361-моддасига кўра дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида
мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки
шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий
шартнома) мажбуриятини олади.
Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек
бошқа муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар
бўлиши керак.
Дастлабки шартномани тузган тараф асосий шартномани тузишдан бош
тортган тақдирда ушбу кодекс 377-моддасининг олтинчи ва еттинчи
қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
ФК 377-моддасининг олтинчи қисмига кўра, агар ушбу кодексга ёки
бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни
тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш
талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгарга нисбатан мулкларни гаровга қўйиш
мажбуриятини юклаш талаби билан эмас, балки ФК 377-моддаси талабларига
2
риоя қилган ҳолда жавобгарни гаров шартномаси тузишга мажбур қилиш
талаби билан судга мурожаат қилиш лозим эди.
Бундай ҳолатда, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси, 7 - қисмида, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат
органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни,
9-моддаси, 25-бандида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва
унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб
қилинган даъволари юзасидан талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки
қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи” тўғрисидаги қонуни билан
тасдиқланган иловасининг, Давлат божи ставкаларининг миқдорлари
белгиланган бўлиб, номулкий хусусиятга эга даъво аризалардан – БҲМнинг
10 баравари миқдорида давлат божи тўлаш белгиланган.
Шунга кўра, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
даъвогар - АТБ “Агробанк” зиммасига юклашни ва Республика бюджетига
4.120.000 сўм ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво талаби доирасида иш кўришни лозим
деб ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи”
тўғрисидаги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 113, 118,
176, 180, 186 - моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризасини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин.
Даъвогар
–
AAAAA
ҳисобидан
Республика
бюджетига
4.120.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли.
Судья
Д.Соатов
3