← Назад
Решение #2842817 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** акциядорлик
жамиятининг жавобгар ****фермер хўжалиги хисобидан электр энергиясидан
бўлган 20 000 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (2025 йил 09
январдаги МА 07/60-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (рахбар,
шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) иштирокида, Учқўрғон туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** акциядорлик жамияти (бундан бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Учқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, ****фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан электр энергиясидан бўлган 20 000 000 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга “O`z n rg ins ksi ” **** ҳудудий
бошқармасидан мутахассис жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
ҳақиқатан ҳам жавобгарга нисбатан қарздорлик истеъмол қилинган электр
миқдоридан эмас, балки шартномада назарда тутилган миқдордан
ҳисобланганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабига эътироз билдириб,
фермер хўжалиги электр энергиясидан фойдаланмаётганлигини, унга нисбатан
муқаддам электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича
жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ҳукмига асосан жавобгарликка
тортилганлигидан сўнг электр энергияси тармоқдан узилганлигини билдириб,
судга жиноят иши материалларидан кўчирмалар тақдим қилиб, даъво талаблари
асоссизлиги сабабли рад қилишни сўради.
“O`z n rg ins ksi ” **** ҳудудий бошқармаси мутахассиси **** судга
ёзма хулоса тақдим этган.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишга жалб қилинган мутахассиснинг хулосаси, ишдаги мавжуд ва
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг **** ҳудудий филиали
ва жавобгар ўртасида 2024 йил 29 февралда “Юридик шахслар учун электр
таъминоти тўғрисида”ги 432909-сонли шартнома (бундан буён матнда
шартнома деб юритилади) тузилган.
2
Шартноманинг 1-бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона
истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини (кейинги
ўринларда “Энергия” деб юритилади) етказиб бериш мажбуриятини,
истеъмолчи эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.4 бандига кўра, корхона томонидан истеъмолчига
етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) ҳисобга олиш
приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
Шартноманинг 3.6-бандига асосан жавобгарга энергияни етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаши асосида амалга
оширилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан бир томонлама тасдиқланган солиштирма
далолатномага асосан жавобгарнинг 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатига
27 801 300 сўм қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган.
Даъвогарнинг жавобгардан қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида
2025 йил 29 сентябрдаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар жавобгардан 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатига 20 000 000 сўм
сўм асосий қарзни ундиришни сўраб иқтисодий судга мурожаат қилган.
Даъво аризада баён қилинишича, шартномага асосан даъвогар томонидан
етказиб берилган энергия учун 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатига жами
27 801 300 сўм қарзни ташкил этганлиги, Учқўрғон туманлараро иқтисодий
судининг 4-1602-2401/****-сонли ва 4-1602-2401/****-сонли иқтисодий
ишлари бўйича муқаддам қарздорликни ундириш бўйича ҳал қилув қарорлари
мавжудлигини инобатга олган ҳолда 20 000 000 сўм асосий қарз ундириш
лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда
- ФК) 234-моддасида, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
белгиланган.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
“Электр
энергетикаси
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг 27-моддасига асосан электр энергия истеъмолчилари
фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида
белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбур.
ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
3
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд даъво талабини қуйидагиларга кўра асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, юқоридаги қонунчилик ҳужжатлари, тарафлар ўртасидаги
шартнома ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидалари”га кўра энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган
энергия миқдори учун тўлаши назарда тутилган.
“O`z n rg ins ksi ” **** ҳудудий бошқармаси мутахассиси ****нинг
судга тақдим этган 2025 йил 24 ноябрдаги хулосасида 2023 йил 1 ноябрь
ҳолатига жавобгарга нисбатан даъвогар ходимлари томонидан ноқонуний
фойдаланиш ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, 31 622 400 сўмга
қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги, жавобгар томонидан 2024 йил март ойида
ушбу тўловни тўлаб берганлиги, жавобгарга 2023 йил 1 октябрда белгиланган
тартибда электр ҳисоблагич ўрнатилганлиги ва дастурий комплексдаги охирги
кўрсатгич 411 кВт.с ни ташкил этганлиги, жавобгарга 2025 йил июнь ва июль
ойларида ёзилган шартномавий миқдорлар бўйича 20 000 кВт.соат электр
энергия миқдори электр ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича нотўғри
расмийлаштирилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарори билан
тасдиқланган Қоидаларнинг 87-банди талаблари бўйича ҳисоблагич
кўрсаткичлари назорат тартибида ҲЭТК томонидан ёзиб олинганидан кейин
амалда истеъмол қилинган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилиниши
лозимлиги баён қилинган.
Даъвогар судга тақдим этган қарздорлик ҳисоби ва даъвогар томонидан
тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларда 2025 йил июнь ойида (10 000 кВт.с)
10 000 000 сўм, 2025 йил июль ойида (10 000 кВт.с) 10 000 000 сўмлик
қарздорлик бўйича жавобгар томонидан электр энергияси амалда истеъмол
қилинмаган.
Булар тарафларнинг тушунтиришлари ва мутахассиснинг 2025 йил
24 ноябрдаги хулосаси ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Шунингдек, суд юқорида келтирилган асосларга кўра даъвогар
вакилининг қарздорлик шартномавий миқдорлар бўйича ҳисобланганлиги
ҳақидаги важлари билан келишмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК) 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
4
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни,
даъвогардан республика бюджетига 412 000 давлат божи ундиришни, тўланган
41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
**** акциядорлик жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Тўланган 41 200 сўм почта харажатлари **** акциядорлик жамияти
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва
муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****