Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/19854 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 943e8cbc-3cd7-423b-a2ec-2908ee86295b Claim ID PDF Hash 5c9b2282c890c51d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
Мазкур кодекснинг 261-моддаси Мазкур кодекс 261 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
------------------сонли иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 24 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили З.Илмияминов(ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Дадабаев(ишончнома асосида)лар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар -------------- МЧЖ манфаатида жавобгар ------------- МЧЖ ҳисобидан 218000000 сўм асосий қарз, 91782000 сўм пеня, жами 309782000 сўмни ундириш ҳақидаги даъво аризасини Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) -------------- МЧЖ(бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси тақдим этиб, ------------- МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар) ҳисобидан 218000000 сўм асосий қарз, 91782000 сўм пеня, жами 309782000 сўмни ундиришни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, суд мажлисига қадар жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлигини билдириб, қолган 168000000 сўм асосий қарз ва 91782000 сўм пеняни ундиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, тўловлар қисман амалга оширилганлигини, қолган тўловларни ҳам тез орада бартараф этилишини, жамиятнинг молиявий аҳволи ҳозирда яхши эмаслигини билдириб, талабнинг пеня қисмидан енгиллик беришни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги 2024 йил 3 январдаги 8-сонли ва 2025 йил 16 январдаги 16-сонли шартномаларга асосан 2024 йил 1 июлдаги 105-сонли, 2025 йил 22 январдаги 5-сонли, 2025 йил 12 мартдаги 33-сонли ҳисобварақфактуралар билан жами 383000000‬ сўмлик “шпаклёвка ва бўёқ маҳсулотлари, сантехника, электр жихозлари, қурилиши материаллари” маҳсулотлари етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 218000000 сўм қарздорлик вужудга келган.‬ Шунингдек, тарафлар ўртасида 2025 йил 19 мартда ўзаро тасдиқланган солиштирма далолатномага кўра жавобгар томонидан 218000000 сўмлик қарздорлик тан олинган. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳаққи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Юқоридаги қарздорлик шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг 218000000 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби асосли бўлсада, тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва тақдим қилган маълумотномаларига кўра жавобгар томонидан даъво аризаси киритилгандан сўнг қисман тўлов амалга оширилган. Шу сабабли жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига асосий қарзнинг 168000000 сўм тўланмаган қисмини ундириш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасида тўлов кечиктирилган кунлар учун 91782000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32моддаси 2-қисмига кўра етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФК 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Мазкур кодекснинг 261-моддасига асосан, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга кўра, даъвогар жамият шартномага асосан жавобгар ҳисобидан пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда, суд, юқоридаги қонун ҳужжатлари нормаларини инобатга олган ҳолда даъвонинг пеня ундириш талабини камайтиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 31960000 сўм пеня ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан бюджетга 6195640 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига тўланган 41200 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар -------------- МЧЖ манфаатидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар -------------- МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар -------------- МЧЖ фойдасига 168000000 сўм асосий қарз, 31960000 сўм пеня, жами 199960000 сўм ҳамда олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 6195640 сўм давлат божи ундирилсин.‬ Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадрахимов