Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2502/12028 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья IMOMOV AXRORJON ANVAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Nurli D vr
Source ID f56c4915-6772-423f-8cc4-df282f0f903a Claim ID PDF Hash cc15632b4557b982... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2502/12028-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Имомов Кассация инстанциясида маърузачи судья М.Умаров ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ Фарғона шаҳри 2025 йил 24 ноябрь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Nurli D vr” масъулияти чекланган жамиятидан 14 062 936,25 сўм пеня ундириш ва тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “Nurli D vr” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини тарафлардан даъвогар вакили Т.Ғозиев (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Д.Холдоров, жавобгар адвокати А.Тураходжаев (ордер асосида), Фарғона вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи М.Шомуродовларнинг иштирокида, Фарғона вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Nurli D vr” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Марғилон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2023 йил 3 августдаги 327-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни ва жавобгардан 14 062 936,25 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси бекор қилинган ва даъвогарнинг фойдасига жавобгардан 4 586 874 сўм пеня ундирилиши белгиланган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилган. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, унинг ижроси юзасидан 2025 йил 13 октябрь куни ижро варақалари берилган. 2 Жавобгар биринчи инстанция судининг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, кассация шикояти берган ва шикоятида суд ҳужжатига нисбатан ўз важларини келтирган ҳолда Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Жавобгар раҳбари суд мажлисида даъвогар билан ўзаро келишувга эришганликлари сабабли кассация шикоятидан воз кечишини билдириб, бу ҳақида ёзма шаклда ариза тақдим этди ва судлов ҳайъатидан кассация шикоятидан воз кечишини қабул қилишни ва шикоят бўйича иш юритишни тугатишни, шунингдек тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар адвокати жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечишини қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечишини қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечишига эътирози йўқлигини билдирди. Судлов ҳайъати жавобгар томонидан тақдим этилган кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиб, уни қабул қилишни ва қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Иш материалларидан кўринишича, Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг жавобгар билан ўрталарида тузилган 2023 йил 3 августдаги 327-сонли олдисотди шартномасини бекор қилиш ва жавобгардан 14 062 936,25 сўм пеня ундириш тўғрисидаги талаблар билдирилган даъвоси қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси бекор қилинган ва жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 4 586 874 сўм пеня ундирилиши белгиланган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар ҳал қилув қароридан норози бўлиб, кассация шикояти берган. Кассация шикояти иш юритишга қабул қилиниб, иш кассация инстанцияси суди мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланган. Жавобгар раҳбари суд мажлисида даъвогар билан ўзаро келишувга эришганликлари сабабли кассация шикоятидан воз кечиш ҳақида ёзма шаклда ариза тақдим этди ва судлов ҳайъатидан кассация шикоятидан воз кечишини қабул қилишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. 3 ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ, кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади. Қайд этиб ўтилган асосларга кўра, кассация инстанцияси суди жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечишини қабул қилишни ва кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасида белгиланган қоидаларга асосланиб, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклайди. Баён этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди жавобгар кассация шикоятидан воз кечганлиги сабабли кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни ва кассация шикояти беришда тўланган 2 293 437 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 296-298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: “Nurli D vr” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. Кассация шикояти беришда тўланган 2 293 437 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати “Nurli D vr” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин. Ажрим қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Ажрим устидан Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи М. Умаров Ҳайъат аъзолари Д. Акрамова М. Умматова