Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19068 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b3b971dd-551e-493e-9c53-32f30e595d86 Claim ID PDF Hash 51a28d3c18aa1042... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19068-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 24 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “АА” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами 332 515 716,87 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Д.Х.Рахматуллаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг Наманган минтақавий Банк хизматлари офиси ва “ББ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 19 декабрда 1сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари асосида ўзига тегишли бўлган Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Гулистон МФЙ, Чуст йўли кўчаси, 4-уйда жойлашган Умумий овқатланиш мажмуаси кўчмас мол-мулк (бундан буён матнда объект деб юритилади)ни сотиш ва мулк қилиб топшириш, жавобгар эса объект қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар шартнома бўйича сотилган объектни ҳақини ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун даъвогар олдида жами 332 515 716,87 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 318 609 289,86 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 13 906 427,01 сўм муддати ўтган фоиз, жами 332 515 716,87 сўм қарздорлик ундиришни сўраган. Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартларига мувофиқ сотилган объект ҳақини ўз вақтида тўлиқ тўламаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 19 декабрда 1-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари асосида ўзига тегишли бўлган Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Гулистон МФЙ, Чуст йўли кўчаси, 4-уйда жойлашган Умумий овқатланиш мажмуаси кўчмас мол-мулкни сотиш ва мулк қилиб топшириш, жавобгар эса объект қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятини олган. Ўзаро тузилган шартнома бўйича 2023 йил 27 декабрда тарафлар ўртасида расмийлаштирилган далолатнома асосида объект жавобгарга топширилган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, объектнинг ҚҚС билан бирга сотиш баҳоси 1 989 720 636,18 сўм ташкил этиши белгиланган. Шартноманинг 2.2-бандига кўра, жавобгар (сотиб олувчи) даъвогар (сотувчи)нинг ҳисобварағига шартнома баҳосининг 30 фоиз миқдоридаги олдиндан тўлов 596 916 190,85 сўмни шартнома имзоланган кундан бошлаб 10 кун ичида амалга оширилиши, 2.3-бандига кўра, объектнинг қолган 70 фоиз қисми, 1 392 804 445,33 сўмлик миқдори ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган шартноманинг 2-иловасида келтирилган тўлов жадвалида белгиланган тартибда, 36 ой муддатга, шундан 6 ой имтиёзли давр йиллик 16 фоиз устама ҳаққи тўлаш ва 30 фоиз бошланғич тўлов шарти билан жавобгар томонидан тўлаб бориш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.1.1-бандига кўра, шартноманинг 2-иловасида кўрсатилган муддатларда ва миқдорда объектни сотиб олиш учун тўланадиган суммани даъвогарга тўлиқ тўлаб бериши акс эттирилган. Жавобгарнинг 2025 йил 16 сентябрь ҳолатига шартнома бўйича муддати ўтган асосий қарздорлиги 318 609 289,86 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 13 906 427,01 сўм, жами 332 515 716,87 сўмни ташкил этади. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 19 августда юборган 40-10/19714-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Ваҳоланки, ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини тўлаши лозим. Қолаверса, ФК 238-моддасининг биринчи қисмига биноан мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Суд мажлисида аниқланган иш ҳолатларига кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати ўтган асосий қарздорлиги 318 609 289,86 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 13 906 427,01 сўм, жами 332 515 716,87 сўмни ташкил этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, далолатнома, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъво талабларини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқорида баён этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 318 609 289,86 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 13 906 427,01 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати ундиришни, республика бюджетига 6 650 315 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 238, 386, 418-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА” акциядорлик тижорат банки фойдасига 318 609 289,86 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 13 906 427,01 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 6 650 315 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев