Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8989 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Surx n G l gi L b r t ri si Ответчик / Подсудимый J x ngir D vr Qurilish S rvis
Source ID fde7635d-084e-4191-805e-ac91545cd296 Claim ID PDF Hash 0ed08bf74bed0bc9... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддасининг 2-қисми нинг 2034 2 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 686-моддаси ФКнинг 686 law
ФКнинг 687-моддаси ФКнинг 687 law
ФКнинг 689-моддаси ФКнинг 689 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ИПК 2034-моддасининг 4-қисми ИПК 2034 4 law
мазкур кодекс 2034-моддасининг 8-қисми мазкур кодекс 2034 8 code_article
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
бандига биноан ФКнинг 326-моддаси бандига биноан ФК 326 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8989-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов даъвогар «Surx n G l gi L b r t ri si» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «J x ngir D vr Qurilish S rvis» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни тарафларнинг иштирокисиз, суд биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: «Surx n G l gi L b r t ri si» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда - даъвогар) Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «J x ngir D vr Qurilish S rvis» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда – жавобгар)дан 5000000 сўм асосий қарз, 2500000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган суд ҳаражатларини ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар вакили судга ёзма фиркнома бермаган, эътироз билдирмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддасининг 2-қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни даъво аризасида келтирилган важлар билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 30 августда 16/23-сонли геология-қидирув ишларигни бажариш бўйича шартнома электрон шаклда тузилган. Шартнома шартида даъвогар Термиз шахар "Чегара" махалласи 21мактаб худудида 264 ўринли укув биноси курилиши учун мулжалланган ер майдонининг курилиш буйича геология ва фундамент ости ерларининг анализ ишларини бажаришни, жавобгар эса ишни кабул килиб олгандан бошлаб, 5000000 сўм даъвогар ҳисобига тулашни зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, бажарилган ишлар хакида жавобгарга 16.05.2024 йилда юборилган 16\22-сонли хисобваракфактураси жавобгар томонидан 12.06.2024 йилда тасдиқланган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома буйича тўлов тўлиқ амалга оширилмасдан шартнома шартлари бузилган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга юборилган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. Шартноманинг 5.2-бандида мажбуриятни бажарилмаган қисми бўйича кунлик 0,4 фоиз пеня ҳисобланиши, аммо унинг суммаси тўланмаган сумма қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида бўлиши келишилган. Даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти пудрат шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-238-моддаларида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФКнинг 686-моддасига кўра лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи (лойиҳаловчи, қидирувчи) буюртмачининг топшириғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 687-моддасига кўра лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шартномаси бўйича буюртмачи пудратчига лойиҳалаш ҳақида топшириқ, шунингдек лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш учун зарур бўлган бошқа бошланғич маълумотларни бериши шарт. ФКнинг 689-моддасига кўра лойиҳа ва қидирув ишлари бўйича пудрат шартномасига мувофиқ пудратчи: ишларни лойиҳалаш ҳақидаги топшириқ ва бошқа бошланғич маълумотларга мувофиқ бажариши; тайёр бўлган лойиҳа-смета ҳужжатларини буюртмачи билан келишиб олиши, шунингдек, буюртмачи билан бирга тегишли давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишиб олиши; тайёр бўлган лойиҳа-смета ҳужжатларини ва қидирув ишлари натижаларини шартномада белгиланган муддатларда буюртмачига топшириши шарт. ФКнинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. ИПК 2034-моддасининг 4-қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2017 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига биноан ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра суд талаб қилинган пеняни 500000 сўмгача камайтиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Қайд қилинганларга кўра суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5000000 сўм асосий қарз, 500000 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 41200 сўм почта харажати ва 412000 давлат божини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 631, 686, 703, 705-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192, 2034, 2035 -моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. «J x ngir D vr Qurilish S rvis» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан «Surx n G l gi L b r t ri si» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 5000000 сўм асосий қарз, 500000 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 41200 сўм почта харажати ва 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ундирувчига ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи тарафларга юборилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида мазкур суд орқали Сурхондарё вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилишга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Ж.Р.Ачилов