← Назад
Решение #2842905 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 131 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2502/3724-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Қарши шаҳри
2025 йил 24 ноябр
Косон туманлараро иқтисодий судининг судья Ғ.Игамов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Умидуллаевнинг котиблигида, даъвогар “Bun оdk r
C tt n F iliti s” МЧЖнинг жавобгар Косон пахта тозалаш Аксидорлик
жамиятига нисбатан Автобус (двигател рақами: 894340, шасси рақами:
U S0636000S000172, Давлат рақами: 70 629 HB , ишлаб чиқарилган йили:
2000, ранги: OQ, техник паспорт серияси ва рақами:
F1194325, бўлган)га
нисбатан мул хуқуқини тан олдириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни
тарафлар иштирокисиз, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар
аниқланди:
Даъвогар “Bun оdk r C tt n F iliti s” МЧЖнинг жавобгар Косон пахта
тозалаш Аксидорлик жамиятига нисбатан Автобус (двигател рақами: 894340,
шасси рақами: U S0636000S000172, Давлат рақами: 70 629 HB , ишлаб
чиқарилган йили: 2000, ранги: OQ, техник паспорт серияси ва рақами:
F1194325, бўлган)га нисбатан мул хуқуқини тан олдиришни сўраган.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Суд тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
тарафлар ўртасида 2025 йил 24 ноябрда тузилган медиатив келишувни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида мазкур низо юзасидан 2025 йил 24
ноябрда медиатив келишув тузилган.
Медиатив келишув медиатор М.Турсунов, даъвогар Бунёдкор коттон
факилитиес ишончли вакили Ф.Мамашарипов ва жавобгар Косон пахта
тозалаш АЖ раҳбари М.Юлдашев иштирокида қуйидаги шартлар асосида
тузилган:
Жавобгар “Косон пахта тозалаш” масъулияти чекланган жамиятининг
фаолияти 225 йил 13 ноябрдан қайта тикланганлиги сабабли тарафлар
двигател рақами: 894340, шасси рақами: U S0636000S000172, Давлат
рақами: 70 629 HB , ишлаб чиқарилган йили: 2000, ранги: OQ, техник
паспорт серияси ва рақами:
F1194325, бўлган автобусни “Бунёдкор
коттон факилитиес” масъулияти чекланган жамиятига нотариал тартибда
2025 йил 30 ноябр кунига қадар расмийлаштириб беришга келишдилар ва
тарафлар мазкур медиатив келишув ихтиёрий равишда тузилганлигини
тасдиқлайди.
Медиатив келишувда белгиланган шартлар ўз вақтида амалга
оширилмаса ёки бошқа ҳолатларда битим иштирокчиларининг ҳуқуқлари
бузилса, бу бўйича тарафларнинг бири судга мурожаат қилиши мумкин.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар
қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд
ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш
жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида
хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан
тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ медиация
тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан
ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини
қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунга қадар
қўлланилиши мумкин.
Мазкур Қонуннинг 17-моддаси 4-қисмига кўра суд муҳокамаси
жараёнида ваколатли давлат органида кўриш жараёнида медиация тартибтаомилини амалга ошириш чоғида тарафлар томонидан эришилган
медиация келишув тегишли иш қайси суд ёки ваколатли давлат органининг
иш юритувида турган бўлса, дарҳол ўша судга ёки ваколатли давлат
органига юборилади.
Бундан ташқари, Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво
аризасини кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 5-қисмига асосан
низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда
тўланган давлат божи қайтарилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
медиатив келишув шартлари билан танишиб чиқиб, ушбу медиатив
келишув шартлари ўзга шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва
манфаатларини поймал қилмаслигини, амалдаги қонун ҳужжатлари
талабларига зид эмаслигини инобатга олган ҳолда мазкур медиатив
келишувни тасдиқлашни, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
медиатив келишув тасдиқланганлиги сабабли тарафлардан давлат божи
ундирмасликни, почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
15,17-моддаларини
ҳамда
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107,118,131,133, 194-195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар “Бунёдкор коттон факилитиес” нинг берган даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган суд харажатлари даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажримдан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят
қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Ғ.Игамов