← Назад
Решение #2842923 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| нинг | 14 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 935 | — | code_article | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ушбу кодекс | 71 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/8726-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 24 ноябрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар
вакиллари Ж.Шарипов, Л.Мавлонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили
А.Худоёров (ишончнома асосида) ва ҳамда ишга мутахассис сифатида жалб
этилган “Ххх” Қашқадарё ҳудудий бошқармаси вакили Б.Сабдоров (шахсий
маълумотнома асосида)лар иштирокида даъвогар “Ххх” масъулияти
чекланган жамияти қўшма корхонасининг жавобгар “Ххх” акциядорлик
жамиятига нисбатан 202.380.035 сўм бой берилган фойдани ундириш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни Қарши туманлараро иқтисодий суди
биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси
(кейинги ўринда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” акциядорлик жамияти (кейинги ўринда –
жавобгар деб юритилади)дан 202.380.035 сўм бой берилган фойдани
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими билан ишга мутахассис
сифатида “Ххх” Қашқадарё ҳудудий бўлими жалб этилган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари
тарафлар ўртасида иккита шартнома тузилиб, мазкур шартноманинг
1.4-бандида жавобгар табиий газ маҳсулотини етказиб бериш, истеъмолчи
эса тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олганлигини, даъвогар ўз
мажбуриятидан келиб чиқиб, етказиб берилган маҳсулот учун олдиндан
тўловларни ўз вақтида амалга оширганлигини, бироқ жавобгар томонидан
2025 йил 9 июнь санасидан бошлаб, тунги соат 00:00 дан тонги 05:00 гача
бўлган вақт оралиғида “Қорахитой” ҳамда “Косон-1” газ тақсимлаш саноат
коллекторларидан Қарши ва Косон туманларида жойлашган Автокемпинг
компрессларига табиий газ таъминоти тўхтатиб қўйилганлигини,
шартноманинг 7.4-бандида истеъмолчига табиий газни етказиб бериш
тўхтатилиши натижасида вужудга келган зарар қопланиши, 8.1-бандида эса
газ етказиб берилмаганда ёки тўлиқ етказиб берилмаганда бой берилган
фойда қоплаши назарда тутилганлигини, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 14-моддасида шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида
одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин
ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилиши қайд
этилганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили Бош
ишончнома тақдим этиб, даъво талаби асоссиз эканлигини ҳар иккал
шартнома бўйича қўшимча келишувларга асосан лимит билан таъминлаш
мажбурияти ортиқчаси билан таъминланганлигини, шунингдек, даъвогар
томонидан бой берилган фойда тариқасида ҳисобланган табиий газ учун
1
олдиндан тўлов амалга оширилмаганлигини қўшимча қилиб, бой берилган
фойда миқдорининг ҳисоб-китоби асоссиз эканлигини баён этиб, даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ишга мутахассис сифатида жалб этилган “Ххх” Қашқадарё ҳудудий
бошқармаси вакили суднинг ажримда келтирилган саволларга жавобан
ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам 2025 йил 10 январдан кеч соат 00-000дан-соат
05:00га қадар газ таъминоти тўхтатилганлигини, даъво аризасида
келтирилган июнь ойида 84 соат, июль ойида 86 соатни ташкил этишини, 2саволда келтирилган 202.380.035 сўм бой берилган фойда миқдорини тўғри
ҳисобланганми деб сўраган саволга ўз ваколатдан келиб чиқиб, жавоб бера
олмаслигини, даъвогар ўзаро келишилган шартномаларга асосан Қарши
тумани бўйича 2025 йил июнда белгиланган 140.000 м3 лимитдан 9.505 м3
ортиқча, жорий йил июль ойида ҳам 140.000 м3 лимитдан 2.671 м3 ортиқча
таъминланганлигини, Косон туманидаги табиий газ истеъмоли таҳлилида
аниқланишича, 2025 йил июнда белгиланган 300.000 м3 лимитдан 115.785
м3 ортиқча, жорий йил июль ойида эса 360.000 м3 лимитдан 47.869 м3
ортиқча олинганлигини маълум қилиб, бу ҳақида ўз хулосасини тақдим этиб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Шунга
кўра,
суд
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни
ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 21 майда
1831010116-сонли (Косон туман) ва 2025 йил 20 июнда 1830810096-сонли
(Қарши туман) табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва
қабул қили бўйича қўшимча (лимитни ўзгартириш ҳақидаги) келишув
тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Етказиб берувчи”
ўз зиммасига газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган
буюртмаси бўйича табиий газни шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган
ҳажимларда етказиб бериш мажбуриятини олади, “Истеъмолчи” эса ўз
зиммасига ушбу ҳажимда кўрсатилган газни қабул қилиш мажбуриятини
олади ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга
ошириши белгиланган.
Мазкур шартномаларнинг 7.4-бандида “Истеъмолчи”нинг қуйидаги
ҳуқуқларидан бири сифатида табиий газни етказиб берилишини
тўхтатилиши натижасида вужудга келган (белгиланган тартибда тегишли
ҳужжатлар асосида тасдиқланадиган) зарар қопланишини талаб қилиши,
8.1-бандида “Етказиб берувчи” “Истеъмолчи”га шартномага асосан газ
етказиб бермаган ёки тўлиқ етказиб бермаганлиги оқибатида етказилган аниқ
зарар ва бой берилган фойдани (белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар
асосида тасдиқланадиган) белгиланган тартибда топланиши қайд этилган.
Даъвогар манфаатида палата судга даъво аризаси билан мурожаат
этиб, жавобгар мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан 2025 йил
9 июнс санасидан бошлаб, тунги соат 00:00 дан тонги 05:00 гача бўлган вақт
оралиғида “Қорахитой” ҳамда “Косон-1” газ тақсимлаш саноат
коллекторларидан Қарши ва Косон туманларида жойлашган Автокемпинг
компрессларига табиий газ таъминоти тўхтатиб қўйилганлиги сабабли
юқорида қайд этилган шартнома бандларига асосан Ўзбекистон
2
Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддаси талабидан келиб чиқиб,
202.380.035 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган.
Суд даъво талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан
муҳокама қилиб, уни асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринда – ФК деб юритилади)нинг 14-моддасига мувофиқ агар қонун ёки
шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб
қилиши мумкин.
Зарар деганда ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Ушбу кодекснинг 935-моддасига асосан ғайриқонуний ҳаракат
(ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган
зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой
берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши
лозим.
Тарафлар
ўртасида
расмийлаштирилган
шартномаларнинг
8.1-бандида “Етказиб берувчи” “Истеъмолчи”га шартномага асосан газ
етказиб бермаган ёки тўлиқ етказиб бермаганлиги оқибатида етказилган аниқ
зарар ва бой берилган фойдани (белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар
асосида тасдиқланадиган) белгиланган тартибда қопланиши назарда
тутилган.
Ваҳоланки, суд мажлиси муҳокамасида жавобгар вакили томонидан
тақдим этилган иш ҳужжатлари ва ишга мутахассис сифатида жалб этилган
“Ххх” Қашқадарё ҳудудий бошқармаси мутахассис томонидан тақдим
этилган маълумотга кўра, ҳақиқатдан ҳам 2025 йил июнь ойида кеч соат
00:00дан-05:00га қадар 84 соат, жорий йил июль ойида кеч соат 00:00дан05:00га қадар 86 соат газ таъминоти тўхтатилган бўлса-да, даъвогар ўзаро
тузилган 2025 йил 21 майда 1831010116-сонли шартномага асосан Косон
туман ҳудуди истеъмоли бўйича 2025 йил июнда белгиланган 300.000 м3
лимитдан 115.785 м3 ортиқча, жорий йил июль ойида эса 360.000 м3
лимитдан 47.869 м3 ортиқча олинганлигини ҳамда 2025 йил 20 июнда
1830810096-сонли шартномага асосан Қарши тумани ҳудуди бўйича 2025
йил июнда белгиланган 140.000 м3 лимитдан 9.505 м3 ортиқча, жорий йил
июль ойида 140.000 м3 лимитдан 2.671 м3 ортиқча олинганлигини маълум
бўлди.
Мазкур ҳолатда суд даъво аризасида бой берилган фойдани асос
қилиб келтирилган шартноманинг 8.1-бандида “Етказиб берувчи”
“Истеъмолчи”га шартномага асосан газ етказиб бермаган ёки тўлиқ етказиб
бермаганлиги оқибатида бой берилган фойдани қопланиши назарда тутилган
бўлиб, жавобгар шартномавий мажбуриятларни лозим даражада бажарилиб,
3
“Истеъмолчи”га шартномада белгиланган лимитдан ортиқчаси билан табиий
газ етказиб берилган.
Бундан ташқари, даъвогар 202.380.035 сўм бой берилган фойда
ҳисобланган қиймат бўйича олиниши лозим бўлган табиий газ учун олдиндан
тўлов амалга оширилмаган.
Ҳолбуки, шартноманинг 4.3-бандида “Истеъмолчи” томонидан
табиий газни етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб
бериладиган табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириш
шарт эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 16 июндаги 163-сонли
Қарорнинг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда
судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарил-маганлиги муносабати
билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини
бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган
даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки
қилиши лозим бўлган харажатлар ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи
қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси
(калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбурият-ларни бузганлик учун
жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан
тасдиқланган бўлиши керак.
Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар
мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона
харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашё ёки
бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган
даромад тарздаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай
даромаднинг миқдори ушбу товарнинг харидорлари билан тузилган
шартномада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб
чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати,
транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқиш
билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли билан
аниқланиши зарурлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Шу боисдан суд ушбу даъво талаби миқдори табиий газни улгуржи
истеъмолчиларга етказиб бериш шартномаси мажбуриятларидан келиб
чиқиб, даъвогарга шартномада белгиланган лимитдан ортиқчаси билан
табиий газ етказиб берилганлиги, бой берилган фойда ҳисобланган табиий
газ учун олдиндан тўлов амалга оширилмаганлиги, даъво миқдори олдинги
йил июнь, июль ойлар сотилган табиий газ миқдори билан тахминий ҳисобкитоб қилинганлиги билан баҳолаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Шу ўринда суд даъво аризанинг кириш қисмида “Hududg z
Q shq d r ” газ таъминот филиали кўрсатилган бўлса-да, унга нисбатан
4
даъво аризада 202.380.035 сўм бой берилган фойда ундириш талаб
билдирилмаганлигига аниқлик киритиб кетишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, ушбу кодекс 71-моддасида суд фақат ишга
алоқадор бўлган далилларни қабул қилиши, 72-моддасида эса, қонун
ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган
иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги
белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво
талабларини
қаноатлантириш
рад
этилган
ёки
улар
қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад
этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад
этиб, олдиндан тўланган почта харажатини инобатга олган ҳолда даъвогар
ҳисобидан республика бюджетига 4.047.601 сўм давлат божи ҳамда иш
видеоконференсалоқа режимида кўрилганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати
ундиришни лозим топади..
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 14, 234, 935моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 67, 68, 74, 75,
118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан;
Республика бюджетига 4.047.601 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000
сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида шу суд
орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиши
(протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Латипов
5