Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2502/13951 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 15790119-ff0c-41c8-910f-84ab89f7e0fb Claim ID PDF Hash c36e2a420fcfe118... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онун 52-моддаси онун 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 150-моддаси онуннинг 150 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2502/13951-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2025 йил 24 ноябрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Имомов, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, аризачи “Z r liv” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг қарздор “ n-nur d n n ’m tl ri” МЧЖ (СТИР: 307 729 770)ни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни кредитор вакили Р.Мамажонов (ишончнома асосида), суд бошқарувчиси А.Назаров иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Z r liv” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга мурожаат қилиб, “ n-nur d n n ’m tl ri” МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2024 йил 17 октябрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган. Қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси А.Назаров муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Аризачи судга илтимоснома тақдим қилиб, ишни ўзини иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида суд бошқарувчиси вакили кредиторлар йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлигини маълум қилди. Суд мажлисида кредитор вакили қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлашни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган қарздор вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Қарздор 2020 йил 15 сентябрда давлат рўйхатидан ўтказилган. Донли экинлар (шолидан ташқари) етиштириш билан шуғулланади. Қарздорнинг 2025 йил 6 август ҳолатига пул мажбуриятлари (маҳсулот етказиб бериш шартномалари) бўйича қарздорлиги 582 000 000 сўмни ташкил этган. Муваққат бошқарувчи кузатув тартиб-таомили якуни бўйича ҳисоботни судга тақдим этиб, унда қарздорнинг 2025 йил 18 ноябрь ҳолатига жами қарздорлиги 2 207 384 900 сўмни, шундан иш ҳаққидан 121 338 300 сўм, кредиторлар “Z r liv” МЧЖдан 582 000 000 сўм ва “Агробанк” АТБдан 1 504 046 600 сўмни ташкил этишини, кредиторлар йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлигини маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмас. Қонун 52-моддасининг биринчи қисмида тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилиниши белгиланган. Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, аризани қаноатлантиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор “ n-nur d n n ’m tl ri” МЧЖ банкрот деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Иккинчи тоифали суд бошқарувчиси А.Назаров тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишни тугатиш бошқарувчиси Қонуннинг 53 ва 54-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширсин. Тугатиш бошқарувчиси: қарздорнинг мол-мулкини ўз тасарруфига қабул қилиши, уни инвентаризация қилиши ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиши, унинг бут сақланиши чораларини кўриши; қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиши; кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириши; қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши; қарздор тугатилганда унинг ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари келгусида тугатилиши тўғрисида уларни хабардор этиши; кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиши; қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти ҳақидаги ахборотни кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши; қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга, аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши; қарздорнинг сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириши; сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир ҳаракатларни амалга ошириши ва чоралар кўриши ҳамда бундай аломатлар аниқланганлиги ҳақида кредиторлар йиғилишига, судга, ваколатли давлат органига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши; кредиторларнинг талабларини Қонуннинг 150-моддасида белгиланган тартибда қаноатлантириши; судга тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт. Тугатиш бошқарувчисининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминласин. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади. Қарздор “ n-nur d n n ’m tl ri” МЧЖдан республика бюджети даромадига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарздор “ n-nur d n n ’m tl ri” МЧЖдан аризачи “Z r liv” МЧЖга 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Муваққат бошқарувчига кузатув тартиб-таомили даврида вазифаларини бажарганлиги учун кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдори тасдиқлансин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Акбаров