← Назад
Решение #2842943 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6371-сонли иш
Судья: Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 24 ноябрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.К.Абдураимов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар жамият тугатиш бошқарувчиси Ф. Алижоновнинг иштирокида,
даъвогар “DIN R TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси Ф.Алижоновнинг жавобгар якка атртибдаги тадбиркор
Тиллабоев Хурматилло ҳисобидан 582 560 000 сўм қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз
биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - “DIN R TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси Ф.Алижонов (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка атртибдаги тадбиркор Тиллабоев
Хурматилло (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 582 560 000 сўм
қарзни ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъвогарнинг банк
айланма таҳлилига кўра жавобгар даъвогарга жами 1 480 500 000 сўм пул
маблағлари ўтказиб берилганлигини, бироқ даъвогарга ошиғи билан
2 062 610 000 сўм ўтказиб берганлигини, бироқ ушбу ортиқча ўтказилган
582 560 000 сўм пул маблағлари шу кунга қадар қайтармаганлигини, шу
сабабли қарздорлик вужудга келганлигини, даъвогар қарздорга ушбу
қарздорликни бартараф этиш бўйича юборилган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлигини, шу сабабли судга даъво ариза билан
мурожаат қилганлигини билдириб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгар жамият вакили ҳам суд мажлисига қадар илтимоснома тақдим
этиб, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни ҳамда ҳозирда даъво
муддати
ўтганлиги
сабабли
даъво
муддатини
қўллаб,
даъвони
қаноатлантришни рад этишни сўраган.
Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни тарафларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, тугатиш бошқарувчиси ва жавобгар жамият раҳбарининг
илтимосномаси ва иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини
қаноатлантиришни ва даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “DIN R TEKSTIL” масъулияти
чекланган жамияти Андижон вилоят судиниг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2025 йил 23 майдаги 4-17-2507/8-сонли ҳал қилув қарори билан
тўловга қобилиятсиз деб топилиб, Ф.Алижонов тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинланган.
Мазкур суднинг 2025 йил 26 мартдаги ажрими билан жамият тугатиш
бошқарувчиси И.Тожибоев суд тугатувчиси вазифасидан озод қилиниб, унинг
ўрнигаушбу вазифага Ф. Алижонов тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамиятнинг банк айланмаси таҳлил
қилинганда, даъвогардан жавобгарнинг ҳисобрақамига 2018-2019 йиллар
давомида 2 062 610 000 сўм пул маблағлари ўтказилган. Жавобгарнинг аввал
ўтказиб берган 1 480 500 000 сўмни чегириб ташланса, даъвогарнинг жавобгар
олдида 582 560 000 сўм қарздорлиги ҳосил бўлган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган қарздорликни қайтариш
тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан даъвогарнинг даъво талаби асосли
бўлса-да, лекин суд мажлиси муҳокамасида жамият вакили даъво муддати ўтиб
кетганлиги сабабли даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад
этишни сўради ва ушбу мазмундаги аризаси судга тақдим қилди.
ФК 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йил.
ФК153-моддасига асосан, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво
муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул
қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор
чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида
низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад
этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, жавобгарнинг даъво муддатини
қўллаш ҳақидаги аризасини қабул қилишни, даъво муддатини қўллашни ҳамда
даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли
даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта
харажати унинг зиммасида қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
11 651 200 сўм давлат божини “DIN R TEKSTIL” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234, 236, 150, 153-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Жавобгар якка атртибдаги тадбиркор Тиллабоев Хурматиллонинг даъво
муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилсин. Даъво
муддати қўлланилсин.
Даъвогар “DIN R TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “DIN R TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти томонидан
аввал тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “DIN R TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 11 651 200 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Раислик қилувчи
Х.К.Абдураимов