Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/6393 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1af863c5-5ff0-441c-9b80-78348c09c7b7 Claim ID PDF Hash aed8f68895ececdf... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6393-сонли иш Судья:Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 24 ноябрь Андижон туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.К.Абдураимовнинг раислигида, А.Азизовнинг котиблигида, даъвогар – “ LIM GN T” масъулияти чекланган жамияти, жавобгар - “F YZ 25” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 30 июлдаги 5-сонли шартномани бекор қилиш, майдаловчи чуян шарлар воситаларини сотиб олиш учун “F YZ 25” масъулияти чекланган жамиятига ўтказиб берилган 200 000 000 сўм пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Б.Кўндибаев (ишончнома асосида)лар иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар – “ LIM GN T” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб “F YZ 25” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавогар” деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 30 июлдаги 5-сонли шартномани бекор қилиш, майдаловчи чуян шарлар воситаларни сотиб олиш учун “F YZ 25” масъулияти чекланган жамиятига ўтказиб берилган 200 000 000 сўм пул маблағларини ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномасининг шартига кўра, жавобгар ҳисобига маҳсулотнинг 100 фоизи миқдоридаги яъни 200 000 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берган бўлсада, жавобгар томонидан майдоловчи чуян шарлар воситаларини ўз вақтида етказилмай шартнома шартлари бузилганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган, лекин жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритлади)нинг 170-моддасига асосан, жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур низо тарафлар ўртасидаги 2025 йил 30 июль кунги 5-сонли маҳсулот етказиб бериш шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади)си юзасидан жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 30 июль куни 5-сонли Чуяндан доира (ярим тайёр маҳсулот) маҳсулотларини етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартноманинг умумий қиймати 200 000 000 сўмни ташкил этган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар шартнома имзоланган кундан бошлаб, 3 банк иши куни давомида жавобгарнинг ҳисоб рақамига шартномага асосан етказиб бериладиган барча қисм (партия)лар учун олдиндан тўловини амалга оширади. Шартноманинг 8.2-бандига асосан, маҳсулотлар шартнома тузилгандан сўнг 10 кун ичида етказиб берилиши, агар маҳсулот ўз вақтида етказиб берилмаса, шартнома бекор қилиниши белгиланган. Шартнома шартига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгар ҳисоб рақамига 2025 йил 31 июлдаги 54-сонли мемориал ордерган асосан 80 000 000 сўм ва 2025 йил 30 июлдаги 562-сонли мемориал ордерга асосан 120 000 000 сўм жами 200 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган бўлсада, жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида низо келиб чиққан. Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза киритган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади деб белгиланган. Суд даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талабини муҳокама қилиб қуйидагиларга асосан уни қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, ФКнинг 382-моддасига асосан тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.2-банидда етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотлар шартнома имзолангандан сўнг 10 кун ичида етказиб берилиши ёки хизмат кўрсатилиши лозим бўлган хизматлар шартнома имзоланган сўнг 20 кун ичида кўрсатилиши лозим, акс ҳолда тузилган шартнома бекор қилиниши белгиланган. Жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмай, шу кунгача даъвогарга чўяндан доира (ярим тайёр маҳсулот) маҳсулотлари етказиб берилмаган. Шу сабабли, даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2025 йил 30 июлда тузилган 5-сонли шартномани бекор қилиш талабини суд асосли деб ҳисоблаб уни қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг чўяндан доира (ярим тайёр маҳсулот) маҳсулотлари сотиб олиш учун жавобгар ҳисоб рақамига 200 000 000 сўм ўтказиб берилган маблағларни ўндириб бериш талабини муҳокама қилиб, уни ҳам қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, тарафлар ўртасида шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2025 йил 31 июлдаги 54-сонли мемориал ордерган асосан 80 000 000 сўм ва 2025 йил 30 июлдаги 562-сонли мемориал ордерга асосан 120 000 000 сўм жами 200 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берган. Жавобгар эса, ўтказиб берилган маблағлар учун чўяндан доира (ярим тайёр маҳсулот) маҳсулотларини даъвогарга етказиб бермаган ёки даъвогар томонидан ўтказиб берилган пул маблағларини қайтармаган. Бундай вазиятда суд, даъво талабидаги даъвогарнинг чўяндан доира (ярим тайёр маҳсулот) маҳсулотларини сотиб олиш учун мемориал ордарга асосан 200 000 000 сўм ўтказиб берилган маблағларни ўндириб бериш талабини асосли деб, уни қаноатлантиришни лозим топади. Зеро, ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 386-моддаси биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг икки фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий тусдаги даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Мазкур қонунда, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а” — “г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди деб белгиланган. Суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 060 000 сўм давлат божи (даъвогарнинг шартномани бекор қилиш талаби бўйича 2 060 000 сўм давлат божи, 200 000 000 сўм қарздорликни ундириш талаби бўйича 2 000 000 сўм давлат божи), даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 333, 437, 449-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар – “ LIM GN T” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар “F YZ 25” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2025 йил 30 июлдаги 5-сонли шартномаси бекор қилинсин. Жавобгар - “F YZ 25” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар – “ LIM GN T” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 200 000 000 сўм асосий қарз, 4 060 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Х.К.Абдураимов