← Назад
Решение #2842954 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 43 | — | law | |
| онун | 49 | — | law | |
| онуннинг | 49 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| ИПК | 13 | 4 | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
26 674 символов
4-2202-2503/5180-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шовот тумани
2025 йил 24 ноябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси,
нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясининг жавобгар “Gurlan Umrbek impex” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 245 084 782 сўм молиявий санкция қўллаш ва ундириш
тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили А.Рўзметов (2025 йил
12 мартдаги 22/4-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
У.Базарбаев (раҳбар), Я.Саидов (2025 йил 20 ноябрдаги ишончнома ва
2025 йил 4 ноябрдаги ордер асосида)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси (бундан буён матнда аризачи ёки Ўзэнергоинспекция деб
юритилади) Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг 2025 йил
11 августдаги 22/201-сонли текшириш ўтказиш тўғрисида буйруғига асосан
етакчи мутахассис А.Авазметов “Gurlan Umrbek impex” масъулияти
чекланган жамиятига хабардор этиш тартибида текшириш ўтказиш учун
юборилган бўлиб, унда текшириш мақсади ёқилғи-энергия ресурсларини
ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш) тақсимлаш ва
истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назорат,
текшириш ўтказиш муддати 2025 йил август ойида 1 (бир) кун этиб
кўрсатилган.
Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда (текширув коди 771-659-729)
ҳамда 22/201-сонли текшириш ўтказиш тўғрисида буйруғига асосан
аризачининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассис А.Авазметов
томонидан “Gurlan Umrbek impex” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)да тасдиқланган дастурга мувофиқ
2025 йил 13 августда текшириш ўтказилган. Текшириш жавобгар раҳбари
У.Базарбаев хабардорлигида ва иштирокида ўтказилган.
Текширишда жавобгарга қарашли Хоразм вилояти, Гурлан тумани,
Олға МФЙда жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида (бундан
буён матнда АГҚШ деб юритилади) 2 дастакли 1 та устунли суюлтирилган
углеводород газини тарқатиш устуни Ўзбекистон миллий метрология
институти давлат муассасасининг Хоразм вилоят филиали томонидан
2025 йил 29 июль куни қиёслов кўригидан ўтказилганлиги, уни амал қилиш
муддати 2026 йил 29 январь кунига қадар деб белгиланганлиги ва
гувоҳномалар тақдим қилинганлиги лекин тамғаланмаганлиги, текшириш
кунида суюлтирилган углеводород газини тарқатиш устунининг навбатдаги
2025 йил 9 январь кунидан 2025 йил 29 июль кунига қадар давлат қиёслов
кўригидан ўтказмасдан ва тамғаланмасдан жами 490 169 564 сўмлик,
80 639 литр суюлтирилган углеводород гази маҳсулотини реализация
қилинганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.
Жавобгар раҳбари далолатнома билан танишиб, бажарилиши мажбурий
бўлган кўрсатмани олган ҳолда далолатномани имзолаб, эътирози йўқлигини
билдирган.
Ўзэнергоинспекциянинг 2025 йил 20 августдаги 772-сонли Энергияни
тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкция миқдорини белгилаш
тўғрисида қарори билан жавобгарга “Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 43-моддасининг иккинчи қисмига кўра молиявий
санкция миқдори 245 084 782 сўм этиб белгиланган.
Жавобгар томонидан жарима суммаси тўланмаганлиги сабабли аризачи
Шовот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгарга нисбатан 245 084 782 сўм молиявий санкция қўллашни ва
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қўллаб-қувватлаб,
жавобгарнинг автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида текшириш
ўтказилганда ёнилғи тарқатиш ускуналарининг қиёслов кўригидан ўтказиш
муддати 2025 йил 9 январда тугаган бўлса-да, 2025 йил 9 январь кунидан
2025 йил 29 июль кунига қадар давлат қиёслов кўригидан ўтказмасдан ва
тамғаламасдан нефть маҳсулотларини реализация қилганлиги аниқланиб,
ушбу ҳолат юзасидан 2025 йил 13 августда далолатнома тузилганлиги,
мазкур текширув жавобгар фаолиятида биринчи маротаба амалга оширилган,
жавобгар биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган, йўл қўйилган
ҳуқуқбузарлик ихтиёрий равишда бартараф этилган, суюлтирилган газ
тарқатиш колонкалари қиёслов кўригидан ўтказилган бўлса-да, Қонун
49-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган имтиёз жавобгарга
нисбатан
татбиқ
қилинмаслигини
билдириб,
аризани
тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 245 084 782 сўм молиявий санкция
қўллашни ва ундиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари ариза талабларига эътироз
билдиришиб, ёзма фикрларини тақдим қилишиб, аризачи томонидан
жавобгарга нисбатан текшириш қонун талаблари бузилган ҳолда
ўтказилганлиги, ЎРҚ-940-сонли Қонунининг 43-моддаси иккинчи қисмига
кўра, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини
қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган
ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва
ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш назарда
тутилган бўлсада, аризачи “Сертификатлаштиришдан ўтказилмаган” деган
нормани гўёки “Қиёслашдан ўтказиш муддати ўтган” деган маънода нотўғри
талқин қилиб, жавобгарга нисбатан асоссиз равишда молиявий санкция
белгилаганлиги, аризачи жавобгарга нисбатан молиявий жарима миқдорини
белгилашда Қонундаги “охирги текширув ўтказилган кун” деган нормани
гўёки “Қиёслашдан ўтказиш муддати ўтган кун” деган маънода нотўғри
талқин қилиб, жарима миқдорини 2025 йил 9 январь кунидан реализация
қилинган маҳсулотнинг жами қийматидан келиб чиққан холда нотўғри
ҳисоблаганлигини,
суюлтирилган
углеводород
газини
тарқатиш
ускуналарининг қиёслов кўригидан ўтказиш муддати 2025 йил 9 январь куни
куни тугаган бўлса-да, 2025 йил 29 июль куни, яъни аризачи текшириш
ўтказишидан олдин ускуналар қайта қиёсловдан ўтказилиб, тегишли
гувоҳномалар олинганлигини, мазкур аниқланган ҳуқуқбузарлик деб
топилган ҳаракатлар жавобгар фаолиятида биринчи маротаба содир
этилганлигини, жавобгар бу ҳаракатлари билан ҳеч қандай зарар
етказмаганлигини ва ҳолат 13.08.2025 йилда аниқланган бўлса-да, жавобгар
уни текшириш кунига қадар яъни 29.07.2025 йилда бартараф этиб, ўлчаш
воситаларини қиёслаш кўригидан ўтказган ҳолда Ўзбекистон миллий
метрология институти давлат муассасасининг Хоразм вилоят филиалидан
қиёслаш гувоҳномалари олганлиги, қиёсловчи томонидан ўлчаш воситалари
қиёсланганлигини
тасдиқловчи
махсус
ҳимоя
QR-кодли
лента
ўрнатилганлигини билдиришиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни
сўрашди.
Ўтган суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон миллий метрология
институти давлат муассасасининг Хоразм вилоят филиали мутахассиси
О.Маткаримов тушунтириш бериб, жавобгар билан тузилган шартномага
асосан жамиятга қарашли суюлтирилган газ тарқатиш колонкалари
навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказилганлиги ҳамда 2025 йил 29 июлда
1379677-2025 ва 1379683-2025-сонли ўлчаш воситаларини қиёслаш
гувоҳномаси расмийлаштирилганлиги, ўлчаш воситалари қиёсланганлигини
тасдиқловчи махсус ҳимоя QR-кодли лента ўрнатилганлиги, ушбу махсус
ҳимоя QR-кодли ленталар тамға ҳисобланиши, қиёслаш кўриги давомида
суюлтирилган газ тарқатиш ускуналари ўлчаш воситалари белгиланган
тартибда ишлаётганлиги аниқланганлиги, уларга ўзлари томонидан
ўзгартириш ёки тузатиш киритилмаганлиги, агар ускуналарда носозлик
аниқланса носозлик автоматик равишда, ҳеч қандай ташқи таъсирларсиз
тузалиб кетиши мумкин эмаслиги, шу сабабли жавобгарга тегишли ёнилғи
тарқатиш ускуналарининг ўлчаш воситалари охирги текширувдан буён тўғри
ишлаб келганлиги, шунингдек ундаги ўлчаш воситалари қиёсланганлигини
тасдиқловчи махсус ҳимоя QR-кодли лента бузилмаганлигини, ўлчаш
воситаларини қиёслашдан ўтказиш қоидаларининг 28-бандида ўлчаш
воситаларининг конструкция элементларига ва уни ростлаш органларига
рухсат берилмаган киришнинг олдини олиш мақсадида ўлчаш
воситаларининг махсус жойлари (пломбалаш жойлари мавжуд бўлганда)
қиёсловчи томонидан пломбаланиши белгиланганлиги, жавобгарнинг ўлчаш
воситаларида пломбалаш жойлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли у
томонидан ўлчаш воситалари қиёсланганлигини тасдиқловчи махсус ҳимоя
QR-кодли лента ўрнатилганлигини, махсус ҳимоя QR-кодли ленталар тамға
ҳисобланишини билдирган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб
ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил
26 февралдаги 121-сон қарори билан “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан
фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи
субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби
тўғрисида”ги Низоми (бундан буён матнда Низом деб юритилади)
тасдиқланган бўлиб, ушбу Низом ёқилғи-энергетика ресурсларидан
фойдаланишда
содир
этилган
ҳуқуқбузарликларни
аниқлаш
ва
ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектларга (юридик
шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар) нисбатан ҳуқуқий
таъсир чораси сифатида молиявий санкциялар қўллаш тартибини
белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат
қилиш инспекцияси бу соҳадаги ваколатли орган ҳисобланади.
Низомнинг 5-бандига кўра, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган
углеводород
газини
қонунчиликда
белгиланган
тартибда
сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда
тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари
орқали етказиб бериш, шунингдек, назорат ўлчов асбобларига ташқаридан
бевосита таъсир кўрсатишда ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш ваколатли
органнинг ходимлари томонидан назорат тадбирлари доирасида ишлаб
чиқарувчи, етказиб берувчи ҳамда сотувчиларга тегишли темир йўл ва
автотарозилар, автоцистерна, тиркамали агрегатлар, ёқилғи тарқатиш, мой
тарқатиш ва газ тарқатиш устунлари (диспенсерлар) ҳамда бошқа
қуйиш-тўкиш ускуналарининг қуйиш меъёрларини корхона раҳбари ёки
унинг масъул вакиллари иштирокида текшириш орқали қайд қилинади.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маҳсулотлар етказиб
берилишида метрология текширувидан ўтказилмаган, даврий қиёслаш
муддати ўтган, тамғаланмаган, носоз ва ўлчаш хатолиги норматив
ҳужжатларга мос келмайдиган темир йўл ва автотарози, автоцистерна,
тиркамали агрегатлар, ёқилғи тарқатиш, мой тарқатиш ва газ тарқатиш
устунларидан (диспенсер) ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат
синовларидан ўтмаган ва тури тасдиқланмаган ёки метрологик аттестациядан
ўтказилмаган газ тарқатиш устунларидан (диспенсер), ҳисоблагичлардан ва
бошқа қурилмалардан фойдаланиш ҳолатлари ҳуқуқбузарлик сифатида
белгиланади.
Қуйидагилар ҳисоблагичга бевосита таъсир кўрсатиш деб ҳисобланади:
етказиб берувчи ҳамда сотувчиларнинг темир йўл ва автотарозилари,
ёқилғи тарқатиш, мой тарқатиш ва газ тарқатиш устунлари ва бошқа
қуйиш-тўкиш ускуналарига қўйилган тамғаларни бузилиши;
етказиб берувчи ҳамда сотувчиларнинг темир йўл ва авто тарозилари,
ёқилғи тарқатиш, мой тарқатиш ва газ тарқатиш устунлари ва бошқа қуйиштўкиш ускуналари орқали етказиб берилаётган миқдорларни намунавий
ўлчагич ва тарози тошлари ёрдамида ўлчаш орқали нефть маҳсулотлари ва
суюлтирилган углеводород газини кам қуйиш ҳолатлари аниқланиши ҳамда
автоцистерна ва тиркамали агрегатларга ўрнатилган сатҳ ўлчов чеклагичлари
жойлашувининг ўзгартирилиши (Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
хулосаси асосида баҳоланади), яъни уларга инсон омили орқали ташқи
таъсир кўрсатилиши;
ёқилғи тарқатиш, мой тарқатиш ва газ тарқатиш устунларининг
маҳсулот миқдорини ўлчаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатиш;
ёқилғи тарқатиш, мой тарқатиш ва газ тарқатиш устунларига
(диспенсер) рухсат этилмаган модем ёки бошқа алоқа воситаларини
рухсатсиз улаш ёхуд қурилмаларга қонунчиликка зид равишда ташқи таъсир
кўрсатиш.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, ҳисоб-китоблар охирги
текширув ўтказилган даврдан бошлаб мазкур ускуналар орқали етказиб
берилган маҳсулотларни миқдор кўрсаткичлари асосида ҳисоб-китоб
қилинади.
Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, аризачи томонидан
2025 йил 13 августда ўтказилган текшириш жараёнида жавобгарга тегишли
АГҚШда суюлтирилган углеводород газини тарқатиш учун 2 дастакли 1 та
устунли суюлтирилган углеводород газини тарқатиш устуни мавжудлиги,
ускуна ўлчаш воситаси Ўзбекистон миллий метрология институти давлат
муассасасининг Хоразм вилоят филиали томонидан 2025 йил 29 июль куни
қиёслов кўригидан ўтказилганлиги, уни амал қилиш муддати 2026 йил
29 январь кунига қадар деб белгиланганлиги ва гувоҳномалар тақдим
қилинганлиги, текшириш кунида суюлтирилган углеводород газини
тарқатиш устунининг навбатдаги 2025 йил 9 январь кунидан 2025 йил
29 июль кунига қадар давлат қиёслов кўригидан ўтказилмасдан ва
тамғаланмасдан суюлтирилган углеводород гази маҳсулотини реализация
қилинганлиги ҳақида далолатнома тузилган ҳамда бир нусхаси жавобгар
раҳбарига топширилган.
Мазкур текшириш давомида 2025 йил 13 августда жавобгарга
бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма топширилган бўлиб, унда
ўтказилган текшириш бўйича тузилган далолатномани ходимлар ўртасида
муҳокама қилиш (муддати 3 кун), сиғимлардаги сатҳ ўлчагич ўрнатилган
бўлиб, давлат қиёслов кўригидан ўтказиш (муддати 10 кун), зулфин
(задвижка)лар ва насосхонадаги насослар тартиб билан рақамлаш (муддати
10 кун), ҳудудда ўрнатилган жамитга тегишли суюлтирилган газ тизимига
уланмаган 3 дона 10 м3лик сиғимлар мавжуд бўлиб, зарурият бўлганда
лойиҳа ҳужжатларига киритилган ҳолда фойдаланиш (доимий) белгиланиб,
ушбу кўрсатма бандларини бажарилишини таъминлаб, ҳудудий бошқармага
ёзма равишда хат орқали маълумот беришга жамият раҳбари масъуллиги
белгиланган.
Жавобгар томонидан текширишда аниқланган барча камчиликлар
бартараф қилинган ҳамда бу ҳақида аризачининг Хоразм вилоят ҳудудий
бошқармасига 2025 йил 15 августда 9-сонли маълумот хати билан маълум
қилинган.
Бундан ташқари, жавобгарнинг мурожаатига Ўзбекистон миллий
метрология институти давлат муассасасининг Хоразм вилоят филиали
2025 йил 25 августдаги 01/76-сонли жавоб хатида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида метрология
хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 29 августдаги 528-сонли Қарори
3-иловаси ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш қоидаларининг
28-бандида ўлчаш воситаларининг конструкция элементларига ва уни
ростлаш органларига рухсат берилмаган киришнинг олдини олиш мақсадида
ўлчаш воситаларининг махсус жойлари (пломбалаш жойлари мавжуд
бўлганда)
қиёсловчи
томонидан
пломбаланиши
белгиланганлиги,
жавобгарнинг УЗСГ-01 турдаги завод рақами №2089 ва 5812 бўлган
суюлтирилган газ тарқатиш колонкаларининг электрон созлов индикация
модели улагич қисмига қиёсланганлигини тасдиқловчи махсус ҳимоя
QR-кодли лента ўрнатилганлиги маълум қилинган.
Қолаверса ўтган суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон миллий
метрология институти давлат муассасасининг Хоразм вилоят филиали
мутахассиси О.Маткаримов жамиятга қарашли суюлтирилган газ тарқатиш
колонкалари навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказилганлиги ҳамда 2025 йил
29 июлда 1379677-2025 ва 1379683-2025-сонли ўлчаш воситаларини қиёслаш
гувоҳномаси расмийлаштирилганлиги, ўлчаш воситалари қиёсланганлигини
тасдиқловчи махсус ҳимоя QR-кодли лента ўрнатилганлиги, қиёслаш кўриги
давомида суюлтирилган газ тарқатиш колонкалари ўлчаш воситалари
белгиланган тартибда ишлаётганлиги аниқланганлиги, ўлчаш воситалари
ўзлари томонидан ўзгартириш ёки тузатиш киритилмаганлиги, агар
ускуналарда носозлик аниқланса носозлик автоматик равишда, ҳеч қандай
ташқи таъсирларсиз тузалиб кетиши мумкин эмаслиги, шу сабабли
жавобгарга тегишли ёнилғи тарқатиш ускуналарининг ўлчаш воситалари
охирги текширувдан буён тўғри ишлаб келганлиги, шунингдек ундаги ўлчаш
воситалари қиёсланганлигини тасдиқловчи махсус ҳимоя QR-кодли лента
бузилмаганлиги, ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш қоидаларининг
28-бандида ўлчаш воситаларининг конструкция элементларига ва уни
ростлаш органларига рухсат берилмаган киришнинг олдини олиш мақсадида
ўлчаш воситаларининг махсус жойлари (пломбалаш жойлари мавжуд
бўлганда)
қиёсловчи
томонидан
пломбаланиши
белгиланганлиги,
жавобгарнинг ўлчаш воситаларида пломбалаш жойлари мавжуд
бўлмаганлиги сабабли у томонидан ўлчаш воситалари қиёсланганлигини
тасдиқловчи махсус ҳимоя QR-кодли лента ўрнатилганлиги тўғрисида
тушунтириш берган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон
Республикасида
метрология
хизматлари
кўрсатиш
тартибини
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил
29 августдаги 528-сонли Қарорининг 3-иловаси ўлчаш воситаларини
қиёслашдан ўтказиш қоидаларининг 5-бандига кўра, қиёслаш тамғасининг
изи — ўлчаш воситаси ва (ёки) техник ҳужжатга босилган, ўлчаш техникаси
воситаларини қиёслаш қониқарли натижалар билан ўтказилганлигини
тасдиқлайдиган, шунингдек, ўлчаш воситаларини, шу жумладан, ростловчи
қурилмаларни ҳар қандай рухсат берилмаган киришдан ҳимоя қилиш учун
мўлжалланган белги;
қиёслаш тамғаси — белгиланган шакл ва мазмундаги ўйма белгилар
майдонига эга бўлган, ўлчаш воситасига ва (ёки) уларнинг фойдаланиш
ҳужжатларига изи босиб тушириладиган ва уларни қиёслашдан
ўтказилганлигини ва қўлланиш учун яроқлилигини тасдиқловчи техник
қурилма.
Қоидаларнинг
26-28-бандларига
кўра
ўтказилган
қиёслаш
натижаларига кўра ўлчаш воситалари қўлланишга яроқли деб тан олинган
тақдирда ижрочи томонидан ўлчаш воситаларини қиёслаш баённомаси
тузилади ва унинг асосида юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари учун ушбу
Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ва ишчи ўлчаш воситалари учун
3-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситаларининг қиёслашдан
ўтказилганлигини тасдиқловчи қиёслаш гувоҳномаси расмийлаштирилади.
Қиёслаш тамғасининг изи ўлчаш воситаларига (ёки маҳкамловчи пломбага)
ва (ёки) ўлчаш воситаларининг фойдаланиш ҳужжатларига босилади.
Ўлчаш воситаларининг конструкция элементларига ва уни ростлаш
органларига рухсат берилмаган киришнинг олдини олиш мақсадида ўлчаш
воситаларининг махсус жойлари (пломбалаш жойлари мавжуд бўлганда)
қиёсловчи томонидан пломбаланади.
Қоидаларнинг 29-бандида эса ўлчаш воситалари қиёслаш натижаларига
кўра кейинги қўлланишга яроқсиз деб тан олинган тақдирда, ижрочи
томонидан ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш
воситаларининг қўлланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома берилади,
қиёслаш тамғасининг изи эса бекор қилинади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгарнинг суюлтирилган газ
тарқатиш колонкалари 2025 йил 29 июлда навбатдаги қиёслаш кўригидан
ўтказилган ва 2025 йил 29 июлда 1379677-2025 ва 1379683-2025-сонли ўлчаш
воситаларини қиёслаш гувоҳномалари берилган ва уларнинг амал қилиш
муддати 2026 йил 29 январга қада қилиб белгиланган.
“Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 43-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини
қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган
ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва
ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш,
шунингдек назорат ўлчов асбобларига ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш
— назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналарининг охирги
текшируви ўтказилган кундан эътиборан реализация қилинган товар
қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қонуннинг 49-моддаси бешинчи қисмига кўра, агар энергияни тежаш,
ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида
биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл
қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган
зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди.
Шунингдек Низомнинг 27-бандида ҳам биринчи марта ҳуқуқбузарлик
содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни
ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ
қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмаслиги белгиланган.
Бундан ташқари “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари
тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 40-моддасида ҳам
тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг текширувлар
натижалари бўйича кўрсатмаларини бажарган, шунингдек етказилган
зарарнинг ўрнини белгиланган муддатларда ва тўла ҳажмда ихтиёрий
равишда қоплаган, шу жумладан пеня тўлаган тақдирда, уларга нисбатан
молиявий санкциялар қўлланилмаслиги белгиланган.
ИПК 13-моддасининг 4-қисмига кўра, тадбиркорлик субъектлари ва
давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат
қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни
кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш
билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган
зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин
этилади.
ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Маълумки, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни
суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис
кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозим.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Гарчи текширишда жавобгар суюлтирилган углеводород газини
тарқатиш устунининг ўлчаш воситаларини 2025 йил 9 январь кунидан
2025 йил 29 июль кунига қадар давлат қиёслов кўригидан ўтказмасдан
суюлтирилган углеводород гази маҳсулотини реализация қилганлиги ҳолати
аниқланган бўлса-да, бироқ суд муҳокамасида тарафлар вакилларининг
берган тушунтиришлари ва улар томонидан тақдим этилган далиллар билан
жавобгар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир
этганлиги, текширув кунига қадар яъни 2025 йил 29 июлда ихтиёрий
равишда ўзи суюлтирилган газ тарқатиш ускунаси ўлчов воситаларини
қиёслаш кўригидан ўтказганлиги, қолаверса текширишда аниқланган барча
камчиликларни бартараф қилганлиги ўз исботини топди.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар томонидан энергияни тежаш, ундан
оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида
биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги, йўл қўйилган
ҳуқуқбузарлик ихтиёрий равишда бартараф этилганлиги ҳамда қайта
қиёслашдан ўтказиш давомида суюлтирилган газ тарқатиш ускунасида
носозликлар аниқланмаганлиги, шундан келиб чиқиб етказилган зарар ҳам
мавжуд эмаслиги ҳолатини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Шунингдек, аризачи 245 084 782 сўм молиявий санкцияни ундиришни
сўраган.
Юқорида аризанинг молиявий санкцияни қўллаш талабини
қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли, суд, аризанинг молиявий
санкцияни ундириш талабини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Суд аризачи вакилининг Қонуннинг 49-моддаси бешинчи қисмида
назарда тутилган имтиёз жавобгарга нисбатан татбиқ қилинмаслиги ҳақидаги
важлари билан келишмайди.
Чунки, мазкур Қонун нормаси молиявий санкция қўлланилмаслиги
учун бажарилиши лозим бўлган мажбурий талабларни ўзида акс
эттирганлиги, улардан бири етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаш
эканлиги баробарида жавобгар фаолиятида ўтказилган текширишда зарар
етказиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмаган.
Қонуннинг мазкур талаби шартли характерга эга бўлиб, бунда агар
зарар етказилган бўлса уни тўлиқ қопланиши, зарар етказилмаган ёки зарар
етказилганлик ҳолати аниқланмаса зарарни қоплаш талаби мавжуд
эмаслигини назарда тутади.
Суд,
Қонуннинг
мазкур
талаби
профилактика
мақсадида
киритилганлигини, бунда хўжалик юритувчи субъект (тадбиркор)
ўз хатосини англаб, тез фурсатларда уни бартараф этса, давлат уни
жазоламаслиги, балки масъулиятлиликни рағбатлантиришини назарда
тутганлигини эътироф этади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғриси”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
қилинган. Мазкур Қонун билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра,
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи ундирилиши белгиланган.
Аризачининг 245 084 782 сўм молиявий санкцияни ундириш ҳақидаги
талаби мулкий хусусиятга эга даъво талаби ҳисобланади.
Баён этилганларга асосан, суд, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра
аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб,
даъвонинг молиявий санкция тарзидаги ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
талаби бўйича давлат божи ундирмасликни, даъвонинг 245 084 782 сўм
молиявий санкцияни ундириш талаби бўйича эса давлат божи ҳамда почта
харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192,
215-222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр
энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясидан республика бюджетига 4 901 696 сўм давлат божи
ундирилсин.
Аризани тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси
нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Ў.Мадрохимов