← Назад
Решение #2842993 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 070 символов
********-сонли иқтисодий иш
Судья: *******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
********
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ******* раислигида, судья
ёрдамчиси *******нинг котиблигида, жавобгар вакили ********нинг
иштирокида, даъвогар *******нинг жавобгар *******дан ******* сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро
иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
******* (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
******* (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******* сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 4 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Хоразм вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда
Хоразм вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси (бундан буён матнда –
учинчи шахслар деб юритилади) жалб этилган.
Даъвогар ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи
шахслар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да. вакил
иштирокини таъминламади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 127, 128 ва
170-моддаларига асосан даъвогар ва учинчи шахслар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили даъво талабига
эътироз билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи жавобгар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
4 сентябрда 188330-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Шартнома қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз
ичига олган ҳолда ҚҚС билан жорий нархларда 346.900.000 сўмни ташкил
қилади.
Ушбу шартномага асосан пудратчи Урганч шаҳар, “Навбаҳор” МФЙ,
И.Каримов кўчасидаги 104-сонли кўп квартирали уйнинг лифт ускунасини
мукаммал таъмирлаш бўйича электрон платформага тендер ташкилотчиси
томонидан юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларидаги иш ҳажмларини тўлиқ
бажариш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ***** сўм аванс ўтказилган.
Шартноманинг 12-бандига кўра, танлов савдолари натижаси бўйича
аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти ишлар бошланган кундан
эътиборан 30 кунни ташкил этади. Ишларни бошлаш санаси биринчи аванс
ўтказилган кундан ҳисобланади.
Шунга мувофиқ жавобгар мазкур объектни 2025 йил 10 октябргача
топшириши лозим бўлган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ****** сўм маблағ ўтказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ****** сўмлик қурилиш-монтаж ишлари
бажарилиб, қолган ****** сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилмаган ва
якунига етказилмаган.
Шу боис, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан
******** сўмлик ишларнинг натижасини топшириш кечиктирилганлиги
учун тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 64-бандига асосан
******* сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 64-бандига кўра,
“Пудратчи” объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўзаро тузилган
шартномани ишларни бажариш жадвалидаги мажбуриятларни бузганлиги
учун “Буюртмачи”га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня
тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар
қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига
кўра, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ
етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган
ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига)
кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг
0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси
етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган
хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш
шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш
муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни
бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни
қоплашдан озод этмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ,
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра, суд даъво талабидаги ҳисобланган пеня ундириш
талабини кўриб чиқиб, даъвогар ўз вақтида ундириш чораларини кўрмасдан,
пеня суммасининг кўпайишига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, пеня
суммасини камайтириб, жавобгардан ******* сўм пеня ундиришни,
пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва ушбу қисм юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини рад этишни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-179 ва
180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар *******дан даъвогар ******* фойдасига ***** сўм пеня,
олдиндан тўланган ***** сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар *******дан республика бюджетига ***** сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*******