Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2202-2503/5664 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья MADROXIMOV O‘RINBOY YULDOSHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 10a8434a-674e-471a-8f09-0a5ebb368bb2 Claim ID PDF Hash f509545b01c699e3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нг Ер кодекси 24-моддаси нг Ер кодекси 24 code_article
Ер кодексининг 6-моддаси Ер кодекси 6 code_article
да ушбу Кодекснинг 24-моддаси да ушбу Кодекс 24 code_article
Ер кодекси 24-моддаси Ер кодекси 24 code_article
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ФКнинг 377-моддаси ФКнинг 377 law
олбуки ИПК 68-моддаси олбуки ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 19 056 символов
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил ***** Шовот тумани Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси *****суд мажлиси котиблигида, прокурор катта ёрдамчиси *****, даъвогар вакиллари ***** (раҳбар), адвокат ***** (2025 йил *****-сонли ордер ва *****-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили ***** (2025 йил *****-сонли ишончномага асосан)лар иштирокида, даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар *****га нисбатан ***** билан 2025 йил *****даги юридик шахсларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага бериш бўйича *****-сонли шартнома юзасидан ижарага берувчи *****ни ер участкасининг сотилган баҳосини ижара даври муддатига мос равишда бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича қўшимча келишув битими тузишга мажбур қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Шовот туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “*****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ***** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида ***** мартда тузилган юридик шахсларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага бериш бўйича *****-сонли шартнома юзасидан ижарага берувчини ер участкасининг сотилган баҳосини ижара даври муддатига мос равишда бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича қўшимча келишув битими тузишга мажбур қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, шартноманинг 3-иловасига мувофиқ муддатли тўлов графиги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зид равишда ишлаб чиқилиб муддатли тўлов 5 йилга нотўғри тақсимланганлиги, аслида ер участкасини сотиб олиш қиймати ижара даврига мос равишда бўлиб-бўлиб тўланиши лозимлиги, даъвогар чорвачилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши, ер участкасини сотиб олиш қийматини беш йил муддатда тўлаш жамиятни иқтисодий ночор аҳволга олиб келишини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сонли қарорининг 31-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-боб 3-бандида жисмоний ва юридик шахслар томонидан танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида ихтиёрий равишда ўз зиммасига олинган қўшимча тўловлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўланиши белгиланганлигини билдириб, шунга асосан жавобгарни тарафлар ўртасидаги 2025 йил ***** мартдаги *****-сонли ер ижара шартномасининг 3-иловасидаги муддатли тўлов графигини ижара даври 30 йил муддатга тенг тақсимлаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича қўшимча келишув битими тузишга мажбурлашни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили ҳам даъво талабига эътирози йўқлигини, ер участкасини сотиб олиш қийматини беш йил муддатда тўлаш чорвачилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган даъвогарни иқтисодий ночор аҳволга олиб келишини билдириб, тарафлар ўртасида тузилган *****-сонли ер ижара шартномаси электрон онлайн аукцион натижалари бўйича тузилганлигини, аукцион шартларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сонли фармонига асосан ер участкасининг аукцион савдосида сотилган баҳосини 5 йил муддатга бўлиб тўлаш назарда тутилганлигини таъкидлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида прокурор даъвогар ва жавобгар ўртасидаги ер участкаси ижарага бериш шартномаси аукцион натижалари бўйича тузилганлигини инобатга олиб, даъво талабларини рад этишни сўради. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларини тушунтиришларини эшитиб, прокурорнинг фикрини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар лот рақами ***** бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага бериш юзасидан ўтказилган Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида 2025 йил ***** февралда расмийлаштирилган *****- онли баённомага асосан даъвогар аукцион ғолиби деб топилган, унга ер участкаси *****сўмга сотилган. Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида 2025 йил ***** февралда расмийлаштирилган *****- онли баённомада тўловлар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-135-сонли Фармонига асосан муддатли тўлов асосида амалга оширилиши қайд этилган. Баённоманинг алоҳида шартлар қисмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сонли Фармонига асосан аукцион ғолиби томонидан лот қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган ҳамда пул маблағларининг қолган қисмини Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисобланган ҳолда ҳар ойда тенг улушларда буюртмачи билан бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида шартномага асосан тўланиши лозимлиги қайд этилган. Мазкур баённома асосида тарафлар ўртасида 2025 йил *****мартда “Юридик шахсларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага бериш бўйича” *****-сонли шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг 12- бандида, “ижарага олувчи”нинг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, “ижарага олувчи” ер участкасининг ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда 3-иловага мувофиқ туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига бўлиб тўлаш (агар аукцион савдосида шундай шарт билан ютиб олинган бўлса) мажбуриятини олган. Шартномага 3-иловада ер участкасининг аукцион савдоларида сотилган нархи *****сўм, шартнома тузилгунга қадар амалга оширилган тўлов *****сўм ва қолган тўланиши керак бўлган *****сўм муддатли тўлов график асосида 2025 йил ***** апрелдан 2030 йил ***** мартга қадар, яъни 5 йил мобайнида тўланиши белгиланган. Даъвогар жавобгарга 2025 йил ***** октябрдаги таклиф хати билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сонли қарорининг 31-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 2-боб 3-бандига асосланганини кўрсатган ҳолда тарафлар ўртасидаги *****йилдаги *****-сонли ер ижара шартномасининг 3-иловасидаги муддатли тўлов графигини ижара даври 30 йил муддатга тенг тақсимлаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича қўшимча келишув битими тузишни таклиф қилган. Даъвогарнинг таклифи жавобгар томонидан кўриб чиқилиб, Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида 2025 йил ***** февралдаги *****- онли баённомага кўра Лот рақами ***** бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини аукцион савдоларида даъвогар ютиб олганлиги, ушбу ер майдонининг норматив қиймати ***** сўм қилиб белгиланганлиги ва даъвогар ўз хоҳишига кўра ихтиёрий равишда нархни 3 ***** сўмга ошириб аукцион ғолиби бўлганлиги ва шунга асосан тарафлар ўртасида шартнома тузилганлиги маълум қилинган. Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво талаби билан судга мурожаат қилган. Суд қуйидагиларга асосан даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2024 йил 9 октябрдаги *****-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда Ер кодекси деб юритилади) 24-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандидаги “очиқ электрон танлов” деган сўзлар “электрон онлайн-аукцион” деган сўзлар билан алмаштирилган. Яъни ўзгартиришга қадар жисмоний ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари очиқ электрон танлов натижалари асосида ижара ҳуқуқи асосида берилган бўлса, киритилган ўзгартиришдан сўнг Ер кодекси 24-моддаси 2-қисмининг биринчи бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн-аукцион натижалари асосида — жисмоний ва юридик шахсларга ижара ҳуқуқи асосида берилиши белгиланди. Ер кодексининг 6-моддасида ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар билан ер участкаларини ижарага бериш шартномасини тузиш ҳам ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кириши белгиланган. Ер кодекси 24-моддаси 14-қисмига кўра ер участкалари ижарасининг шартлари ва муддатлари тарафларнинг келишувига биноан белгиланади ҳамда шартномада мустаҳкамлаб қўйилади, 20-қисмига кўра эса ер участкаларини ижарага олганлик учун ҳақ тўлаш тартиби ва унинг миқдори ижара шартномасида қонунчиликка мувофиқ белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-135-сонли Фармони 1-бандининг а) кичик банди биринчи хатбошисининг тарафлар ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатининг вужудга келишига асос бўлган шартнома ҳамда ушбу шартнома тузилишига асос бўлган баённома расмийлаштирилган санада амалда бўлган таҳририда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда 5 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилиши назарда тутилганлиги ҳолда Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги *****- онли баённомада ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сонли Фармонига асосан аукцион ғолиби томонидан лот қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган ҳамда пул маблағларининг қолган қисмини Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисобланган ҳолда ҳар ойда тенг улушларда буюртмачи билан бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида шартномага асосан тўланиши лозимлиги қайд этилган. Шунга кўра тарафлар ўртасида 2025 йил *****мартда тузилган *****-сонли шартномага 3-иловада ер участкасининг аукцион савдоларида сотилган нархи муддатли тўлов график асосида 2025 йил ***** апрелдан 2030 йил ***** мартга қадар, яъни 5 йил мобайнида тўланиши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 1-модда ига кўра, фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар. ФКнинг 354-моддасига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. ФК 384-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. ФКнинг 377-моддасига мувофиқ агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 12-бандида ҳам тушунтириш берилган. Қайд қилинган Қонун ва Қарорнинг мазмуни шундан иборатки, шартнома тарафлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланиши, шартнома тузиш мажбурий бўлган ҳолатларда, тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли бўлади. Даъвогар даъвонинг асоси сифатида келтирган Низомнинг 3-бандида, жисмоний ва юридик шахслар томонидан танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида ихтиёрий равишда ўз зиммасига олинган қўшимча тўловлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўланиши назарда тутилган. Мазкур низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган қўшимча тўловлар (кейинги ўринларда — қўшимча тўловлар) ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартибини белгилайди. Яъни ушбу Низомда қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкалари очиқ электрон танлов асосида ижарага берилганда тўланадиган қўшимча тўловлар ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби белгиланган. Ваҳоланки, тарафлар ўртасидаги ер ижара шартномасини тузишга асос 2025 йил 17 февралдаги *****- онли электрон аукцион натижалари бўйича расмийлаштирилган баённома эканлиги баробарида мазкур баённомада муддатли тўлов асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил ***** сентябрдаги *****сонли фармони кўрсатилган. Ҳолбуки бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сонли 2 қарорининг 3 -иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдога чиқариш материалларини тайёрлаш, ташкил этиш, унда иштирок этиш, электрон онлайн-аукцион савдо ғолибини аниқлаш ва натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш ҳамда ғолибнинг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини назарда тутувчи Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади. Юқоридаги Низомнинг 3-бандига кўра электрон онлайн-аукцион савдо — савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга объектни реализация қилиш бўйича нархни ошириб бориш тамойили асосида онлайн тартибда ўтказиладиган савдо шакли ҳисобланади. Низомнинг 19-бандига кўра (аукцион баённома расмийлаштирилган санада амалда бўлган таҳририда) лот бўйича таклиф этилган энг юқори ижарага олиш қийматининг дастлабки 15 фоиз миқдори 10 иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби томонидан тўлангандан сўнг унга оператор томонидан бир иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилади. Бунда электрон онлайн-аукцион савдода иштирок этиш учун шакллантирилган закалат пули миқдори қўшиб ҳисобланади ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби томонидан «бўлиббўлиб тўлаш» танланган тақдирда, тўлов графигига асосан тенг тақсимланади. Низомнинг амалдаги таҳрири 19-бандига кўра лот бўйича таклиф этилган энг юқори ижарага олиш қиймати 15 иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби томонидан тўлангандан сўнг унга оператор томонидан бир иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилади. Юқорида қайд этилганларга асосан мазкур ҳолатда ер ижара шартномасининг 3-иловасидаги муддатли тўлов графигини ижара даври 30 йил муддатга тенг тақсимлаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича қўшимча келишув битими тузиш жавобгар учун мажбурий эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Маълумки, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Гарчи даъвогар жавобгарга нисбатан қўшимча келишув битими тузишга мажбур қилишни талаб қилган бўлса-да, бироқ жавобгар Фуқаролик кодекси ёки бошқа қонунларга мувофиқ у билан шу мазмунда қўшимча келишув битими тузишга мажбурлиги ҳолатларини исботлаб бермади, ҳолбуки ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс, шу жумладан, даъвогар ҳам ўз талабига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозимлиги аниқ белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 14-бандида шартнома тузишга мажбур этиш тўғрисида даъво аризаси тақдим қилинган ҳолда, агар шартнома тузиш тарафлар учун мажбурий бўлмаса, суд бундай талабни қаноатлантиришни рад этилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур тоифадаги даъволар учун даъво тақдим этиш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим, аммо даъвогар кичик бизнес субъекти сифатида белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаган, демак тўланган *****сўм давлат божи, шунингдек почта харажати даъвоси рад этилган даъвогарнинг зиммасида қолдирилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво тақдим этишда олдиндан тўланган ***** сўм давлат божи ва ***** сўм почта харажати “*****” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья *****