← Назад
Решение #2843001 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 155 | — | law | |
| ИПК | 149 | — | law | |
| бандида агар даъво аризасининг ушбу Кодекс | 149 | — | code_article | |
| амда ИПК | 155 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
-------------------сонли иқтисодий иш
судья: Б.Мадрахимов
НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризасини қайтариш тўғрисида)
Наманган шаҳри
2025 йил 4 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимов,
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар -------------------- АТБ манфаатида жавобгар ------------------- МЧЖдан муддати ўтган кредитдан 3289500000 сўм,
1138941000 сўм фоиз қарзи, 116723000 сўм пеня ва муддатли кредит
қарзидан 3200000000 сўм, жами 7745164000 сўм миқдоридаги кредит
қарздорлигини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар -------------------МЧЖга қарашли Наманган шаҳар, Соҳибкор МФЙ, Қодир Отамирзаев
кўчаси, 10-уйда жойлашган “ишлаб чиқариш” бино-иншоотларига
қаратиш, гаров мулкини мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказиш ва гаров
мулкининг бошланғич реализация баҳосини баҳолаш ҳисоботида
кўрсатилган суммада белгилаш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова
қилинган хужжатлар билан танишиб, уларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) -------------------- АТБ(бундан
буён матнда – даъвогар) манфаатида судга ариза билан мурожаат қилиб ------------------- МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар)дан муддати ўтган
кредитдан 3289500000 сўм, 1138941000 сўм фоиз қарзи, 116723000 сўм
пеня ва муддатли кредит қарзидан 3200000000 сўм, жами 7745164000 сўм
миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни -------------------МЧЖ(бундан буён матнда – қўшимча жавобгар)га қарашли Наманган
шаҳар, Соҳибкор МФЙ, Қодир Отамирзаев кўчаси, 10-уйда жойлашган
“ишлаб чиқариш” бино-иншоотларига қаратиш, гаров мулкини мажбурий
тарзда баҳолашдан ўтказиш ва гаров мулкининг бошланғич реализация
баҳосини баҳолаш ҳисоботида кўрсатилган суммада белгилашни сўраган.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган хужжатлар ўрганиб
чиқилганида,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси(бундан буён матнда – ИПК) талабларига риоя қилинмаган холда
даъво аризаси тақдим этилганлиги аниқланди.
Жумладан, даъво аризаси Палата томонидан киритилган бўлиб, даъво
аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар даъвогарга жўнатилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат иш материалларида мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24
майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон
2
қарори(бундан буён матнда – Пленум қарори)нинг 28-бандидаги
тушунтиришга кўра прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар
томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим
этилган даъво аризаси (ариза) бўйича, шунингдек, соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилаётган ишлар бўйича ҳам даъво
аризасининг (аризанинг) ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг
кўчирма нусхалари манфаати кўзланган шахсга, жавобгарга ва учинчи
шахсга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса
ҳам, даъво аризаси (ариза) ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 5бандига мос ҳолда қайтарилади.
Бундан ташқари, жавобгардан 116723000 сўм пеня ундириш сўралган
бўлсада, мазкур сумманинг ҳисоб-китоби(кечиктирилган сумма,
кечиктирилган кунлар ва шу асосида вужудга келган пеня суммаси) даъво
аризасида ёки бошқа ҳужжатда кўрсатилмаган.
ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандида даъво аризасида
ундирилаётган
ёки
низолашилаётган
сумманинг
ҳисоб-китоби
кўрсатилиши керак.
ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида агар даъво
аризасининг ушбу Кодекс 149-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига
риоя қилинмаган бўлса, 5-бандида жавобгарга ва учинчи шахсларга даъво
аризасининг ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма
нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган
бўлса, судья даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни
қайтаради, деб кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни қайтаришни лозим деб хисоблайди ҳамда
ИПКнинг 155-моддаси ва 195-моддаси талабларига риоя қилиб,
а ж р и м қ и л а д и:
Даъво аризаси ва унга илова ҳужжатлар даъвогарга қайтарилсин.
Даъвогарга юқорида келтириб ўтилган камчиликларни тўғирлаган
ҳолда судга қайтадан мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги
тушунтирилсин.
Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Мадрахимов