Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2304-2504/1573 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья XASANOVA ZULFIYA XASANOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 39bc92a3-ffbc-4b2f-8318-93bf20123ece Claim ID PDF Hash 3eec199cfc477d19... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 33-моддаси онуни 33 law
тисодий процессуал кодексининг 221-моддаси тисодий процессуал кодекси 221 code_article
онунинин 9-моддаси онунинин 9 law
Текст решения 9 348 символов
4-2304-2504/ХХХХ-сонли иш судья З.Хасанова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОР Чимбой тумани 2025 йил ХХ ноябрь Чимбой туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Хасанованинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.Ибрагимовнинг котиблигида, аризачидан вакил ХХХХХ (2025 йил ХХХХ ишончнома асосида), жавобгардан раҳбар ХХХХХ, вакили адвокат ХХХХХ (ХХХХХ) иштирокида, аризачи ХХХХХнинг жавобгар “ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамиятига нисбатан 2019 йил 20 декабрда берилган 539524-сонли лицензияни бекор килиш тӯғрисидаги аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни Чимбой туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а ниқлади: ХХХХХ жавобгар “ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамиятига 2019 йил 20 декабрда берилган 539524-сонли лицензияни бекор килиш тӯғрисидаги аризаси билан иқтисодий судга муражат этган. Аризачи вакили суд мажлисида ариза бӯйича тушунтириш бериб, текширишда жавобгар томонидан "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасида белгиланган талаблари ва шартларининг кӯпол равишда бузилганлиги учун аризани қаноатлантириб, жавобгарга нефть, газ, газ конденсатини реализация килиш фаолияти учун 2019 йил 20 декабрда берилган 539524-сонли лицензияни бекор қилишни сӯради. Жавобгар ва вакили ариза юзасидан ӯз эътирозларни билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сӯради. Суд тарафларнинг тушинтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, ХХХХХ томонидан 2019 йил 20 декабрда нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углевод газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти уч н 539524-сонли лицензия берилган. Амал қилиш муддати 2019 йил 20 декабрь күнидан 2029 йил 23 декабрь кунигача деп кўрсатилган. Шунигдек, 2024 йили 03 июнда бир йилда 100 000 куб.метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланиладиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (курилмалари)да кўлланиладиган янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунаси, газ кувурларини ва улардаги ускунулардан фойдаланиш учун 289947-сонли рухсатнома берилган. ХХХХХ томонидан "Hududg z Q r q l g‘ist n" GTF мутахассислари билан ҳамкорликда Қораўзак тумани, Қойбак ОФЙ, Қойбак ахоли пункти ҳудудида жойлашган "ХХХХХ" маъсулияти чекланган жамиятига қарашли автомобилларга газ тўлдириш шахобчасида ҳисоблагичнинг манифолд қурилмаси жўмракларига ташқи таъсир кўрсатиш, ҳарорат ўлчагичига ҳар хил иситиш мосламаларини ўрнатиш ҳолатлари аниқланиб, 2024 йил 05 декабрда 000006-сонли далолатнома тузилиб, далолатномада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 134-бандида белгиланган, яъни ҳисоблагичнинг манифолд қурилмаси жўмракларига ташқи таъсир кўрсатиш, ҳарорат ўлчагичига ҳар хил иситиш мосламаларини ўрнатиш ҳолатлари аниқланганда-газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими томонидан пломба ўрнатилган кундан бошлаб, бироқ уч ойдан кам бўлмаган даврдан бошлаб истеъмолчи томонидан қиймати 2 016 723 800 сўм бўлган табиий газ истеъмол қилингани аниқланиб, “ХХХХХt” АЖнинг манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215моддасида ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Иқтисодий процессуал кодексининг 221-моддасининг иккинчи бӯлимида суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасини биринчи қисмини ўнинчи хат бошига кўра, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атрофмуҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган бўлса. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган "Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона" Низомнинг 51-бандида лицензияловчи орган қуйидаги ҳолларда лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади: ицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса. Лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликлар Паспортларда назарда тутилади. Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 25-Илова “Нефть, газни (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш” Паспортининг 9-банди к-кичик бандида қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган шартларга нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш (шу жумладан, охирги истеъмолчигача сотиш) бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик — шахс-лицензиатлар томонидан умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан, уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек, ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга лицензиат томонидан рухсатсиз аралашиш белгиланган. Демак, текшириш жараёнида аниқланган холатлар жавобгар томонидан лицензия талабларини қӯпол равишда бузиш хисобланади. Шунингдек, иш кўриб чиқилган кунда " ‘z n rg ins ksi " ва "Hududg z Q r q l g‘ist n" GTF томонидан тузилган 000006-сонли далолатномаси ўз кучида бўлиб, жавобгар томонидан лицензия шартлари бузилмаганлигини тасдиқловчи фактлар мавжуд эмас. Суд, юкорида қайд этилганларга ҳамда текширишда жавобгар томонидан "Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона" Низомнинг 25-иловаси “Нефть, газни (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш” паспортининг 9-банди “к“ кичик банди талаблари бузилганлиги ҳолатлари текшириш ҳужжатлари билан ӯз исботини топганлигидан келиб чиқиб, арзачининг аризасини қаноатлантиришни ва "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинин 9-моддасини биринчи қисмини ўн тўққизинчи бандида, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни, иш видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги сабабли жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ва аризачи фойдасига тӯланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди ХХХХХнинг аризаси қаноатлантирилсин. “ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамиятига 2019 йил 20 декабрда берилган 539524-сонли лицензия бекор қилинсин. “ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан ХХХХХ фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. “ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарорига норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ӯн кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин яки қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья З.Хасанова