← Назад
Решение #2843028 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 703 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2502/14504-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳар
2025 йил 24 ноябрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
«Темирйўлинфратузилма» АЖнинг, жавобгар “Шабнам Омад Қувонч” МЧЖдан
72 891 010 сўм асосий қарз ва суд харажатлари ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар «Темирйўлинфратузилма» АЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади)нинг, жавобгар “Шабнам Омад Қувонч” МЧЖ (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади)дан 72 891 010 сўм асосий қарз ва суд харажатлари
ундиришни сўраган.
Тарафлар вакиллари ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва
даъво юзасидан фикр-мулохазаларини тақдим этмади.
Даъвогар ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – Иқтисодий процессуал кодекси) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунга кўра, суд низони тарафлар вакиллари йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин деб топди.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим
даражада бажарилиши керак.
Фуқаролик кодексининг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар томонидан 2022-2023 йиллар давомида
ҳисобварақ-фактуралар имзоланган бўлиб, уларга кўра даъвогар жавобгарга
юклаш ва тушириш йўлларида вагонларни юклаш ва тушириш фронтлари бўйлаб
жойлаштириш хизматларини кўрсатган бўлиб, жавобгар кўрсатилган хизматлар
учун тўловларни амалга оширмаган ва 12 859 829 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Гарчи тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган бўлсада, даъвогар
томонидан жавобгарга хизмат кўрсатилганлиги ҳисобварақ-факутаралар ва
тарафлар вакилларининг аввалги суд мажлисида берган тушунтиришлари билан ўз
исботини топади.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш бўйича 2024 йилнинг
10 октябрь куни 301-сонли талабнома юборилган, лекин қарздорлик тўланмаган.
Мазкур қарздорлик суммаси ишдаги мавжуд ҳужжатларҳисобварақфактуралар ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогар судга маълумотнома бериб, унда жавобгар томонидан қарздорлик
ва суд харажатлари тўлиқ қопланганлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолатда суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг
иккинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш
бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат
божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан
қопланади.
Баён этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим
топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170,
176-180, 186 ва 259-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида мазкур ҳал қилув
қарори устидан апелляция шикоят беришга (протест келтириш) ҳақли.
Раислик қилувчи
А.Акбаров