Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19868 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bfc4bee8-bf84-4145-b79d-32d9e1084133 Claim ID PDF Hash ae43d4cce70cb6ae... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19868-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 24 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар “ББ” фермер хўжалиги ҳисобидан 12 079 607,22 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Т.К.Собиров (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “S dull Sh msiddin `g`li” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 5 июнда 18-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар транспортда юк ташиш хизматини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан кўрсатилган хизмат ҳақини жавобгар тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 12 079 607,22 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 12 079 607,22 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга транспортда юк ташиш хизмати кўрсатилганлиги, бу тарафлар ўртасида электрон тарзда имзоланган ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ҳамда низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 5 июнда тузилган 18-сонли автомобиль траснпортида бошоқли дон ташиш тўғрисидаги шартноманинг 1.1-бандида даъвогар транспортда юк ташиш хизматини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. ФК 711-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартнома бўйича олинган мажбуриятлар бажарилиб, жавобгарга 2025 йил 5 августдаги 113-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 12 079 607,22 сўмлик хизмат кўрсатилган. Ўзаро тузилган шартноманинг 1.1-бандида жавобгар кўрсатилган хизмат учун ҳақни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай кўрсатилган хизмат ҳақини тўламаган ва 12 079 607,22 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган 2025 йил 7 октябрдаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Жавобгарнинг даъвогардан бўлган қарзи 12 079 607,22 сўмни ташкил этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, юк жўнатиш авто-улов ҳисоблари, ҳисобварақ-фактура, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 12 079 607,22 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 238, 711моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 12 079 607,22 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ББ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев