Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/11549 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SH -SOFIY TEXTILE
Source ID 7b73995a-cc36-4c4f-987f-b611c4957bbb Claim ID PDF Hash 4584f8b33b9c2865... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/11549-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 24 ноябрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекция»сининг жавобгар «SH -SOFIY TEXTILE» МЧЖдан 13 275 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили М.Тожиев (ишончнома асосида), Қўқон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Н.Абдурахимовларнинг иштирокида, суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекция»си (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «SH -SOFIY TEXTILE» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 13 275 000 сўм асосий қарз, ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида судга даъво аризаси тақдим этилганидан сўнг жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлигини, 03.01.2024 йилдаги 586/24-сонли шартнома бўйича 881 455,71 сўм, 03.01.2025 йилдаги 586/25-сонли шартнома бўйича 11 362 681,78 сўм қарздорлик қолганлигини баён этиб, суддан даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, лекин суд мажлисида вакил иштирокини таъминламаган. Суд ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди: аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида Данғара тумани, Чинобод МФЙда ташкил этилган “Чинобод-1” КСЗдан 57-63-лотлардаги 4536,7 кв. метр майдонларини ижарага бериш бўйича 2024 йилнинг 3 январь куни 586/24-сонли, 2025 йилнинг 3 январь куни 586/25-сонли ижара шартномалари тузилган ва 2024 йилда тузилган шартномада ойлик ижара тўлови суммаси 1 524 331 сўм, 2025 йилда тузилган шартномада ойлик ижара тўлови суммаси 1 758 061,98 сўм этиб белгиланган. Шартномаларнинг 2.1-бандига кўра, жавобгар ижара объектидан фойдаланганлиги учун ҳар ой учун, шу ойнинг 10-санасигача 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши лозим бўлса-да, у мазкур мажбуриятини лозим даражада бажариб бормаган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг даъвогар олдида қарзининг мавжудлиги ишдаги далиллар билан тасдиқланади. Гарчанд даъво аризасида 13 275 000 сўм асосий қарзни ундириш сўралган бўлса-да, бироқ судга даъво аризаси тақдим этилганидан сўнг жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилиши натижасида жавобгарнинг 03.01.2024 йилдаги 586/24-сонли шартнома бўйича 881 455,71 сўм, 03.01.2025 йилдаги 586/25-сонли шартнома бўйича 11 362 681,78 сўм, жами 12 244 137,49 сўм қарздорлиги қолган. Шу сабабли суд даъво талабини қисман 12 244 137,49 сўм қисмини қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантириш, даъвогар фойдасига жавобгардан 12 244 137,49 сўм асосий қарз, 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этиш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «SH -SOFIY TEXTILE» МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекция»си фойдасига 12 244 137,49 сўм асосий қарз, 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, жами 12 697 337,49 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов