Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1903-2502/3518 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья SATTOROV AVAZJON NASURULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0afd022c-2705-42a3-a9c4-eb1533aea1a0 Claim ID PDF Hash 92173db6480a62d5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ушбу Кодекснинг 1030-моддаси ушбу Кодекс 1030 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 931 символов
4-1903-2502/3518-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сариосиё тумани 2025 йил 24 ноябрь Сариосиё туманлараро иқтисодий суди, судья А.Н.Сатторовнинг раислигида, Ф.Йўлдошевнинг котиблигида, даъвогар раҳбари С.Ашуров, жавобгар мактаб директори Ф.Юсупов иштирокида, *** даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Сариосиё туман “***” болалар мактабидан 977 057 710 сўм бажарилган ишлар ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: *** (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “***” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Сариосиё туман “***” болалар мактаби (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Сариосиё туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар билан тузилган пудрат шартномасига асосан мактаб биносида жорий таъмирлаш ишларини бажарганлиги, бироқ бажарилган ишлар учун бугунги кунга қадар тўловлар амалга оширилмасдан қолаётганлиги, қарзни тўлаб бериш бўйича мурожаат қилинган бўлсада, жавобгар қарзни тўлаш бўйича тегишли чораларни кўрмасдан келаётганлигини баён қилиб, жавобгардан 977 057 710 сўм бажарилган ишлар ҳақини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 21 отябрдаги ажрими билан ишга *** низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) сифатида жалб қилинган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Палата ҳамда учинчи шахслар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ****, ўз тушунтиришида даъво талабини қувватлаб, жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлиги сабабли суддан уни қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мактаб директори ***, даъво талабини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам бажарилган ишлар бўйича қарздорлик мавжудлигини, бироқ қарздорлик бўйича қисман тўлов амалга оширилганлиги, қолган қарзни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилиб, суддан ишни қонуний ҳал этишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар (Иш бажарувчи) ва жавобгар (Буюртмачи) ўртасида 2024 йил 3 октябрь куни 55-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра “Иш бажарувчи” мактаб биносини жорий таъмирлаш ишларини бажариш, “Буюртмачи” эса ишларни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, шартноманинг умумий суммаси 977 057 707 сўмни ташкил этиши, 3.1-бандига кўра, шартнома умумий суммасининг 30 фоиз миқдорда 10 иш кунида “Иш бажарувчи”нинг махсус ҳисоб рақамига (сумда) олдиндан тўлов амалга оширилиши, 3.3-бандига кўра, “Буюртмачи” тўловларни ф-2 ва ф-3 га асосан шартномадаги умумий суммадан чиқмаган холда амалга оширилиши, яъни таъмирлаш ишлари бажарилиши давомида бажарилган ишлар далолатномаси асосида 10 банк куни давомида тўлаб борилиши белгиланган. Шунга кўра, даъвогар объектда жами 977 057 710 сўмлик жорий таъмирлаш ишларини амалга оширган бўлиб, у жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Жавобгар бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ҳисоблансада, бироқ тарафлар ўртасида 2024 йил 3 октябрь куни тузилган 55-сонли шартнома ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 2.3.-бандида, судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар ҳақини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин деб тушунтириш берилган. ФК 1023-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Шунингдек, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъво аризасида, даъвогар пудрат шартномасига асосан 977 057 710 сўмлик жорий таъмирлаш ишларини бажарган бўлиб, жавобгар уни қабул қилиб олган бўлсада, даъвогарнинг юзага келган қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ишларнинг ҳақини тўламасдан келганлиги баён этилган. Шу сабабли, Палата даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан юқоридаги асосларга кўра судга даъво аризаси билан мрожаат қилган. Гарчанд, тарафлар ўртасида 2024 йил 3 октябрь куни тузилган 55-сонли шартнома ғазначилик бўлмида рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли тузилмаган деб ҳисоблансада, даъвогарнинг 977 057 710 сўмлик ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар ва тарафларнинг суд мажлисида берган тушунтришлари билан ўз исботини топди. Судга тақдим этилган банк маъумотидан кўринишича, жавобгар томонидан 2025 йил 22 июлда 90 024 500 сўм, 2025 йил 29 июлда 44 870 000 сўм, 2025 йил 28 августда 45 000 000 сўм ва 50 400 000 сўм ҳамда 42 000 000 сўм, 2025 йил 8 октябрда 89 100 009 сўм, 2025 йил 14 ноябрда 31 995 000 сўм ҳамда 98 000 000 сўм, жами 491 389 509 сўм тўлов амалга оширилган. Палата даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан 2025 йил 16 октябрда даъво қўзғатиб, 2025 йил 17 октябрда судга тақдим этган. Бироқ, даъво аризаси судга тақдим этилгунга қадар жавобгар томонидан 361 394 509 сўм тўлов амалга оширилганлиги инобатга олинмасдан, даъво талабида жавобгардан 977 057 710 сўм бажарилган ишлар ҳақини ундириш сўралган. Ваҳоланки, даъво аризасида, даъво талабининг 361 394 509 сўм ундириш қисми чегирилган ҳолда судга тақдим этилиши лозим эди. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, даъво талабининг 361 394 509 сўм ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, судга даъво аризаси берилгандан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда 129 995 000 сўм тўлов амалга оширилган. Қайд этилганларга кўра, суд даъво аризани қисман қаноатлантаришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 485 668 201 сўм бажарилган ишлар ҳақини ундиришни, жавобгар томонидан тўланган жами 491 389 509 сўм ундириш қисмини рад этишни лозим топди. 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш; 2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар] [ТСЗ: 1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар] Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажатни муҳокама қилиб, ИПК 118-моддасига мувофиқ, мутаносиб равишда жавобгардан 12 313 264 сўм, даъвогардан 7 227 890 сўм давлат божини республика бюджетига ундиришни, жавобгардан олдандан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Сариосиё туман “***” болалар мактабидан даъвогар “***” МЧЖ фойдасига 485 668 201 сўм бажарилган ишлар ҳақи, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган 491 389 509 сўм ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига: жавобгар Сариосиё туман “***” болалар мактабидан 12 313 264 сўм; -даъвогар “***” МЧЖдан 7 227 890 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья А.Н.Сатторов