← Назад
Решение #2843075 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 228 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПК | 149 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2502/15491-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья - Х.Жамолиддинов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - М.Умматова
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 24 ноябрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова
ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг
суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили Н.Абдуллаева
(ишончнома асосида), жавобгар вакили адвокат А.Жумаев (ордер
ва ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “ gr
h rv B r k
K m l ksi” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ irz x kim
l x tx n Orzusi” оилавий корхонасига нисбатан 45 000 000 сўм асосий қарз,
6 750 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
18 сентябрь кунги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар “ irz x kim
l x tx n Orzusi” оилавий корхонаси томонидан берилган апелляция шикояти
асосида ишни вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ gr
h rv B r k K m l ksi” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда “даъвогар” ёки “жамият” деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “ irz x kim
l x tx n Orzusi” оилавий корхонаси
(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 45 000 000 сўм
асосий қарз, 6 750 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрь кунги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 45 000 000 сўм асосий қарз ундирилиши белгиланиб,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган ва суд харажатлари
тарафлар ўртасида тақсимланган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан
мурожаат қилган.
Апелляция шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан
норози эканлигини, суд томонидан тақдим этилган далиллар ва иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатлар ўрганилмаганлигини, хусусан суднинг ҳал қилув
қарори билан ундирилиши белгиланган 45 000 000 сўм пул маблағини жавобгар
олганлигини, бу ҳақида далиллар тақдим қилинганлигини, даъвогар ҳам ушбу
пул маблағини олганлигини инкор қилмаганлигини, тарафлар ўртасида
2
тузилган
шартнома
бўйича
жавобгар
томонидан
мажбуриятлар
бажарилганлигини, бироқ суд томонидан мазкур ҳолатлар инобатга
олинмаганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, янги қарор билан даъвони қаноатлантиришни рад қилишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини
қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, судлов ҳайъатига
илтимоснома тақдим қилиб, жавобгар вакилининг ҳаракатларида Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси таркиби мавжудлиги сабабли
вилоят прокуратурасига хабарнома юборишни билдириб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига
нисбатан эътирозларини билдириб, судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Апелляция судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб,
далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, апелляция шикоятида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, апелляция шикоятини
қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилишни ва даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим
топди.
Даъво аризасидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
12 декабрда 21/12-12-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан жавобгар даъвогарга шартномада белгиланган
йирик шохли қорамолларни етказиб бериш, ўз навбатида даъвогар эса етказиб
берилган чорва молларини қабул қилиб олиши ва шартномада белгиланган
муддатда ва тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан даъвогарга чорва моллари тўлиқ ва сифатли етказиб
берилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги юзага
келганлиги асоси билан жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 45 000 000 сўм
асосий қарз, 6 750 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Бироқ, судлов ҳайъати томонидан ишни кўришда биринчи инстанция
судига тақдим этилган даъвогарнинг даъво аризаси “ gr
h rv B r k
K m l ksi” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари С.Жумаев томонидан
берилган 2025 йил 24 июлдаги 08-сонли ишончномага асосан, жамият
ҳуқуқшуноси Н.Абдуллаева томонидан имзоланганлиги, аммо мазкур
ишончнома даъвогар раҳбари С.Жумаев томонидан эмас, балки бошқа шахс
томонидан имзоланган ҳолда расмийлаштирилганлиги аниқланди.
Суд мажлисида даъвогар вакили берган тушунтиришида, биринчи
инстанция судига тақдим қилинган 2025 йил 24 июлдаги 08-сонли
ишончномани расмийлаштиришда техник хатоликка йўл қўйилганлигини,
3
С.Жумаев жамиятнинг раҳбари вазифасидан озод қилинганлигини, жамиятнинг
бугунги кундаги раҳбари И.Эшниёзов эканлигини маълум қилди.
Аниқланишича, жамият томонидан унинг манфаатларини ҳимоя қилиш
ва жамиятнинг вакили бўлиш учун жамият ҳуқуқшуноси Н.Абдуллаева номига
2025 йил 24 июлдаги 08-сонли ишончнома расмийлаштирилган.
Мазкур ишончномага асосан Н.Абдуллаева жамият номидан судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Бироқ, ишни судда кўриш давомида Н.Абдуллаева томонидан тақдим
этилган ҳужжатлардан аниқланишича, жамият томонидан Н.Абдуллаева номига
расмийлаштирилган 2025 йил 24 июлдаги 08-сонли ишончнома жамият раҳбари
С.Жумаев томонидан эмас, балки бошқа шахс томонидан имзоланганлиги
аниқланди.
Бинобарин, судга тақдим этилган тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил
12 декабрда 21/12-12-сонли шартномага, 2021 йил 1 июлдаги 5211-сонли
буйруқда, шунингдек С.Жумаевнинг шахс гувоҳномасига қўйилган имзолар
билан Н.Абдуллаева номига расмийлаштирилган 2025 йил 24 июлдаги
08-сонли ишончномага қўйилган имзолар ўртасида тафовутлар аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан даъвогар вакили Н.Абдуллаева тушунтириш
бериб, унда жамият томонидан ишончнома расмийлаштиришда техник
хатоликка йўл қўйилганлиги маълум қилинди.
Бундан кўринадики, даъво аризаси уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган
шахс томонидан имзоланган ҳолда судга тақдим этилган.
ИПКнинг 107-моддаси 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса
ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёҳуд мансаб мавқеи
ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан
имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ушбу асосга кўра, судлов ҳайъати судга тақдим этилган даъво аризаси уни
имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги сабабли
даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг
24-бандида, ИПК 149-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра даъво
аризаси даъвогарнинг раҳбари ёки унинг вакили томонидан ўз қўли билан
имзоланган бўлиши лозим.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни
тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
4
Ушбу ҳуқуқ нормасига асосланиб, судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш
билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди.
Хусусан, даъвогар томонидан биринчи инстанция судига даъво аризаси
тақдим этишда 517 500 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати,
жавобгар томонидан апелляция шикояти тақдим этишда эса 225 000 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажати тўланган.
Юқорида қайд этилганларга асосан, апелляция инстанцияси суди
жавобгарнинг апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвогарнинг даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъво тақдим қилишда олдиндан тўланган
517 500 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогарнинг
зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига апелляция
инстанция суди учун 225 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати,
республика бюджетига 33 750 сўм давлат божи, Олий суднинг ҳисоб-рақамига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ биринчи инстанция
ва апелляция инстанцияси судлари учун 206 000 сўм суд харажати ундиришни,
ижро варақаси беришни, жавобгар вакили А.Жумаевнинг илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“ irz x kim
l x tx n Orzusi” оилавий корхонасининг апелляция
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрь кунги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
“ gr h rv B r k K m l ksi” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъво тақдим қилишда тўланган 517 500 сўм давлат божи ва 37 500 сўм
почта харажати “ gr
h rv B r k K m l ksi” масъулияти чекланган
жамиятининг зиммасида қолдирилсин.
“ gr
h rv B r k K m l ksi” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- апелляция инстанцияси суди учун “ irz x kim
l x tx n Orzusi”
оилавий корхонаси фойдасига 225 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати;
- апелляция инстанцияси суди учун республика бюджетига 33 750 сўм
давлат божи;
- биринчи инстанция суди ва апелляция инстанцияси суди учун Олий
суднинг ҳисоб-рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ жами 206 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
“ irz x kim
l x tx n Orzusi” оилавий корхонаси вакили А.Жумаевнинг
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
5
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан
умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан у эълон қилинган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал
қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Умаров
Ҳайъат аъзолари
Д.Акрамова
М.Умматова