Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2501/6366 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси шаҳар бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID da76b9d7-4d93-47c9-8019-a0ad25973e94 Claim ID PDF Hash eb89f132f8ab4707... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 957-моддаси ФКнинг 957 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни ва ИПКнинг 118-моддаси онуни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2501/6366-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 24 ноябрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Махмудов раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриевнинг суд мажлиси котиблигида, тараф вакиллари иштирокисиз, даъвогар “А” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси шаҳар бошқармасининг жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор “Б” ҳисобидан 56 137 306,20 сўм миқдоридаги қарздорликнисуброгациятартибда ва олдиндан тўланган почта харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а ни қ ла д и: “K it lb nk” АТБ “Чилонзор” Sm rtb nki “Чорсу” бўлими (кейинги ўринларда —банк) ва Якка тартибдаги тадбиркор “Б” (кейинги ўринларда — жавобгар ва(ёки) қарз олувчи) ўртасида 2024 йил 14 августда №116/297/КВ-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда —кредит шартномаси) тузилган бўлиб, кредит шартномасига асосан банк томонидан жавобгарга учун 60 ой муддатга, йиллик 27,9 фоиз устама тўлаш шарти билан 182 290 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит шартномаси бўйича таъминот сифатида ва тадбиркорлик хавфини олдини олиш учун “А” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки) жамият, суғурта ташкилоти) ва банк ҳамда жавобгар ўртасида 2024 йил 19 августда №0276/1469-1/1-2433029-сонли жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш қоидалари шартида суғурта шартнома (кейинги ўринларда —суғурта шартномаси) тузилган ва №0276/1469-1/1/2433029-сонли суғурта полиси берилган. Суғурта шартномасига кўра, банкнинг мурожаатига асосан жавобгар томонидан кредит шартномасига мувофиқ кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтарилмаган(тўланмаган)лиги ҳолати суғурта ҳодисаси деб топилиб, 2025 йил 30 майда 56 137 306,20 сўм маблағ суғурта товони сифатида банк фойдасига тўлаб берилган. Жамият жавобгарга 2025 йил 06 августда талабнома билан мурожаат қилиб, жавобгардан 56 137 306,20 сўм миқдоридаги қарздорликни 5 кун муддатда тўлаб беришни сўраган, бироқ жавобгар 56 137 306,20 сўм миқдоридаги қарздорликни тўлаш чорасини кўрмаган. Шу сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси шаҳар бошқармаси (кейинги ўринларда —палата) даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 56 137 306,20 миқдорида қарздорликни суброгация тартибида ундиришни сўраган. Палата ва даъвогар ҳамда жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида ва даъвогар илтимлсномасида ишни вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда —ИПК) 127-моддасиига биноан Агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига биноан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, шунингдек учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ИПК 127,170-моддаси талабларига асосан, ишни палата ва даъвогар ҳамда жавобгарвакил (лар)и иштирокисиз ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогар манфаатида палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар кредит шартномаси ва суғурта шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредит шартномасига асосан банк жавобгарга 182 290 000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратган. Жавобгар кредит қарзини ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, банкнинг мурожаатига асосан жавобгар томонидан кредит шартномасига мувофиқ кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтарилмаган (тўланмаган)лиги ҳолати суғурта ҳодисаси деб топилиб, даъвогар томонидан 2025 йил 30 майда №2409сонли тўлов топшириқномаси билан 56 137 306,20 сўм маблағ суғурта товони сифатида банк фойдасига тўлаб берилган. ФКнинг 957-моддаси биринчи қисмига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сон қарорида тушунтириш берилган. Бундай ҳолларда, палатанинг даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 56 137 306,20 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосли ҳисобланади. Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги кредит ва суғурта шартномаси, тўлов топшириқномаси, огоҳлантириш хати ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ жавобгар томонидан даъво аризага нисбатан эътирозлар ва 56 137 306,20 сўм қарздорлик тўлаб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли суд, даъво талабаларини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 56 137 306,20 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидандаъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ91-сонФармони 3-бандига асосан, 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланди. Бундай ҳолларда, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини мутаносиб равишда тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар манфаатида палата томонидан киритилган даъво ариза талаблари асосли бўлиб, қаноатлантирилганлиги, даъвогар манфаатида палата судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўланмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 74, 118, 170,176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси шаҳар бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор “Б” ҳисобидан: - даъвогар “А” акциядорлик жамияти фойдасига 56 137 306,20 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати; - Давлат бюджетига 1 122 746,12 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.У. Махмудов