← Назад
Решение #2843123 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
3 693 символов
*******-сонли иқтисодий иш
Судья: *******
УРГАНЧ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
Урганч шаҳри
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
********
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******* раислигида,
судья ёрдамчиси ******* котиблигида, даъвогар вакили *******нинг
иштирокида, даъвогар *******нинг жавобгар *******дан ******* ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий
судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
******* (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
******* (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан *******
ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, вакил
иштирокини таъминламади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили низо юзасидан
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини маълум қилиб, суддан
даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
ИПКнинг 107-моддасининг биринчи қисми 53-бандига кўра, тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан
қолдиради.
ИПКнинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки
медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши
мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан
тузилиши мумкин.
Тарафлар томонидан профессионал медиатор *****-сонли медиатив
келишув тузилган.
Шунга кўра, суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
сабабли, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд ушбу даъво бўйича тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво кўрмасдан қолдирилганлиги
учун мазкур иқтисодий иш бўйича давлат божини ундирмасликни, даъвогар
томонидан ****** сўм почта харажати олдиндан тўланганлигини инобатга
олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 107, 118, 128, 129, 170, 131 ва 195-моддаларини қўллаб, суд
ажримқилди:
Даъвогар *******нинг жавобгар *******дан ******* ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар томонидан ****** сўм почта харажати тўланганлиги инобатга
олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Давлат божи ундирилмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида, ажрим
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*******