← Назад
Решение #2843127 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| онуни | 13 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳар
2025 йил 24 ноябрь
4-1501-2503/20374-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили И.Турғунов (ишончномага асосан), жавобгар вакили
Х.Абдурайимов (корхона раҳбари) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси “ААААААААААА” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар «ААААААААААА» оилавий корхонасидан 75 000 000 сўм жарима
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа
режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “ААААААААААА” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ААААААААААА» оилавий
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
75 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, даъво
талабларини қувватлаб, 2025 йил 11 апрель куни биржа савдоларида
таъқиқланган қўшимча дастурий воситалардан фойдаланиш ҳолатларини
ўрганиш мақсадида масофадан мониторинг ўтказилганда жавобгар
томонидан бегона дастурлардан фойдаланганлик ҳолатлари аниқланганлиги,
лекин
биржанинг
локал
тармоғи
дастурларига
жиддий
зарар
етказилмаганлиги, ҳолат бўйича жавобгар ўз вақтида ушбу ҳуқуқбузарлик
қайта такрорланмаслиги ҳақида тушунтириш хати тақдим қилганлигини
билдириб, жавобгарнинг иқтисодий аҳволини инобатга олиб, жавобгарга
нисбатан енгиллик беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар корхона раҳбари тушунтириш бериб, суд
томонидан қўлланиладиган жарима суммаси корхонани банкрот ҳолатга
солиб қўйиши мумкинлиги, биржа қоидаларини бузган трейдер
А.Маъруфжоновга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилганлиги ва у
содир қилган ҳуқуқбузарлиги учун ишдан бўшатилганлиги, корхона даъво
аризасида кўрсатилган жарима суммасини тўлашга қобилияти етарли
эмаслиги, қарамоғида тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини
билдириб, суддан корхонага нисбатан жарима суммасини қўлламасликни
сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, “ААААААААААА” АЖда аъзолик
тўғрисидаги (шартнома) оммавий таклиф-оферта шартларини қабул
қилганлик тўғрисида акцепт-аризага кўра, «ААААААААААА» оилавий
корхонаси ушбу билан “ЎзРТХБ” АЖда аъзолик тўғрисида шартнома тузган
деб ҳисобланиши, “ЎзРТХБ” АЖ томонидан тақдим этилган ахборотнинг
ишончлилиги ва тўлиқлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши
белгиланган.
Бироқ, “ААААААААААА” АЖнинг Ахборот дастурларига хизмат
кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ахборот хавфсизлиги бўлими
ходимлари иштирокида тузилган Биржа аъзолари томонидан биржа
савдоларига нарх таклифларини бериш жараёнида таъқиқланган қўшимча
дастурий воситалардан фойдаланиш ҳолатини аниқлаш тўғрисидаги
далолатномага кўра, Фарғона вилояти ҳудудий филиалида фаолият юритувчи
8180-сонли биржа аъзоси («ААААААААААА» оилавий корхонаси)га
бириктирилган биржа аъзосига тегишли компьютер қурилмаларидан бегона
дастурлардан фойдаланганлиги ҳолатлари маълум бўлган.
Шунингдек, жавобгар корхона раҳбарининг Интизом комиссиясига
йўллаган тушунтириш хатига кўра, корхона брокерлик идора трейдери
А.Маъруфжоновнинг биржа савдо қоидаларида фойдаланиш мумкин
бўлмаган программадан фойдаланганлиги ҳамда биржа савдо қоидаларини
бузганлиги аниқланганлиги, корхона раҳбари томонидан трейдер
А.Маъруфжоновга интизомий жазо берилиб, ушбу шахс ишдан
бўшатилганлиги кўрсатилган.
Интизом комиссиясининг 2025 йил 18 апрель кунги 5231-сонли қарори
билан «ААААААААААА» оилавий корхонасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг 200 баравари миқдорида жарима ундирилиши белгиланган
бўлсада, жавобгар томонидан ихтиёрий равишда ижроси таъминланмаган
ҳамда даъвогарнинг жавобгарга йўллаган талабномаси оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб,
жавобгардан 75 000 000 сўм миқдоридаги жаримани ундириб беришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра,
фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва
бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга
келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги
қонунининг 13-моддасига кўра, биржа томонидан белгиланган тартибда
биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилерлар, маркет-мейкерлар ва
брокерлар сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқини олган юридик
шахслар биржа аъзоларидир.
Биржа битимларини ўз номидан ва ўз ҳисобидан тузувчи биржа аъзоси
дилердир. Биржа товарлари нархларининг, талаб ва таклифнинг даражасини
сақлаб туриш учун ўз зиммасига биржа битимларини тузиш мажбуриятини
олган дилер маркет-мейкердир.
Мижознинг топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан биржа битимларини
тузувчи биржа аъзоси брокердир.
Дилер ва брокер вазифалари биржанинг битта аъзоси томонидан қўшиб
амалга оширилишига йўл қўйилади.
Биржа аъзолари биржа савдоларида уларнинг номидан биржа битимлари
тузишга ваколатли бўлган ўз ходимлари (трейдерлар) орқали иштирок этади.
Ушбу қонуннинг 14-моддаси учинчи қисми биринчи хатбошисига кўра,
Биржа аъзолари биржада ўз фаолиятини қонунчиликка ва биржа савдоси
қоидаларига мувофиқ амалга ошириши шартлиги белгиланган.
Қонуннинг 6-моддасига кўра, Биржа, котировкалаш, арбитраж, листинг,
назорат ва бошқа биржа комиссияларини ташкил этишга;
Биржа қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши
мумкинлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, АААААААААААда биржа савдоларини ўтказиш
Қоидаларининг 240-бандига кўра, Биржада ускуналарни рўйхатдан ўтказиш
тўғрисидаги Низомга мувофиқ рўйхатдан ўтган компьютер терминалига,
шунингдек масофадан туриб биржа савдоларида иштирок этиш учун
фойдаланиладиган компьютер қурилмаларига шу жумладан электрон почта
орқали биржа томонидан ўрнатилган тизимлардан фарқ қиладиган операцион
тизимлар (ёрдамчи дастурлар, скриптлар ва бошқа дастурий маҳсулотлар),
ўрнатиш ва/ёки уларни сақлаш, шунингдек савдо пайтида фойдаланиш,
биржанинг локал тармоғига ва савдо давомида ускуналарни рўйхатдан
ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳисобдан ўтмаган компьютер
терминалларидан фойдаланиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз
баравари миқдорида жарима солишга асос бўлади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
75 000 000 сўм жарима ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва жавобгарни мулкий аҳволини
ҳисобга олиб, талаб қилинган жаримани 22 500 000 сўмгача камайтириб,
қаноатлантиришни ва жариманинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари жавобгар зиммасига
юклатилиши лозим.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризасини қисман
қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 22 500 000 сўм
жарима ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда
жавобгардан Республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ва Олий суд
депозитига 103 000 сўм ВКА харажатларини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Даъвони аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “ААААААААААА” акциядорлик жамияти фойдасига
жавобгар «ААААААААААА» оилавий корхонаси ҳисобидан 22 500 000 сўм
жарима ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар «ААААААААААА» оилавий корхонаси ҳисобидан
Республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига
103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Судья
Х.Жамолиддинов