Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2202-2501/5690 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья HAYITBOYEV BAHROM ISKANDAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 989d5a81-b789-47b5-ba19-d68c942e81fb Claim ID PDF Hash 7d688fab493a8367... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
нинг 68-моддаси нинг 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш Судъя: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шовот тумани 2025 йил ***** Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси, судья *****раислигида судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Шовот туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида Даъвогар: *****нинг "*****" AKSIYADORLIK JAMIYATI манфаатида, Жавобгар: "*****" MAS'ULIYATI HEKLANGAN JAMIYATдан ***** сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар ***** "*****" AKSIYADORLIK JAMIYATI манфаатида, Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" MAS'ULIYATI HEKLANGAN JAMIYATдан ***** сўм қарздорликни ундиришни сўраган. ***** ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок қилмади. Бироқ, даъвогар вакили судга илтимоснома такдим қилиб, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни ҳамда даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин” деб белгиланган. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ва даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Жавобгарнинг суд мажлисининг ўтказилиш куни, жойи ва вақти ҳақида тегишли равишда хабардор қилинганлиги тўғрисида ишда тегишли хужжатлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 128,170-моддаларига асосан уларнинг вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, "*****" AKSIYADORLIK JAMIYATI ва “*****” масъуляти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил *****даги ҳамда 2020 йил *****даги молиявий ҳисоботларни молиявий ҳисоб халқаро стандартларига ўтказиш (трансформация) хизмати кўрсатиш учун дислокация бўйича ***** та «*****» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар тизимидаги корхона ва ташкилотлар аудити тўғрисидаги *****сонли шартномалар имзоланган. Мазкур шартномага асосан жавобгарнинг молиявий ҳисобатларни молиявий ҳисоб халқаро стандартларига ўтказиш (трансформация) хизмати кўрсатиш учун ***** сўм маблағ даъвогар томонидан “*****” масъуляти чекланган жамиятига ***** йилда (ишга тақдим қилинган солиштирма далолатнома) ўтказиб берилган. Бироқ жавобгар томонидан даъвогар томонидан унинг манфатида тўланган пул маблағлари қопланмасдан мажбуриятлари бажармаганлиги оқибатида 2025 йил ***** холатига ***** сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар «*****» АЖ филиалини 2025 йил *****даги №***** сонли қарздорликни ихтиёрий тўлаб юзасидан жавобгарга юборган огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиққан. Буни оқибатида, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик ЎзР ФК) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд, даъвогарнинг даъво талаби асосли деб топиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд қилинганлардан келиб чиқиб суд, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни, лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 176-*****-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. "*****" MAS'ULIYATI HEKLANGAN JAMIYATдан "*****" AKSIYADORLIK JAMIYATI фойдасига ***** сўм қарздорликва олдиндан тўланган ***** сўм почта харажати жами *****сўм ундирилсин. Жавобгар "*****" MAS'ULIYATI HEKLANGAN JAMIYAT ҳисобидан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижра варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериши, шунингдек биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Судья *****