Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2529/96558 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 44a6110d-3645-4928-8b97-1bec88e7f47f Claim ID PDF Hash 2b6446ea02d60730... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
онунининг 24-моддаси онуни 24 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш Урганч шаҳри Судья: ***** Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида, судья ёрдамчиси *****котиблигида Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносидаги видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар Якка тартибдаги тадбиркор *****нинг жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан *****сўм асосий қарз ва *****сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари Д.Нестеров (ЯТТ) ва унинг вакили адвокат ***** (2025 йил *****сонли Ордер ва *****сентябрь кунги рақамсиз ишончномага асосан) ва жавобгар вакиллари ***** (2025 йил *****-сонли ишончномага асосан), ***** (2025 йил *****-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Якка тартибдаги тадбиркор ***** Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан *****сўм асосий қарз ва *****сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 ймил *****кунги ажрими билан иш Урганч туманлараро иқтисодий судининг иш юритувига ўтказилган. Суднинг 2025 йил *****кунги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида «*****» АЖ жалб қилинган. Бугунги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда огоҳлантирилган учинчи шахс ишда вакил иштирокини таъминламади. Бундай ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан учинчи шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан шартномани *****сўмга келишиб тузганликларини, 2025 йилнинг *****май кунлари «*****» АЖда кўргазма бўлиши муносабати билан катта стентд тайрёлаб берганлигини, бироқ жавобгар шартномадаги келишув бўйича олдиндан 100 фоиз пул маблағини ўтказиб бермасдан *****сўмини бериб, қолган *****сўмини бермасдан келаётганлигини, юборилган ҳисобварақ-фактураларни ҳам асоссиз рад қилиб келганлигини, Экспомарказ томонидан ҳеч қандай эътироз билдирилмаганлигини, жавобгар кўргазмадан бирор-бир зарар кўрмаганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари тушунтириш бериб, даъвогар ишларни тўлиқ ва сифатли бажармаганлигини, камчиликлар аниқланганлигини ва бу камчиликлар жавобгар ходимлари томонидан кечки ишга жалб қилиниб, ўзлари томонидан бажарилганлигини, бу ҳақда далолатнома тузилганлигини маълум қилиб, даъво талабини рад қилишни сўрадилар. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжат-далилларни таҳлил қилиб, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар тараф зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил *****-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг қиймати *****сўмни ташкил қилган. Даъвогар шартномага асосан Тошкент шаҳрида «*****» АЖда жавобгарнинг кўргазмада иштирок қилиши учун стенд тайёрлаб берган. Жавобгар стенд тайёрлаб бериш учун даъвогарга олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар томонидан 2025 йилнинг *****сўм пул маблағи ўтказиб берилган. Ишлар бажарилган, бироқ жавобгар қолган *****сўм асосий қарзни ўтказиб бермаган. Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиққан ва даъвогар юқоридаги талаб билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2025 йилнинг *****май кунлари «*****»АЖда кўргазма бўлиб ўтган ва унда жавобгар ҳам ўзининг ишлаб чиқарган маҳсулотларини намойиш қилиш учун иштирок қилган. Кўргазма бўлиб ўтганидан кейин даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил *****-сонли ҳисобварақ-фактура жўнатилган. Бироқ жавобгар ушбу ҳисобварақ-фактурани тасдиқламасдан рад қилган. Жавобгар томонилан 2025 йил *****куни фақат жавобгар раҳбари томонидан камчиликлар юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, даъвогарга қолган қарздорлик тўланмаслиги асоси сифатида юборилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ва одатда қуйиладиган бошқа талабларга мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. ФК 631-моддасига асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2.2-бандига кўра ижрочи олдиндан плни олганидан кейин 10 иш кунида ишларни бажариш мажбуриятини олган. Ишлар бажарилган, бу эса Кўргазманинг ўтказилганлиги ва учинчи шахс томонидан даъвогарга ёки жавобгарга бирор-бир эътироз ёки қандайдир жарима қўлланилганлик ҳолатлари мавжуд эмаслиги билан тасдиқланади. Шунингдек,, суд жавобгар тарафнинг даъвогарнинг бажарган ишидаги камчиликлар бўйича 2025 *****куни далолатнома тузилганлиги, бундан ташқари, 2025 йил *****куни далолатноманинг асли тузилган деган мазмундаги важлари билан келиша олмайди ва ушбу далолатномаларни номақбул далил деб баҳолайди. Чунки ушбу далолатномаларнинг бирортаси холисона даъвогар ёки учинчи холис шахслар иштирокида тузилмаган. Қолаверса, кўргазма ўтказилганда жавобгарга бирорта бошқа субъектлар томонидан кўргазма (стенд) тайёрланиши бўйича эътироз бўлмаган. Бундан шу нарса англашиладики, жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан сўралган *****сўмни эмас, шартнома кўрсатилган суммадан *****сўмдан *****сўми тўланганлигини инобатга олиб, қолган *****сўмни, қолган *****сўмни қаноатлантиришни рад қилишни ва ушбу талаб бўйича давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунининг 24-моддасига асосан *****сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли Қарорининг 4-бандига кўра, Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги назарда тутилган. Ушбу қонун нормасига асосан суд даъвогарнинг жавобгардан *****сўм пеня ундиришни, бироқ низо судгача жавобгарнинг айби билан етиб келганлиги учун ушбу талаб бўйича давлат божини жавобгар тараф зиммасига юклашни лозимтопади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 73, 118, 127, 128, 166, 170, 176-180, 186- моддаларини қўллаб, қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Якка тартибдаги тадбиркор ***** фойдасига *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня ундирилсин. Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан Урганчтуманлараро иқтисодий судининг депозит ҳисоб-рақамига *****сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига *****сўм суд харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья *****