Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2303-2501/951 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья XOJAMURATOV QUANI‘SHBAY WORALBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение F*** F*** Ответчик / Подсудимый T*** J***
Source ID 2cb80b5d-7280-49bc-bfb0-a1cd131d9375 Claim ID PDF Hash 63331b8030553d7e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
суд ИПКнинг 170-моддаси суд ИПК 170 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 885 символов
4-2303-2501/951-сонли иқтисодий иш судья Қ.О.Хожамуратов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўнғирот тумани 2025 йил 24 ноябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Қ.О.Хожамуратовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Жалгасбаевнинг котиблигида, тарафлар вакилларининг иштирокисиз, даъвогар “F*** F***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “T*** J***” масъулияти чекланган жамиятидан 1 440 000 сўм қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “F*** F***” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “T*** J***” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 440 000 сўм қарзини ундиришни сўраган. Даъвогар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига асосан ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрини судга тақдим қилмади. Жавобгарни суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш мақсадида юборилган суднинг ажрими берилган манзил бўйича ташкилот топилмаганлиги сабабли унга топширилмаган. ИПК 128-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисига биноан, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу боис, суд ИПКнинг 170-моддасига мувофиқ ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. 2 Даъво аризасида қайд этилишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 7 апрель куни 1 440 000 сўмлик уруғлик картошканинг олдисотдиси бўйича Q-3644-сонли электрон шартнома тузилган. Лекин, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган шартнома фақат даъвогар томонидан электрон имзо билан имзоланилган бўлиб, жавобгар томонидан имзоланилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 107-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак. ФК 108-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, қуйидаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилади: 1) юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари; 2) фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса — битим суммасидан қатъи назар, бошқа битимлар. ФК 109-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар. ФКнинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 357-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Ушбу ҳолатда иккала тараф ҳам юридик шахс ҳисобланиб, улар ўртасидаги шартнома оддий ёзма шаклда тузилиши ва тарафлар вакиллари томонидан имзоланиши керак эди. Шундай экан, ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартномани тузилган деб баҳолаб бўлмайди ва 2023 йилда етказиб берилган уруғлик картошка учун ҳеч қандай оқибат келтириб чиқармайди. Шу билан бирга, даъвогар жавобгарга 1 440 000 сўмлик уруғлик картошка етказиб берилганлигини тасдиқлаш мақсадида судга 2025 йил 9 апрель кунги 89-сонли солиштирув далолатномаси ва ҳисобварақфактурасини тақдим қилган. Лекин, жавобгар томонидан солиштирув далолатномаси имзоланилмаган ва ҳисобварақ-фактурасини имзолашдан бош тортилган. Суднинг 2025 йил 29 октябрь кунги ажрими билан даъвогарга даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлардан ташқари жавобгарга маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни судга тақдим қилиш таклиф этилган. 3 ИПК 68-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Лекин, даъвогар томонидан суднинг ажрими талаблари ўз вақтида бажарилмасдан, 2023 йилда жавобгарга уруғлик картошка ҳақиқатда етказиб берилганлигини тасдиқловчи ўша пайтда тузилган шартнома, ҳисобварақфактуралари, ишончномалар, юкхатлари ёки бошқа ҳужжатлар тақдим қилинмади. Шу боис, суд даъво талаби суд мажлисида ўз исботини топмади деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд даъвогардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни ва иш бўйича олдинган тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. 4 Даъвогар “F*** F***” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Иш бўйича олдинган тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар “F*** F***” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Қ.О.Хожамуратов