← Назад
Решение #2843186 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 108 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 368 символов
4-2303-2501/983-сонли иқтисодий иш
судья Қ.О.Хожамуратов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 24 ноябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Қ.О.Хожамуратовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Жалгасбаевнинг котиблигида, тарафлар
вакилларининг иштирокисиз, даъвогар “F*** F***” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “J*** T***” фермер хўжалигидан 4 920 000 сўм
қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “F*** F***” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“J*** T***” ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 4 920 000
сўм қарзини ундиришни сўраган.
Даъвогар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни ўз вакили
иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
170-моддасининг иккинчи қисмига асосан ишни унинг вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрини
судга тақдим қилмади.
Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва
жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи
ҳужжат мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, ишни ИПКнинг 128 ва
170-моддаларига мувофиқ унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Даъво аризасида қайд этилишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2025 йил 7 апрель куни 4 920 000 сўмлик уруғлик картошканинг олдисотдиси бўйича Q-3763-сонли электрон шартнома тузилган.
Лекин, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган шартнома фақат
даъвогар томонидан электрон имзо билан имзоланилган бўлиб, жавобгар
томонидан имзоланилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 107-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ёзма шаклда
тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб
чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак.
2
ФК 108-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, нотариал
тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, қуйидаги битимлар
оддий ёзма шаклда тузилади:
1) юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари;
2) фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг
ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда
эса — битим суммасидан қатъи назар, бошқа битимлар.
ФК 109-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ,
битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига
олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг
тузилганлигини,
мазмунини
ёки
бажарилганлигини
гувоҳларнинг
кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини
ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.
ФКнинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 357-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Ушбу ҳолатда иккала тараф ҳам юридик шахс ҳисобланиб, улар
ўртасидаги шартнома оддий ёзма шаклда тузилиши ва тарафлар вакиллари
томонидан имзоланиши керак эди.
Шундай экан, ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартномани тузилган
деб баҳолаб бўлмайди ва 2023 йилда етказиб берилган уруғлик картошка
учун ҳеч қандай оқибат келтириб чиқармайди.
Шу билан бирга, даъвогар жавобгарга 4 920 000 сўмлик уруғлик
картошка етказиб берилганлигини тасдиқлаш мақсадида судга 2025 йил
9 апрель кунги 209-сонли солиштирув далолатномаси ва ҳисобварақфактурасини тақдим қилган.
Лекин, жавобгар томонидан ушбу ҳужжатларни имзолашдан бош
тортилган.
Суднинг 2025 йил 29 октябрь кунги ажрими билан даъвогарга даъво
аризасига илова қилинган ҳужжатлардан ташқари жавобгарга маҳсулот
етказиб берилганлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни судга тақдим
қилиш таклиф этилган.
ИПК 68-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб
турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган
бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб
тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Лекин, даъвогар томонидан суднинг ажрими талаблари ўз вақтида
бажарилмасдан, 2023 йилда жавобгарга уруғлик картошка ҳақиқатда етказиб
берилганлигини тасдиқловчи ўша пайтда тузилган шартнома, ҳисобварақ-
3
фактуралари, ишончномалар, юкхатлари ёки бошқа ҳужжатлар тақдим
қилинмади.
Шу боис, суд даъво талаби суд мажлисида ўз исботини топмади деб
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи
қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича
қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат
божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан
қопланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик
бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар
бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Шу боис, суд даъвогардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундиришни ва иш бўйича олдинган тўланган 41 200 сўм почта
харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “F*** F***” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Иш бўйича олдинган тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар
“F*** F***” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
4
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Қ.О.Хожамуратов