Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/11553 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси Ответчик / Подсудимый J SURBEKV LIXON BROKER
Source ID 91bd4ef3-9c5a-432e-8c45-a05b51b4844e Claim ID PDF Hash 66d1ca5280bcffd0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
онунининг 13-моддаси онуни 13 law
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/11553-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 24 ноябрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили И.Турғунов (ишончномага асосан), жавобгар раҳбари Ж.Муллажонов (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатасининг даъвогар “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “J SURBEKV LIXON BROKER” МЧЖдан 75 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “J SURBEK-V LIXON BROKER” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 75 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, даъво талабларини қувватлаб, 2025 йил 25 ва 28 март кунлари биржа аъзолари томонидан нарх таклифларининг берилишида қўшимча дастурий воситалардан фойдаланиш ҳолатларини ўрганиш мақсадида масофадан мониторинг ўтказилганда, жавобгар томонидан бегона дастурлардан фойдаланганлик ҳолатлари аниқланганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар раҳбари унинг трейдери томонидан бегона дастурлардан фойдаланганлиги, бундан у бехабарлигини баён этиб, даъво аризасини қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖда аъзолик тўғрисидаги (шартнома) оммавий таклиф-оферта шартларини қабул қилганлик тўғрисида акцепт-аризага кўра, «J SURBEKV LIXON BROKER” МЧЖ ушбу билан “ЎзРТХБ” АЖда аъзолик тўғрисида шартнома тузган деб ҳисобланиши, “ЎзРТХБ” АЖ томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши белгиланган. Бироқ, “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг Ахборот дастурларига хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ахборот хавфсизлиги бўлими ходимлари иштирокида тузилган Биржа аъзолари томонидан биржа савдоларига нарх таклифларини бериш жараёнида тақиқланган қўшимча дастурий воситалардан фойдаланиш ҳолатини аниқлаш тўғрисидаги далолатномага кўра, Фарғона вилояти ҳудудий филиалида фаолият юритувчи 8771-сонли биржа аъзоси («J SURBEK-V LIXON BROKER” МЧЖ)га бириктирилган биржа аъзосига тегишли компьютер қурилмаларидан бегона дастурлардан фойдаланганлиги ҳолатлари маълум бўлган. Интизом комиссиясининг 2025 йил 10 апрель кунги 5211-сонли қарори билан «J SURBEK-V LIXON BROKER” МЧЖга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида жарима ундирилиши белгиланган бўлсада, жавобгар томонидан ихтиёрий равишда ижроси таъминланмаган ҳамда даъвогарнинг жавобгарга йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгардан 75 000 000 сўм миқдоридаги жаримани ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонунининг 13-моддасига кўра, биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилерлар, маркет-мейкерлар ва брокерлар сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқини олган юридик шахслар биржа аъзоларидир. Биржа битимларини ўз номидан ва ўз ҳисобидан тузувчи биржа аъзоси дилердир. Биржа товарлари нархларининг, талаб ва таклифнинг даражасини сақлаб туриш учун ўз зиммасига биржа битимларини тузиш мажбуриятини олган дилер маркет-мейкердир. Мижознинг топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан биржа битимларини тузувчи биржа аъзоси брокердир. Дилер ва брокер вазифалари биржанинг битта аъзоси томонидан қўшиб амалга оширилишига йўл қўйилади. Биржа аъзолари биржа савдоларида уларнинг номидан биржа битимлари тузишга ваколатли бўлган ўз ходимлари (трейдерлар) орқали иштирок этади. Ушбу қонуннинг 14-моддаси учинчи қисми биринчи хатбошисига кўра, Биржа аъзолари биржада ўз фаолиятини қонунчиликка ва биржа савдоси қоидаларига мувофиқ амалга ошириши шартлиги белгиланган. Қонуннинг 6-моддасига кўра, Биржа, котировкалаш, арбитраж, листинг, назорат ва бошқа биржа комиссияларини ташкил этишга; Биржа қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида биржа савдоларини ўтказиш Қоидаларининг 240-бандига кўра, биржада ускуналарни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ рўйхатдан ўтган компьютер терминалига, шунингдек масофадан туриб биржа савдоларида иштирок этиш учун фойдаланиладиган компьютер қурилмаларига шу жумладан электрон почта орқали биржа томонидан ўрнатилган тизимлардан фарқ қиладиган операцион тизимлар (ёрдамчи дастурлар, скриптлар ва бошқа дастурий маҳсулотлар), ўрнатиш ва/ёки уларни сақлаш, шунингдек савдо пайтида фойдаланиш, биржанинг локал тармоғига ва савдо давомида ускуналарни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳисобдан ўтмаган компьютер терминалларидан фойдаланиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдорида жарима солишга асос бўлади деб белгиланган. Гарчанд суд мажлисида жавобгар раҳбари унинг трейдери томонидан бегона дастурлардан фойдаланганлиги, бундан у бехабарлигини баён этсада, бироқ суд жавобгарнинг мазкур важлари билан келишмайди. Чунки, биржа аъзолари биржа савдоларида уларнинг номидан биржа битимлари тузишга ваколатли бўлган ўз ходимлари (трейдерлар) орқали иштирок этишини инобатга олиб, жавобгар ўз ходимлари учун масъул ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 75 000 000 сўм жарима ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризасини қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 75 000 000 сўм жарима ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажатларини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвони аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «J SURBEK-V LIXON BROKER” МЧЖ ҳисобидан 75 000 000 сўм жарима ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «J SURBEK-V LIXON BROKER” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими харажатлари ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Судья Ф.Аманов