Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2501/10490 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cd5c12f4-0f21-4d80-bee5-87759cfa55bb Claim ID PDF Hash a00a459bf3122b51... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онун 48-моддаси онун 48 law
онуннинг 54-моддаси онуннинг 54 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
*********-сонли иқтисодий иш Судья: ******* ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри ******** Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******* раислигида, судья ёрдамчиси ******* котиблигида, даъвогар вакили *******нинг иштирокида, даъвогар *******нинг жавобгар *******га нисбатан ******* сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ******* (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******* (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******* сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхона шаклидан масъулияти чекланган жамият шаклига ўзгарганлиги боис, уни ҳуқуқий вориси билан алмаштиришни ва суддан қўлланилган жаримани ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, суддан қўлланилган жаримани камайтириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра *******ни унинг ҳуқуқий вориси ******* билан алмаштиришни, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 46-моддаси биринчи қисмига кўра, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Шунга кўра, суд *******ни унинг ҳуқуқий вориси ******* билан алмаштиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига *******-сонли хабарнома ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг 2025 йил 18 сентябрдаги 1338-сонли буйруғига асосан жавобгар томонидан аҳолига транспорт хизмати кўрсатишда лицензия ва тендер талаб шартларига риоя қилиниши бўйича текширув ўтказилган. Текшириш натижалари бўйича инспекция томонидан 2025 йил 22 сентябрь куни далолатнома тузилган ва далолатномада жавобгар томонидан 3 та автотранспорт воситаларини йўналишда қатновларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномаси билан таъминламасдан йўналишга ишга чиқарганлиги кўрсатилган. Транспорт назорати инспекцияси томонидан *******га текширишда аниқланган камчиликларга нисбатан чора кўриш бўйича ******-сонли тақдимнома киритилган. Ушбу тақдимномага асосан ******* томонидан жавобгарга нисбатан ******* сўм миқдорида жарима солиш тўғрисида ****** қабул қилинган. Даъвогар ******-сонли хати билан жавобгарга мурожаат қилиб, жарима белгиланган муддатда тўланмаса суд орқали ундирилиши ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ, жавобгар томонидан огоҳлантириш хати жавобсиз ва ижросиз қолдирилган. Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъвосини асосли деб ҳисоблайди. “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 52-моддасига кўра, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жисмоний шахслар қонунга мувофиқ жиноий ва (ёки) маъмурий жавобгарликка тортилади. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги қуйидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар солинади: фаолият билан лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан шуғулланиш, шунингдек ушбу ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда бундай фаолият билан шуғулланиш; лицензияни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш; хабардор қилиш тартибидаги фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилиши тўғрисида ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этиш. Жарималар ваколатли органлар томонидан ушбу Қонун 48-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида солинади. Бунда назорат тадбири давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча ваколатли органнинг ва юридик шахс бўлган ҳуқуқбузар (бундан буён матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади. Қонуннинг 54-моддасига кўра, жарималар миқдорлари амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф даражаси ҳамда муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4-иловасида белгиланади. Қонуннинг 4-иловаси иккинчи қисми 6-бандида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширганлик, яъни автомобиль транспортида йўловчилари мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномасиз фаолиятни амалга оширганлик учун жарима миқдори базавий ҳисоблашнинг 100 баробари қилиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган “Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш” Қоидаларининг 19-бандига кўра, мунтазам қатновларни амалга оширувчи автобуслар ва йўналишли таксилар ҳайдовчилари йўналишда ишлаётганда: шартномага мувофиқ ушбу йўналишда автотранспорт воситасига қатновларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномага; тегишли лицензияга (лицензия карточкасига); йўналиш ҳужжатларига; йўл варақаси ва чипталарни ҳисобга олиш варақасига; йўл варақаларида йўлга чиқишдан олдин белгиланган тартибда ўтказиладиган автотранспорт воситасининг техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақидаги қайдларга; қатнов жадвалига ва йўналиш схемасига (шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда — унда аҳоли яшаш жойларидан ўтиш вақти, овқатланиш, дам олиш, тунги ухлаш вақти ва жойи кўрсатилган ҳолда) эга бўлиши керак. Бироқ, жавобга томонидан 3 та автотранспорт воситаларини йўналишда қатновларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномаси билан таъминламасдан йўналишга ишга чиқариб, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган. Қонуннинг 56-моддасига кўра, ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади. Суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарорини ижро этиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ******* сўм жарима ва ***** сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига ******* сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-179, 186, 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Жавобгар *******ни унинг ҳуқуқий вориси ******* билан алмаштирилсин. Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар *******дан ******* фойдасига ******* сўм жарима ва ******* сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар *******дан Республика бюджетига ******* сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *******