Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/7539 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 49744282-3d2f-47b5-824c-97e95099a31f Claim ID PDF Hash effc19041ca1461b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 89-моддаси онуннинг 89 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/7539-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 24 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятов котиблигида, қарздор вакили Ш.Ҳайдаров (ишончномага асосан), муваққат бошқарувчиси З.Холмуродовалар иштирокида, аризачи "Clust r Khil l" МЧЖнинг қарздор "Эргаш бобо набираси Хуршид" фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи "Clust r Khil l" МЧЖ (бундан кейин матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор "Эргаш бобо набираси Хуршид" фермер хўжалиги (бундан кейин матнда қарздор деб юритилади)ни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 22 августдаги ажрими билан қарздорга нисбатан умумбелгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган, кузатув тартиб таомили қўлланилган ва жамиятнинг муваққат бошқарувчилик лавозимига 3-тоифали суд бошқарувчиси Холмуродова Зулфия Маматмуродовна муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Муваққат бошқарувчи зиммасига: қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги ҳамда кредиторларни умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги маълумотлар “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 53, 54 ва 85-моддаларига мувофиқ расмий нашрда эълон қилиниб, уни тасдиқловчи далиллар судга тақдим этиш; қарздорнинг мол-мулкини сақланишини таъминлашга қаратилган чоралар кўриш; қарздорнинг молиявий ҳолати таҳлил қилиш; қарздорнинг кредиторларини аниқлаш, кредиторлар реестрини тузиш ва улар қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги ҳамда кредиторлар биринчи йиғилиши ўтказиладиган сана ва жойи ҳақида хабардор қилиш; муваққат бошқарувчи кузатув тартиб-таомили тугагандан кейин, лекин суд мажлисининг белгиланган санасига камида беш кун қолганда судга ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги ҳақидаги таклифларни, кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиш вазифалари юклатилган. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили жамият доимий тўловга қобилиятсиз эмаслигини, жамият ўз мажбуриятларини бугунги кунда бажаришга қийналаётганлигини, кредиторнинг жамиятни банкрот деб топиш тўғрисида судга билдирган талаби кредиторлар йиғилиши томонидан кўриб чиқилиб, жамиятни банкрот деб топиш тўғрисидаги масала бўйича рад қилиш тўғрисида овоз берилганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришдан рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи қарздорнинг тўлов мажбуриятлари ҳисоб-китоби таҳлил этилганда тўлов қобилиятини қоплаш коэффициенти қисқа муддатли мажбуриятларни қоплашга етарли эканлигини таъкидлаб аризани рад этишни сўради. Суд мажлисида аризачи ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида аризачининг тилхат орқали хабардор қилинганлигини тўғрисида маълумот мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда суд ишни аризачининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб топади. Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади. Қонуннинг 6-моддасига биноан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилади. Иш ҳужжатларига кўра, суднинг 2025 йил 22 августдаги ажрими билан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган, унга нисбатан кузатув таомили қўлланилган ва муваққат бошқарувчи тайинланган. Суд ажримининг ижросини таъминлаш мақсадида Қонуннинг 84-92-моддаларига мувофиқ қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, қарздорнинг кредиторлари аниқланган ва кредиторларнинг талаблари реестри тузилган, шунингдек қарздорга нисбатан кузатув жорий этилгани ҳақида кредиторлар хабардор қилиниб, кредиторларнинг йиғилиши 2025 йил 20 ноябрда чақиртирилган. Муваққат бошқарувчининг ҳисоботи ва илова қилинган ҳужжатларга кўра, 2025 йил 20 ноябрида ўтказилган кредиторлар йиғилишида жами 117 538 471 сўмлик талаблар билдирилганлиги қайд этилган. Қонуннинг 92-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Кредиторларнинг йиғилиши 2025 йил 20 ноябрда чақиртирилган кредиторлар йиғилишида қатнашган 77,4 фоиз кредиторлик талабига қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишга қарши овоз беришган. Қонуннинг 89-моддасида кредиторлар биринчи йиғилиши ҳал қиладиган масалалар белгиланган бўлиб, унга кўра, кредиторлар биринчи йиғилиши суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисида, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида, кредиторлар қўмитаси аъзоларининг сони ва уларни сайлаш тўғрисида, санация қилувчи бошқарувчининг, ташқи бошқарувчининг ёки тугатувчи бошқарувчининг номзодларини маъқуллаш тўғрисида ва ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалалар бўйича қарор қабул қилиши белгиланган. Қонуннинг 51-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини қабул қилади: қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарор; қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор; суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим; келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади. Мазкур ҳолатда суд, муваққат бошқарувчининг хулосасига асосан қарздорда доимий тўловга қобилиятсизлик аломати мавжуд эмас деб ҳисоблайди ҳамда кредиторларнинг йиғилиши қарорида кўпчилик кредиторлар қарздорни банкрот деб топиш масаласи рад қилинганлиги сабабли, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддаси биринчи, учинчи ва бешинчи қисмларида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Суд, аризани қаноатлантириш рад этилганлиги ва аризачининг судга мурожаат қилишга сабаб бўлган доимий тўловга қобилиятсизлик аломати йўқлигини инобатга олиб, суд харажатларини аризачи зиммасига юклашни, аризачи томонидан 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 51-моддасига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-179, 186-моддаларига асосан суд қ а р о р қ и л д и: Аризачи "Clust r Khil l" МЧЖнинг қарздор "Эргаш бобо набираси Хуршид" фермер хўжалигини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Аризачи "Clust r Khil l" МЧЖ томонидан олдиндан 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ш.Ибрагимов