← Назад
Решение #2843241 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
********-сонли иқтисодий иш
Судья: ********
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
*******
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******** томонидан
якка тартибда, даъвогар ********нинг ******** манфаатида жавобгар
********дан ******** сўм закалат пулини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида Урганч
туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
******** (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) ********
(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
********(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******** сўм
закалат пулини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади) 2034-моддасига кўра, даъво аризасини
иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради,
ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда
иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили
томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга
ишончнома илова қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган
муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан
асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига
қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати
узайтирилмайди.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини
қабул қилади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда
ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад
этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Шунга кўра, суд жавобгарни тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида ******
маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ****-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартнома шартларига кўра, буюртмачи (даъвогар) ўзининг
оператор шахсий ҳисоб рақамига 100 фоиз тўловни кўчириб бериш, ижрочи
(жавобгар) эса ҲККПдан пул маблағлари келиб тушганлиги ҳақидаги
хабарни олганидан сўнг 3 иш куни ичида шартнома бўйича
********маҳсулотларини етказиб бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар ҲККПдаги шахсий ҳисоб-рақамига 100 фоиз тўловни
кўчириб берган бўлса-да, жавобгар шартномаларда белгиланган тартибда,
сифатдаги маҳсулотларни етказиб бермаган ва ўз мажбуриятини лозим
даражада бажармаган.
Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга
ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда – Низом деб юритилади)
14-бандида корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар ҲККПдаги шахсий
ҳисобварақларига аукционда иштирок этишдан олдин аукционнинг
бошланғич нархидан 3 фоиз миқдорида закалат ўтказилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан бошланғич нарх ***** сўм закалат пули тўланган
ва ушбу закалат пулларига банд солинган.
Низомнинг 43-бандига кўра, агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи
томонидан таклиф қилинган сумма давлат буюртмачиси томонидан
танланган суммадан 20 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи давлат
буюртмачиси томонидан танланган офертанинг суммаси ва ўзи томонидан
таклиф этилган сумманинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни олдиндан
киритиши шарт. Бунда офертанинг суммаси:
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан
ошмайдиган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш
миқдорининг юз бараваридан;
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошган
ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг бир
минг бараваридан ошмаслиги керак.
Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу таклифлар давлат
харидларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда рад этилади.
Аукцион натижалари бўйича жавобгар томонидан иккита шартнома
юзасидан 20 фоиздан ортиқ паст нарх таклиф этилган ва шартномалар
тузилган.
Шу сабабли, жавобгар томонидан шартнома бўйича қўшимча
******** сўм миқдорида закалат киритилган ва ушбу закалат пулига ҳам
банд солинган.
Низом талабларига кўра, белгиланган закалат пуллари киритилгандан
кейин аукционда иштирок этишга рухсат берилиши мумкин.
Жавобгар олдиндан закалат пулларини тўлаган ҳолда аукционда
иштирок этиб, даъвогар билан шартнома тузган.
Бундан кўринадики, жавобгар аукционда иштирок этиш учун олдиндан
закалат пулини тўлаш лозимлигини билган ва закалат учун тўловларни
амалга оширган.
ФК 312-моддасига кўра, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун
закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади.
Низомнинг 35-бандига кўра, ҲККП суднинг қонуний кучга кирган
қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича
комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисоб
рақамга ўтказишни амалга оширади.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим
даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян
шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли
имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг
шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши,
мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда
зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига
кирмайди.
ФК 349-моддасига кўра, агар тарафлардан биронтаси ҳам жавоб
бермайдиган вазият туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмай қолса, у
бекор бўлади.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятлари бажарилишини фавқулодда ва
муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор)
туфайли имкон бўлмаганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим
этмади ва эътирозларини исботламади.
Бундай ҳолатда суд жавобгарнинг айби билан шартнома
бажарилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ******** сўм закалат
пули ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41.200 сўм
почта харажати, жавобгардан республика бюджетига 412.000 сўм давлат
божи ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 176-179, 180 ва
203⁴-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ********дан даъвогар ******** фойдасига ******** сўм
закалат пули ва ***** сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ********дан республика бюджетига ****** сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кун ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
********