← Назад
Решение #2843245 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 15 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law | |
| онуни | 13 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19883-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 24 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи– Анинг жавобгар – «Б» МЧЖга нисбатан экологик экспертизанинг
ижобий хулосаси олгунига қадар фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни, аризачи вакили К.Отамирзаев
(ишончнома асосида) иштирокида, Наманган шаҳар прокурори ёрдамчиси
У.Самижонов қатнашувида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аризада баён этилишича, Наманган вилоят Экология, атроф-мухитни
мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси (бундан буён матнда аризачи
деб юритилади) «Б» МЧЖга (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
нисбатан экологик экспертизанинг ижобий хулосасини олгунига қадар
фаолиятни вақтинчалик тўхтатишни сўраган.
Жавобгар Наманган вилояти, Наманган тумани, Равнақ МФЙ,
Марғилон кўчасида фаолият юритувчи корхона “Паррандачилик” фаолиятини
амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон “Атроф муҳитни таъсирини баҳолаш
механизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори 1-иловасида
кўрсатилган тегишли тоифага асосан давлат экологик экспертиза хулосаси
олиниши лозим бўлсада, жавобгарнинг юқоридаги экологик талабларга
мувофиқ бўлмаган фаолияти натижасида қонун талаблари бузилганлиги
сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар фаолиятини
вақтинчалик тўхтатишни сўраган.
Аризачи вакили суд мажлисида аризани қувватлаб, уни
қаноатлантириб берилишини сўрадилар.
Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи ҳақида қонунда белгиланган
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Наманган шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси аризани
қаноатлантириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7
сентябрдаги 541-сон “Атроф муҳитни таъсирини баҳолаш механизимини
янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида кўрсатилган
тегишли тоифага асосан Паррандачилик фаолияти учун экологик экспертиза
хулосаси олиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21
январдаги 14-сон “Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва
келишиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорнинг 38бандида “Атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташламалари,
оқовалари
манбаларини,
чиқиндиларнинг
пайдо
бўлиши
ва
жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш материаллари қоғоз манбада
расмийлаштирилади, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва
Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш бўйича тегишли бошқармасига кўриб чиқиш учун тақдим этилади”-деб
белгиланган.
Жавобгар томонидан мазкур Низом талаблари бажарилмай, атрофмуҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳа ҳужжатини ёки экологик меъёрий
лойиҳаларини ишлаб чиқилмаган ҳамда Наманган вилоят Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига тақдим
этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
қонуни 15-моддасининг биринчи қисмида “Корхоналар, ташкилотлар ва
муассасалар атроф-муҳитга таъсирининг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг
юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги
мезонларни ишлаб чиқишлари шарт”- деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза тўғрисида”ги
қонуннинг 11-моддасида давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши шарт
бўлган объектларга амалдаги атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар
соғлигига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа
объектлар кириши кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига кўра, атмосфера ҳавосига доимий ва
кўчма
ифлослантирувчи
манбалардан
ифлослантирувчи
моддалар
чиқарилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан
боғлиқ бўлган фаолият Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб
турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин
бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг
фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар,
эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг
нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага
келишининг олдини олиш мақсадида ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга
чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга
оширилади.
Ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза
тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 7 сентябрдаги 541-сон “Атроф муҳитни таъсирини баҳолаш
механизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор талаблари
бузилган.
Мазкур ҳолатда аризачининг жавобгар экологик экспертизанинг
ижобий хулосаси олгунига қадар фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш
тўғрисидаги талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва
жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Шунга кўра, суд иш юзасидан давлат божи ундирмасликни ҳамда
тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Наманган вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Б» МЧЖ тегишли экологик экспертиза ижобий хулосасини
олгунига қадар фаолияти вақтинчалик тўхтатиб турилсин.
Жавобгар «Б» МЧЖга ҳисобидан аризачи Наманган вилоят Экология,
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда Наманган
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув
қарорини қабул қилган суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши
мумкин.
Раислик қилувчи
А.Каримов