Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19192 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4272df71-0373-4e03-85fb-ba751e46e698 Claim ID PDF Hash d13013ba127ca79a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
олашда ФК 364-моддаси олашда ФК 364 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19192-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 24 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ББ” акциядорлик жамияти ҳисобидан 520 733 650 сўм асосий қарз ва 260 366 825 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили М.З.Хайитов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили С.С.Уринов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида (жавобгар вакили телеграм иловаси орқали) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 1 августда 25-сонли ҳамда 2025 йил 3 январда 18-сонли шартномалар тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар бурғулаш-портлатиш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномаларга асосан бурғулаш-портлатиш ишларини бажарган, жавобгар бажарилган ишлар ҳақини тўламаганлиги оқибатида унинг даъвогар олдида 520 733 650 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга шартномаларнинг 9.4-бандига асосан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 520 733 650 сўм асосий қарз, 260 366 825 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида шартномалар асосида бурғулаш-портлатиш ишлари тўлиқ бажарилганлигини, бу ҳолат бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-варақ фактуралар билан тасдиқланганлигини, жавобгар бажарилган ишлар ҳақини тўлиқ тўлаб бермаганлигини, унинг бугунги кундаги қарздорлиги 520 733 650 сўмни ташкил этаётганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан шартномалар тузилганлиги, шартномалар бўйича ҳисобланган асосий қарз суммасини тан олишини билдириб, иш юзасидан даъво талабидаги асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни, пеня ундириш қисмини рад этишни сўради. Суд даъвогар ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 1 августда тузилган 25-сонли ва 2025 йил 3 январда тузилган 18-сонли шартномаларга мувофиқ даъвогар Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, “Zi dinsk (1984) конининг 1-2 участкалари”даги гранит-қурилиш-тош конида бурғулаш-портлатиш ишларини бажариш, жавобгар бажарилган ишларни қабул қилиш ва уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 631-моддасининг биринчи қисмига асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартномалар мажбуриятлари бажарилиб, тарафлар томонидан тасдиқланган бажарилган ишлар далолатномасига (Ф-2), бажарилган ишларни қиймати тўғрисида ҳисоб-фактурага (Ф-3), ҳисобварақ-фактураларга асосан даъвогар томонидан 520 733 650 сўмлик бурғулаш-портлатиш ишлари бажарилган ва жавобгар бажарилган ишларни қабул қилиб олган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 9 июнда юборган 51-сонли, 2025 йил 30 июнда юборган 57-сонли ва 2025 йил 18 августда юборган 63-сонли огоҳлантириш хатлари (талабномаси) жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 635-моддасининг биринчи қисмида пудрат шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилиши, тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари(оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкинлиги белгиланган. ФК 364-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига биноан агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади. Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонунчиликда бундай турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 2.1-бандида қурилиш пудрати шартномасининг шартларини баҳолашда ФК 364-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган деб ҳисобланишини, шу муносабат билан, агар қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартлар назарда тутилмаган бўлса ҳамда ушбу шартларни белгилаш имконияти бўлмаса, бундай шартнома тузилмаган деб ҳисобланишини, бу ҳолатда судлар низони ҳал этишда шартномадан ташқари мажбуриятларни тартибга солувчи қоидаларни қўллашлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Пленум қарорининг 2.3-бандида қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларда ишларни бошланғич ва охирги, яъни ишларни бажариш муддати белгиланмаган. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб баҳоланади. Мазкур ҳолатда суд тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ҳамда ишлар бажарилганлиги даъвогар вакилининг суд мажлисидаги тушунтиришлари, ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартномалар, бажарилган ишлар далолатномалари (Ф-2, Ф-3), бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисобварақ-фактуралар, талабнома ва бошқа ёзма далиллар билан тасдиқланганлиги учун даъво талабининг 520 733 650 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни, 260 366 825 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд иш бўйича давлат божини даъвонинг асоссиз бўлган қисми учун даъвогардан, асосли бўлган қисми учун жавобгар ҳисобидан республика бюджетига ундириш лозим деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 520 733 650 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига даъвогар ҳисобидан 5 207 337 сўм, жавобгар ҳисобидан 10 414 673 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 244, 364, 631, 635-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” акциядорлик жамияти ҳисобидан даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 520 733 650 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 5 207 337 сўм, жавобгар “ББ” акциядорлик жамияти ҳисобидан 10 414 673 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев