← Назад
Решение #2843259 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФК | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2501/6364-сонли иш
ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2025 йил 24 ноябрь
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили А (2024 йил 22 апрелдаги №32-сонли ишончнома ва 2025 йил 22
октябрдаги 21-сонли ордер асосида) иштирокида, даъвогар “А” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан 85 622 693,06
сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда —
даъвогар ва/ёки жамият, буюртмачи) Яккабоғ туманлараро иқтисодий
суди(кейинги ўринларда — суд)га жавобгар “Б” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда — жавобгар ва(ёки), фермер хўжалиги, хўжалик)га нисбатан даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар ҳисобидан ошиқча
тўланган 85 622 693,06 сўмни ундиришни сўраган.
Судмуҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинганжавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда —ИПК) 128-моддасига биноан,агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга
бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига биноан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига
келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, шунингдек учинчи
қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 127-128, 170-моддаси талаблари асосида
жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар
асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қуллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —
ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2022 йил 5 январда
тузилган “Пахта хомашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш
бўйича” 2/14-сонли фьючерс шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-банди талабларига кўра,
хўжалик ўзининг 2022 йил учун “Агротехнологик харита” (бизнес-режаси)га
асосан 12,0 гектар ер майдонидан “Бух-102” навли 32,4 тонна пахта хом-ашёсини
буюртмачига етказиб бериш, буюртмачи эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш
ва шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4-банди талабларига асосан, даъвогар жавобгарнинг
талабномаси бўйича хўжаликни агротехник тадбирлар учун бўнак маблағлари,
шу жумладан ёқилғи мойлаш материллари, минерал ўғит ва бошқа зарур
нарсалар билан таъминлаш, хўжаликка янги замонавий қишлоқ хўжалиги
техниклари, ёилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ва бошқа зарур
товарларни харид қилиш ва технолгияларни жорий қилишда кўмаклашиш лозим
бўлган.
Ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи
даъвогар вакилининг тушунтиришларига кўра, фермер хўжалиги томонидан
шартнома шартлари лозим даража бажарилмасдан, амалда 3600 кг маҳсулот
етказиб бериб, шартнома бўйича келишилган ва етказиб бериши шарт бўлган
қолган 28 800 кг уруғлик пахта ҳар бир кг 9890 сўмдан умумий қиймати
284 544 000 сўмлик маҳсулотни етказиб бермасдан, шартномавий мажбуриятни
лозим даражада бажаришдан бош тортиб келган, 2022 йил маҳсулотни
етиштириш учун жавобгарга 120 183 421,21 сўм ҳар турдаги маҳсулотлар билан
молиялаштирган, жавобгар томонидан 34 560 726,16 сўмлик маҳсулот
топширган, 85 622 693,06 сўмлик қийматда маҳсулотлар топширилмаган.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал
қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва
шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан
амалга оширилади.Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида
қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар
ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин
тўлайди.Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи
(тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз
бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган
бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шартноманинг 3.1-банди талабларига асосан, жавобгар шартномада
кўрсатилган пахта хом-ашёсини буюртмачининг манзилига 2022 йил 15 декабрь
санасигача етказиб бериши лозим бўлган.
Бироқ, даъвогар томонидан 85 622 693,06 сўмлик маҳсулотларни
шартномада келишилган муддатда етказиб берилмаган ва/ёки ушбу маблағларни
қайтариш чорасини кўрмаган.
Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан ошиқча тўланган 85 622 693,06 сўмни ундириш тўғрисида талаб
билдирилган.
Суд, даъвогарнинг жавобгардан 85 622 693,06 сўмни ундириш талабини
ишдаги ва тақдим қилинган ҳужжатлар билан биргаликда ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, даъвогарнинг 85 622 693,06 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, жавобгарнинг 85 622 693,06 сўм қарздорлик ҳолати факти иш
ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа ишга
алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантириб,жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 85 622 693,06 сўмни
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд
белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар ўз талаб эътирозларини, 85 622 693,06 сўм маблағлар
тўлаб берилганлигини асословчи ҳужжатларни тақдим қилмади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилишибелгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ91-сонФармони 3-бандига асосан, 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий
ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланди.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъвогарнинг
даъво
талаблари
қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 127-128,170, 118, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “А” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “А” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 85 622 693,06 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан Давлат бюджетига 1 712 453,86
сўмдавлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
Б.У. Махмудов