← Назад
Решение #2843274 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-иқтисодий иш
Беруний тумани
судья ХХХ
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ХХХ йил 21 ноябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Юсупованинг котибалигида, даъвогар жамият раҳбари ХХХ,
жавобагар вакили ХХХ (2025 йил 15 май кунги 18-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан 287 496 700 сўм асосий
қарзини ва 143 748 350 сўм пеня ундиришни сўраган даъво аризасини суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ХХХ” МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар) иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” МЧЖ (бундан буён
матнда – жавобгар)дан 287 496 700 сўм асосий қарзини ва 143 748 350 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар суд мажлисида тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан
жавобгарга транспорт хизматлари кўрсатилганлигини, бугунги кунга қадар
қарздорлик умуман тўланмаганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъво талабларини тан олиб, жамиятининг
молиявий қийнчиликлар сабаб қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, пеня
ундириш талабини рад қилишни сўради.
Суд даъвогарнинг ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 705-моддаси биринчи қисмига асосан буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ишдаги ҳужжатларга қараганда, тарафлар ўрталарида 2025 йил 31 январь
куни 3-сонли шартнома тузилиб, унга асосан даъвогар жавобгарга юк ташиб
бериш бўйича транспорт хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган
хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятларини олган.
Тарафлар ўрталарида 15.03.2025 йилги 3-сонли ҳисоб-фактурага асосан
даъвогар томонидан жавобгарга 287 496 700 сўмлик хизматлар кўрсатилган.
Жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар амалга
оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 287 496 700 сўмлик
асосий қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш бўйича талаби ишга қўшимча
қилинган шартнома, ҳисоб-фактура ва талабнома билан тасдиқланади.
ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни маъқул топди.
Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгардан 143 748 350 пеня ундириш
ҳақидаги талабини асосли ва тўғри ҳисобланган деб ҳисоблайди.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан
бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини судлар эътиборга олишлари
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига таъсир
кўрсатишини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб,
пеня ўндириш талабини 50 000 000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан тўлов топшириқномаси билан
41 200 сўм почта харажати тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 8 624 901 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ”ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ”ХХХ”
масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 287 496 700 сўм асосий қарз,
50 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ”ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 8 624 901 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
ХХХ