Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1305-2501/1568 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 950ef593-19bf-467e-8d77-9fd311b9e235 Claim ID PDF Hash 5d7dfa041dd14f97... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
зР ИПКнинг 2034-моддаси зР ИПК 2034 law
зР ФК 369-моддаси зР ФК 369 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФКнинг 333-моддаси зР ФК 333 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1305-2501/1568-сонли иқтисодий иш судья Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 21 ноябрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов, даъвогар УУУУУУ жавобгар ТТТТТТТфермер хўжалиги ҳисобидан 1 060 931 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиззах вилоят ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (бундан кейин матнда – даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, ТТТТТТТфермер хўжалиги (бундан кейин матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 060 931 сўм асосий қарздор ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақидаги ажрим тегишли тартибда жавобгарнинг юридик манзили бўйича юборилиб, ҳабардор қилинган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди, олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўланган ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ФК деб юритилади) 234-моддасида Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ЎзР ФК 369-моддасининг иккинчи қисмида шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф оферта (оммавий оферта) ҳисобланиши белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан Давлат хизматлари маркази орқали 2022 йил 10 октябрдаги 61553315-сонли аризага асосан даъвогарга қурилиш-монтаж ишларининг умумий қиймати 530 465 309 сўмлик Жиззах вилояти, Фориш тумани, Ойбек МФЙ, Амир Темур кўчаси, 60-уй ҳудудида савдо дўкони биноси қурилиши объектида қурилишмонтаж ишларини бошлаш юзасидан ҳабарнома жўнатилган ҳамда ушбу ариза даъвогар томонидан қабул қилиниб, рўйҳатдан ўтказилган. Унга кўра, даъвогар ушбу қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларининг олиб борилиши юзасидан белгиланган тартибда давлат назорат ишларини олиб бориш, жавобгар эса қурилиш объектида қурилиш ишларини амалга ошириш ҳамда назорат ишлари учун умумий қурилишмонтаж ишларининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда ажратма суммасини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ4586-сонли қарорининг 8-бандида, давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган. Қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функциялари текширувини амалга ошириш учун 1 060 931 сўм миқдорда (қўшилган қиймат солиғисиз) ажратма тўловлари ҳисобланган. Бироқ, тўланиши лозим бўлган ушбу ажратма тўловлар жавобгар томонидан тўланмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 1 060 931 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан 2024 йил 12 ноябрда ҳамда 2025 йил 13 августда мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан мазкур қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ўзбекистон Республикси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарори (5-иловаси) билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”нинг 20-бандида, ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шартлиги, объектда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш учун тўлов қиймати тўланганлиги электрон тизим орқали тасдиқланиши, 21-бандида эса объектда давлат қурилиш назоратини амалга оширишдан тушган маблағ тўлиқ миқдорда ҳудудий инспекциянинг банк ҳисобварағига ўтказилиши белгиланган. ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар томонидан судга тақдим этилган маълумотномаларга кўра жавобгар жавобгар даъво аризаси судга тақдим қилингандан кейин 1 060 931 сўм асосий қарз тўлиқ тўлаб берилган. Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан 1 060 931 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўланганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланади. ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўланган ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333-моддалари, ЎзР ИПКнинг 66, 72, 118, 176-180, 186, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ТТТТТТТфермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар Жиззах вилоят ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фойдасига олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Судья Ҳ.Мамарасулов