Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3963 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Sh rq dur t shi
Source ID 2810d8dd-f3df-41b3-bca1-d21f24feb1a5 Claim ID PDF Hash 6af7aeea1c4b5df8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
сонли фармоннинг 4-моддаси сонли фармон 4 law
кодексининг 210-моддаси кодекси 210 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онун 9-моддаси онун 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3963-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Ғиждувон тумани 2025 йил 21 ноябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, аризачи Бухоро вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар “Sh rq dur t shi” МЧЖга нисбатан жавобгарга Тоғ кон саноат ва геология вазирлиги томонидан берилган 21.08.2023 йилдаги BH 0145 F5-сонли лицензияни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили М.Ҳидоев(ишончнома асосида), жавобгар вакили О.Солиев (ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Бухоро вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “Sh rq dur t shi” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан жавобгарга Тоғ кон саноат ва геология вазирлиги томонидан берилган 21.08.2023 йилдаги BH 0145 F5сонли лицензияни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили мазкур иш бўйича жавобгар томонидан солиқ органларига фойдали қазилмалар захираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботга асосан солиқ қарздорликни бартараф қилмасдан келганлиги аниқланиб, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ туридан мунтазам равишда солиқ қарзи тўланмаганлик натижасида 57 827 595 сўм солиқ қарзи ва 2 578 481 сўм пеня тўловларини давлат бюджетига тўламаганлиги сабабли судга ариза киритилганлигини, суд жараёнида жавобгар томонидан солиқ қарздорликлари бартараф қилинганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳозирги кунда солиқ қарздорлиги бартараф қилинганлигини билдириб даъвони рад қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ариза важларини ўрганиб чиқиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни ва почта харажатларини жавобгардан аризачига ундиришни лозим топади. Солиқ кодексининг 453-454-моддаларига асосан юридик шахслар томонидан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда, норуда фойдали қазилмалар бўйича қазиб олиш амалга ошириладиган жойдаги солиқ органларига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасидан кечиктирмай йил якунлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича йиллик солиқ ҳисоботини кейинги йилнинг 1 март кунига қадар тақдим этилиши белгиланган. Солиқ бошқармаси томонидан аризада келтирилган ҳолатларни судга қадар бартараф қилиш юзасидан вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 11 августдаги 21-97286-сонли огоҳлантириш хати жамиятнинг шахсий кабинетига юборилган. Бироқ, огоҳлантириш хатида кўрсатилган камчиликлар жавобгар томонидан унда белгиланган муддатларда бажарилмаган. Шу боис аризачи қайд этилган талаблар билан судга мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6121-сонли фармоннинг 4-моддаси 2-хатбошида “Давлат солиқ органларига ваколатли орган ва судларга ер қаъридан фойдаланувчи томонидан солиқ қонунчилиги мунтазам равишда бузилган ва (ёки) фойдали қазилмалар захираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилмаган тақдирда лицензияни ччақириб олиш ёки тўхтатиб туриш масаласи бўйича ташаббус билан чиқиш ваколати берилсин” деб белгилаб қўйилган. Солиқ кодексининг 210-моддасига асосан солиқ тўловчининг солиқ агентининг ёки бошқа шахснинг ушбу кодексда жавобгарлик белгиланган ғайриқонуний айбли қилмиши солиққа оид ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади. Ишни кўриш жараёнида аниқланган ҳолатлар ҳамда тарафлар вакилларининг кўрсатмаларидан кўринишича, жавобгар томонидан солиқ қонунчилиги талаблари мунтазам равишда бузилиб келинган. Шу билан бирга даъвогар томонидан жавобгар суд жараёнига қадар ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги, ҳар ойда солиқ ҳисоботларини топширилаётганлиги қайд этилди. Демак, мазкур ҳолатда жавобгар томонидан камчиликлар бартараф этилганлиги, ҳисобот тақдим этиш бошланганлиги ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун давлат бюджетига солиқларнинг тўланганлиги тарафлар вакилларининг кўрсатмалари ҳамда ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топди. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, аризачининг арз қилинган талабдаги ҳолатлар бўйича жавобгарга эътирози йўқлигини ва ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан кафолат хати берилганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 9-моддасининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод қилинганлиги боис, суд жавобгардан давлат божини ундирмасликни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 220, 176-179, 186, 220-222моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Ариза талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Sh rq dur t shi” МЧЖдан аризачи Бухоро вилоят солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, суд харажатини ундириш қисми бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья О.Жамилов