← Назад
Решение #2843300 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФК | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 21 ноябрь
4-1501-2502/20755-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова,
Ўзбекистон Савдо-ваноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
палата аъзоси даъвогар «****************» масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар **************** ҳисобидан 2 134 024 сўм асосий қарз, 204 726
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-ваноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
палата аъзоси даъвогар «****************» масъулияти чекланган жамияти
манфаатида судга даъво ариза тақдим этиб, жавобгар **************** ҳисобидан
2 134 024 сўм асосий қарз, 204 726 сўм пеня ундиришни, ишни палата вакили
иштирокисиз ўтказишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини
иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан
ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова
қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган.
Иш материалларига қараганда, даъвогар «****************» масъулияти
чекланган
жамияти
ва
жавобгар
****************
ўртасида
2025 йил 24 январда 108-сонли ичимлик сув етказиб бериш тўғрисида шартнома
тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга туташтирилган
тармоқлар орқали шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда сув етказиб бериши,
жавобгар эса етказиб берилган сув учун белгиланган тўловларни амалга ошириши лозим
бўлган.
Қайд этилган шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга ичимлик суви
етказиб бериб келинган, тарафлар ўртасида 2025 йил 30 сентябрь ҳолатига тузилган
солиштирма далолатномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги
2 134 024 сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият
— фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян
ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган.
ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг
470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган.
ФК 470-моддаси 1-қисмида “Энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда
тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда
энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул
қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади” деб
кўрсатилган.
ФК 478-моддасига мувофиқ агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса,
туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар
билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга фойдаланилган ичимлик
суви ва қабул қилинган оқова тармоғи учун 30.09.2025 йил ҳолатига 2 134 024 сўм
қарздорликни ташкил қилган.
Шу боис, суд даъвогарнинг жавобгардан 2 134 024 сўм асосий қарз ундириш
талаби асосли бўлсада, даъвогар томонидан судга тақдим этилган 21.11.2025 йил кунги
маълумотномада жавобгар томонидан 1 000 000 сўм тўлангани ва 1 438 085 сўм
қарздорлик қолганини маълум қилган.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида
бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 204 726 сўм пеня сўраган. Пеня
ҳисоб-китоби даъво аризасига илова қилинган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шартноманинг кўра, ҳар бир кечиктирилган куни учун юридик шахслар 0,4 фоиз
миқдорида, бироқ шартнома баҳосининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007
йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар
ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларни бажарилиши, пеня
ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб,
талаб қилинган пеняни 100 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини эса
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади деб белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар
«****************»
масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
жавобгар
**************** ҳисобидан 1 438 085 сўм асосий қарз, 100 000 сўм пеня,
41 200 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад қилишни, жавобгардан 412 000 сўм давлат божини Республика бюджетига
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «****************» масъулияти чекланган жамияти
фойдасига
жавобгар **************** ҳисобидан 1 438 085 сўм асосий қарз, 100 000 сўм пеня ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар **************** ҳисобидан 412 000 сўм давлат божи Республика
бюджетига ундирилсин.
Тарафлар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова