← Назад
Решение #2843302 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 132 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 689 символов
********-сонли иқтисодий иш
******
УРГАНЧ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Урганч шаҳри
********
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******раислигида,
судья ёрдамчиси ******* котиблигида, даъвогар вакили ******нинг
иштирокида, ****** ****** манфаатини кўзлаб, жавобгар ******дан ******
сўм закалат пули ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
****** (бундан буён матнда – палата деб юритилади) ****** (бундан
буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******
чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан
****** сўм закалат пули ундиришни сўраган.
Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг
вакили иштирок этмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнларда – ИПК деб юритилади) 128, 129,
170-моддаларига асосан палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Бироқ, олдинги суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили
тарафлар ўртасида келишув битим тузилишига эътирози йўқлигини
билдирган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили судга тарафлар
ўртасида тузилган келишув битимини тақдим қилиб, суддан келишув
битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи жавобгар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб ҳамда судга тақдим этилган келишув битимини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра келишув битимини тасдиқлашни ҳамда иш юритишни
тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
ИПКнинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки
медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши
мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан
тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан
кейин тузилган ҳисобланади.
ИПКнинг 132-моддасига кўра, келишув битими ёзма шаклда тузилади
ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан
имзоланади.
Келишув битимида тарафлар томонидан келишилган мажбуриятларни
бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак.
Тарафлар томонидан келишув битими шартлари бўйича қабул
қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-бирига ёки бошқа
воқеаларга (ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмас.
Келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб
ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа
шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш
ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги
шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин.
Агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт
мавжуд бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаш чоғида,
ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда ҳал этади.
Келишув битими уни тузган шахслар сонидан битта ортиқ нусхада
тузилади ва имзоланади. Ушбу нусхалардан бири иш материалларига қўшиб
қўйилади.
Иқтисодий иш бўйича тарафлар томонидан тақдим этилган келишув
битими шартлари қуйидагича:
1. Жавобгар даъво аризасида ундириш сўралган закалат пулининг
******5 сўмини, олдиндан тўланган ****** сўм почта харажатини
даъвогарнинг ҳисобрақамига ****** кунига қадар ўтказиб беришни ва
даъвогар эса қолган ****** сўм закалат пулидан воз кечади;
2. Даъвогар ўз навбатида жавобгарга нисбатан киритилган даъво
аризасида ундирилиши лозим бўлган ****** сўм закалат пулидан қолган
****** сўмни ажрим тасдиқлангандан кейин 2 иш кунида тақиқ ҳолатидан
чиқаришни ўз зиммасига олади;
3. Жавобгар давлат божини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади;
4. Жавобгар томонидан келишув битими шартлари бажарилмаган ёки
тўлиқ бажарилмаган тақдирда, даъвогар қонунда белгиланган тартибда
мазкур келишув битимида назарда тутилган тартибда ижро варақаси олади.
ИПКнинг 110-моддасининг 7-бандига мувофиқ келишув битими
тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Мазкур ҳолатда келишув битимини тасдиқлаш ва низо бўйича иш
юритишни тугатиш лозим бўлади.
ИПКнинг 118-моддаси саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра,
суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасида тузилган келишув
битимини тасдиқлашни, даъвогарнинг даъвоси бўйича иш юритишни
тугатишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан
республика бюджетига ****** сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ ****** сўм суд харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 110, 118, 128, 129, 170, 131-133 ва 195-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилди:
Тарафлар ўртасида тузилган ******* келишув битими қуйидаги
шартлар асосида тасдиқлансин:
1. Жавобгар даъво аризасида ундириш сўралган закалат пулининг
****** сўмини, олдиндан тўланган ****** сўм почта харажатини
даъвогарнинг ҳисобрақамига ****** кунига қадар ўтказиб беришни ва
даъвогар эса қолган ****** сўм закалат пулидан воз кечади;
2. Даъвогар ўз навбатида жавобгарга нисбатан киритилган даъво
аризасида ундирилиши лозим бўлган ****** сўм закалат пулидан қолган
****** сўмни ажрим тасдиқлангандан кейин 2 иш кунида тақиқ ҳолатидан
чиқаришни ўз зиммасига олади;
3. Жавобгар давлат божини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади;
4. Жавобгар томонидан келишув битими шартлари бажарилмаган ёки
тўлиқ бажарилмаган тақдирда, даъвогар қонунда белгиланган тартибда
мазкур келишув битимида назарда тутилган тартибда ижро варақаси олади.
Жавобгар ******дан республика бюджетига ****** сўм давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар ******дан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ****** сўм суд
харажати ундирилсин.
Низо бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажрим устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
******