← Назад
Решение #2843303 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6360-сонли иш
Судья:Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 21 ноябрь
Андижон туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.К.Абдураимовнинг
раислигида, А.Азизовнинг котиблигида, “S YD LI KEL J K S VDO”
масъулияти чекланган жамияти, жавобгар “OLTINKO’L P RR ND F YZ”
фермер хўжалиги ҳисобидан 11 900 000 сўм қарздорлик, 5 950 000 сўм пеня ва
суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили Р.Хамзаев (ишончнома асосида)
иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “S YD LI KEL J K S VDO” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда “Даъвогар” ва “Сотувчи” деб
юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб
– “OLTINKO’L P RR ND F YZ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
“Жавогар” ва “Сотиб олувчи” деб юритилади) ҳисобидан 11 900 000 сўм
қарздорлик, 5 950 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириб беришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, тарафлар ўртасида
маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлигини, даъвогар
томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жавобгарга автоклавланган
газбетон блоклари етказиб берилганлигини, бироқ жавобгар томонидан ушбу
маҳсулот учун тўловлар лозим даражада қилинмаганлигини, натижада
қарздорлик вужудга келганлигини, бироқ жавобгар томонидан суд мажлисига
қадар қисман тўловларни амалга оширганлигини маълум қилиб, даъвони
қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризани иш
юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими
етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд.
Шу сабабли суд ишни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи
қисмига асосан, жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш хужжатларида аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2024 йл 27 февралда 5-сонли газоблок маҳсулотларини етказиб бериш бўйича
шартномаси тузилган, ушбу шартномада сотувчи автоклавланган газбетон блок
маҳсулотларини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулотларни
қабул қилиб олиш ва уларни ҳаққини тўлаш мажбуриятини олади деб
кўрсатилган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, 121 400 000 сўмлик
автоклавланган газбетон маҳсулотларини жавобгарга берган. Хусусан,
тарафлар томонидан тасдиқланган 2024 йил 12 апрелдаги 180-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 60 700 000 сўмлик ва 2024 йил 30 апрелдаги
225-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 60 700 000 сўмлик, жами 121 400 000
сўмлик маҳсулот берган. Жавобгар эса ушбу маҳсулотлар учун қисман
109 500 000 сўм тўловларни амалга оширган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 11 900 000 сўм қарздорлиги
вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш бўйича
юборилган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга
мурожаат қилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ
ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади деб белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талабининг асослилиги иш ҳужжатлари билан ўз
тасдиғини топади. Шу боис, даъвогарнинг 11 900 000 сўм ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда “ФК” деб аталади)нинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 437-моддасига биноан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Шунингдек, суд даъво талабидаги пеня ундириш қисмини муҳокама
қилган ҳолда даъвогар томонидан пеня тўғри ва асосли хисоб китоб қилганлиги
маълум бўлди.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.3-бандида,
буюртмачи етказиб берилган маҳсулот учун тўловни кечиктирса бажарувчига
мажбурият бажарилмаган ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,1 фоиз
миқдорида, лекин бажарилмаган мажбуриятнинг 10 фоизидан кўп бўлмаган
миқдорида пеня тўлайди деб келишилган.
ФКнинг 263-моддасига биноан, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 2-бандида
шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Қайд этилган қонун нормаларига таянган ҳолда жавобгарнинг иқтисодий
ахволини инобатга олиб, суд сўралган пеняни 2 975 000 сўмга камайтиришни,
қолган қисмини қаноаталнтиришни рад этишни лозим топди.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг икки фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир
баробаридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Мазкур қонунда, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган
тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу
банднинг “а” — “г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган
ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди деб белгиланган.
Суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган
412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг
333, 437, 449-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “OLTINKO’L P RR ND F YZ” фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “S YD LI KEL J K S VDO” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 11 900 000 сўм асосий қарз, 2 975 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи,
судья
Х.К.Абдураимов