← Назад
Решение #2843305 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 365 | — | law | |
| ФКнинг | 370 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law | |
| аролик кодекси | 108 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2304-2504/ХХХ-сонли иқтисодий иш
Судья З.Хасанова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чимбой тумани
2025 йил 21 ноябрь
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманлараро иқтисодий судининг
судьяси З.Хасанованинг раислигида, судья ёрдамчиси К.Данияровнинг
котиблигида, даъвогар “ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “ХХХХХ” фермер ҳўжалигидан 4 800 000 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Чимбой
туманлараро
иқтисодий
суди
биносида
очиқ
суд
мажлисида
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар “ХХХХХ” фермер ҳўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 4 800 000 сўм қарздорликни
ва тўланган почта харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар ва жавобгар суд мажлисида қатнашмади.
Даъвогар судга ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сураб
илтимоснома такдим этган.
Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва
170-моддаларига мувофиқ унинг даъвогар ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Даъво аризасида қайд этилишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2025 йил 26 май куни 4 800 000 сўмлик уруғлик картошканинг олди-сотдиси
бўйича Q-3882-сонли электрон шартнома тузилган.
Лекин, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган шартнома фақат
даъвогар томонидан электрон имзо билан имзоланилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 364-моддасида учинчи қисмида шартнома тарафлардан
бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи
тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади.
ФКнинг 365-моддасида оферта йўллаган шахс унинг акцептини олган
пайтда шартнома тузилган ҳисобланади.
ФКнинг 370-моддасида оферта юборилган шахснинг уни қабул
қилганлиги ҳақидаги жавоби акцепт ҳисобланади. Акцепт тўлиқ ва
писандасиз бўлиши керак. Агар қонундан, иш муомаласи одатидан ёки
2
тарафларнинг иш бўйича аввалги муносабатларидан бошқача маъно келиб
чиқмаса, сукут сақлаш акцепт бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электрон
тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига I-илова “Электрон тижоратни амалга
ошириш” Қоидаларининг 24-бандида шартнома оферта ва акцептдан иборат
бўлади. Шартнома, агар шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса,
оферта юборган тараф томонидан бошқа тараф юборган акцепт олинган
пайтдан бошлаб тузилган деб эътироф этилади.
Қарорнинг II илова «Шартномаларни тузишда электрон рақамли
имзоларни қўллаш ва электрон ҳужжатларни ҳамда электрон тижоратда
қўлланиладиган электрон хабарлардаги мавжуд ахборотни сақлаш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд
этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг
уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган
ахборот эканлиги ҳакида тушинтириш берилган.
Лекин, жавобгар офертани акцептланмаган.
Бул холатда тарафларнинг ўртасида шартнома тузилмаган деп
ҳисобланади.
ФК 109-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ,
битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига
олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг
тузилганлигини,
мазмунини
ёки
бажарилганлигини
гувоҳларнинг
кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини
ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 04
мартдаги 103-сонли “Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги
Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги қарорининг 3-бандида Қонуннинг 11-моддаси ва Фуқаролик
кодексининг 108-моддасига кўра, хўжалик шартномалари ёзма шаклда
тузилади. Шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаслик (оғзаки келишув) унинг
ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди (қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан
мустасно). Бироқ, судлар шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаслик
оқибатида низо келиб чиққан тақдирда, тарафларни битимнинг тузилганлиги,
мазмуни ва бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқлаш
ҳуқуқидан маҳрум этса-да, ёзма ва бошқа далиллар билан тасдиқлаш ҳуқуқини
сақлаб қолишига эътибор бермоқлари лозим.
Судлар шартноманинг тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини
тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар (юк хати, товар-транспорт ҳужжати,
ишончнома, далолатнома ва ҳоказолар)га ҳар томонлама баҳо бериб,
шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинмасдан (оғзаки келишув асосида)
бажарилган
мажбуриятлар
бўйича
келиб
чиққан
3
низоларни Қонунда белгиланган тартибда ҳал этмоқлари кераклиги ҳакида
тушинтиришлар берилган.
Шунингдек, суднинг 2025 йил 03 ноябрь кунги ажрими билан
даъвогарга даъво талабини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни судга тақдим
қилиш таклиф этилган.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Лекин, даъвогар томонидан жавобгарга уруғлик картошка ҳақиқатда
етказиб
берилганлигини
тасдиқловчи
ҳисобварақ-фактуралари,
ишончномалар, юк хатлари ёки бошқа ҳужжатлар тақдим қилинмади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 63-бандининг учинчи хатбошисига
биноан, ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
Суд, даъво талаби асоссиз деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
ИПКниң 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар
бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 фоизи миқдорида почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорида базавий
ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа режимида
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
4
Шу боис, суд даъвогардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундиришни, иш бўйича олдинган тўланган 41 200 сўм почта харажатини
даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
“ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
З.Хасанова