← Назад
Решение #2843310 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7643-сонли иш
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Дўстлик шаҳри
2025 йил 21 ноябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Ғозиев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Розматов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси "S ngz r-T kstil" m s'uli ti
h kl ng n j mi ti манфаатида жавобгар "B gz d Sh z q v" f rm r ‘j ligi ва
қўшимча жавобгарлар " m t Sh dm n vi h" f rm r ‘j ligi ҳамда "Mirz h 'l
Zurri di" f rm r
‘j ligi ҳисобидан 500.950.000 сўм асосий қарз ва
250.475.000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ғ.Мусурманов (ишончнома
асосида) ва жавобгар вакили Р.Шерматов (ишончнома асосида) иштирокида
суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси "S ngz r-Bizn s
rr nd " m s'uli ti
h kl ng n j mi ti
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "B gz d
Sh z q v" f rm r
‘j ligi ва қўшимча жавобгарлар " m t Sh dm n vi h"
f rm r
‘j ligi ҳамда "Mirz h 'l Zurri di" f rm r
‘j ligi ҳисобидан
500.950.000 сўм асосий қарз ва 250.475.000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга тарафлар ўртасида
тузилган медиатив келишувини тақдим этиб, суддан даъвони кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили суддан даъвони
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони
медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин.
Медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича
тузилиши мумкин.
Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар
томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Медиация
тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, медиация тарафларнинг
хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда,
низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд
алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Ушбу қонуннинг 16-моддасига асосан, медиацияни қўллаш тўғрисидаги
келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки
алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб
чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги ҳақидаги
қоида бўлиши лозим.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги,
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг
иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш
муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига кўра, низо медиатив
келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат
божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар
мустасно.
ИПКнинг 107-моддаси 1-қисми 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суди даъвони кўрмасдан
қолдиради.
Шу боис суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида имзоланган медиация
келишуви қонун талаблари асосида расмийлаштирилган деб топиб, даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Медиация
тўғрисида”ги қонуннинг 15, 16, 17-моддалари, ИПКнинг 107, 130, 131, 195моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилди:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев