Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2501/7647 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья G‘OZIYEV SHUKRULLO XADJAMKULOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Z l n t Ответчик / Подсудимый Bu uk Sh r
Source ID b5b58168-4d6b-42f3-824f-9aa1b65cc730 Claim ID PDF Hash 3f8d8f84d335c5b0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7647-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 21.11.2025 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар вакили У.Турсунов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар "Z l n t" m s`uli ti h kl ng n j mi tiнинг жавобгар "Bu uk Sh r" m s'uli ti h kl ng n j mi tiга нисбатан берилган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар "Z l n t" m s`uli ti h kl ng n j mi ti (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "Bu uk Sh r" m s'uli ti h kl ng n j mi ti (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 356.938.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Жавобгар вакиллари иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларин тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 01.03.2022 йилда №11-сонли ва 31.03.2022 йилда №23-сонли олди-сотди шартномалари тузилган. Шартноманинг 1-бандида “сотувчи” шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган товарни “сотиб олувчи”га мулк қилиб топшириш, “сотиб олувчи” эса ушбу товарни ҳақини тўлаш ва қабул қилиб олиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандида “сотиб олувчи” ҳар бир жўнатма учун 15% миқдорида аванс тўловини 10 банк куни ичида, қолган 85% ни эса товарни олгандан кейин 90 банк куни ичида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жами 356.938.000 сўмлик товар моддий бойликлари етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан етказиб берилган товарлар учун тўловлар бугунги кунга қадар амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар хақини шартномада назарда тутилган хисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, жавобгар даъвогар олдидаги қарздорлигини суд кунига қадар тўлаб бермаган. Суд, жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг 356.938.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади. ИПКнинг 118-модда биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, ИПКнинг 26, 128, 170, 176-178, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "Bu uk Sh r" m s'uli ti h kl ng n j mi ti ҳисобидан даъвогар "Z l n t" m s`uli ti h kl ng n j mi ti фойдасига 356.938.000 сўм асосий қарз, 3.569.380 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Судья Ш.Ғозиев