← Назад
Решение #2843321 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Конун | 66 | — | law | |
| ходим ушбу Конун | 7 | — | law | |
| да назарда тутилган пенсия ёшига тулгунига кадар мазкур Конун | 12 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| суд даъвогарнинг даъвосини тулик каноатлантиришни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1802-2501/7110-сонли иктисодий иш
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ХДЛ КИЛУВ КАРОРИ
Шахрисабз шахри
2025 йил 21 ноябрь
Шахрисабз туманлараро иктисодий суди судья З.Эшмирзаевнинг
раислигида, Ф.Муртазаевнинг котиблигида, тарафларсиз, даъвогар Узбекистон
Республикаси Иктисодиёт ва молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташкари
пенсия жамгармаси Кашкадарё вилоят бошкармасининг жавобгар “Risling-St r”
масъулияти чекланган жамиятидан 15 162 000 сум пенсия пули ва 1 500 000 сум
пеняни Молия вазирлиги газначилиги Марказий банкининг Тошкент шахар бош
бошкармасига ундириш тугрисидаги даъво аризаси юзасидан кузгатилган
иктисодий ишни суд биносида, очик суд мажлисида куриб чикиб,
куйидагиларни
аниклади:
Узбекистон Республикаси Иктисодиёт ва молия вазирлиги хузуридаги
бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси Кашкадарё вилоят бошкармаси (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) “Risling-St r” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Шахрисабз
туманлараро иктисодий судига даъво аризаси билан мурожаат килиб, даъвогар
хисобидан фукаролар С.Мусурмонов ва Г.Джавлиевага 15 162 000 сум пенсия
пули тулаб берилганлигини, бирок С.Мусурмонов ва Г.Джавлиевага тулаб
берилган мазкур 15 162 000 сум пенсия пули жавобгар томонидан бюджетга
тулаб берилмаганлигини, 2022 йил 18 сентябрь куни юборилган талабнома
жавобсиз колдирилганлигини маълум килиб, жавобгар хисобидан 15 162 000
сум микдорида туланган пенсия пули ва 1 500 000 сум пеняни ундириб беришни
сураган.
Ишга Китоб туман солик инспекцияси (бундан буён матнда учинчи шахс
деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустакил талаблар билан арз
килмайдиган учинчи шахс сифатида жалб килинган.
Даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисига келмади.
Иш хужжатларида даъвогар, жавобгар ва учинчи шахснинг суд
мухокамаси хакида тегишли тартибда хабардор килинганлиги хакида маълумот
мавжуд.
Шу сабабли суд ишни Узбекистон еспубликаси Иктисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига
асосан уларнинг иштирокисиз куриб чикишни лозим топди.
Суд иш хужжатларини урганиб чикиб, куйидаги асосларга кура даъво
аризасини тулик каноатлантиришни лозим деб топди.
“Фукароларнинг давлат пенсия таъминоти тугрисида”ги Узбекистон
Республикаси Конуни (бундан буён матнда Конун деб юритилади)нинг 66моддасининг биринчи кисмига биноан ушбу Конунга мувофик тайинланган
пенсияларни тулаш Пенсия жамгармаси маблаглари хисобидан амалга
2
оширилади. Пенсия жамгармасини шакллантириш тартиби Узбекистон
Республикасининг конунчилиги билан белгиланади. Пенсияларни тулаш учун
Пенсия жамгармасига Узбекистон Республикаси Давлат бюджетидан
трансфертлар ажратилиши мумкин.
Конуннинг 66-моддаси иккинчи кисмига кура мулкчилик шаклидан катъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар:
бокувчисини йукотганлик учун, шунингдек ходимнинг мехнат
вазифаларини бажариши билан боглик холда мехнатда майибланганлиги ёки
касб касаллигига учраганлиги окибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Конуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тулгунига кадар мазкур Конун 12-моддасининг “б” бандига мувофик
тайинланган пенсияларни тулаш харажатларининг урнини копловчи пулни иш
•аки тулашга мулжалланган маблаглар хисобидан Пенсия жамгармасига
утказади.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ижтимоий соликни
таксимлаш, пенсия ва бошка туловларни тулаш учун ажратилган харажатларни
коплаш тартиби тугрисидаги низомни тасдиклаш хакида”ги 2023 йил 14
декабрдаги 661-сон карорига 1-илова “Ижтимоий соликни таксимлаш, пенсия ва
бошка туловларни тулаш учун ажратилган харажатларни коплаш тартиби
тугрисида” Низом (бундан буён матнда низом деб юритилади)нинг 30-бандига
кура, пенсионернинг яшаш жойи буйича Пенсия жамгармасининг худудий
бошкармаси хар ойда кейинги ойнинг 1-санасига кадар юридик шахсга мехнат
вазифаларини бажариш билан боглик холда мехнатда майиб булиш ва касб
касаллиги окибатида тайинланган бокувчисини йукотганлик хамда ногиронлик
пенсияларини тулашга сарфланган харажатларни коплаш тугрисида регресс
талабномани юборади.
Низомнинг 31-бандига кура, пенсионер хисобда турган жой буйича
Пенсия жамгармасининг туман (шахар) булимлари ходимларнинг мехнат
вазифаларини бажариш билан боглик холда мехнатда майиб булиш ва касб
касаллиги окибатида тайинланган бокувчисини йукотганлик хамда ногиронлик
пенсиялари туланган ойдан кейинги ойнинг
15-санасига
кадар
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган холда, солик хизмати
органларига амалга оширилган харажатларини ундириш (коплаш) тугрисидаги
маълумотларни етказадилар.
Низомнинг 32-бандига кура, ходимларнинг мехнат вазифаларини
бажариш билан боглик холда мехнатда майиб булиш ва касб касаллиги
окибатида тайинланган бокувчисини йукотганлик ва ногиронлик пенсиялари
суммалари юридик шахслар томонидан мазкур пенсиялар туланган бутун давр
учун копланади. Бунда харажатлар тулови хар ойда пенсия туланган ойдан
кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.
Пенсионернинг хисобга турган жойи буйича Пенсия жамгармасининг
худудий бошкармалари ушбу Низомда курсатилган пенсияларни тулашга
сарфланган маблаглар юридик шахслар томонидан уз вактида туланмаган
такдирда, конунчиликка мувофик регресс даъво аризалари буйича юридик
шахслардан ундирилишини (копланишини) таъминлайдилар.
3
Шу боне, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат килиб, жавобгар
хисобидан регресс тартибда 15 162 000 сум пенсия пули ундириб беришни
сураган.
Ишдаги хужжатлардан аникланишича, фукаролар Р.Пардаев ва
С.Мусурмоновга “Risling-St r” масъулияти чекланган жамиятида мехнат
фаолиятини олиб бориш жараёнида бахтсиз ходиса туфайли саломатлигига
зарар етказилган. Х,олат юзасидан ишлаб чикаришдаги бахтсиз ходиса ва
саломатликка бошка хил зарар етказиш тугрисида Н-1 шаклидаги далолатнома
расмийлаштирилган.
Даъвогар томонидан 2025 йилнинг апрель-сентябр ойларида фукаролар
С.Мусурмонова ва Р.Пардаев учун Г.Джавлиевага жами 155 162 000 сум
микдорида пенсия тулаб берилган.
Бирок, жавобгар фукаролар С.Мусурмонова ва Р.Пардаев учун
Г.Джавлиевага туланган 15 162 000 сум пенсияни Узбекистан Р еспубликаси
Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташкари Пенсия жамгармасига
утказиб бермаган, шунингдек ушбу карзни коплаш тугрисида юборилган
талабнома жавобгар томонидан окибатсиз колдирилган.
ИПК 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи хар бир шахс уз
талаблари ва эътирозларига асос килиб келтираётган холатларни исботлаши
керак.
Фукаролар С.Мусурмонова ва Р.Пардаев учун Г.Джавлиевага 2025
йилнинг апрель-сентябр ойларида 15 162 000 сум микдорида пенсия тулаб
берилганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан уз тасдигини топди.
Даъво ариза судга такдим этилганидан сунг хам жавобгар томонидан
тулов амалга оширилмаган ва бугунги кундаги карздорлик 15 162 000 сумни
ташкил этиши судга такдим этилган хужжатлардан аникданди.
Юкоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 15 162 000 сум
пенсия пули ундириш хакидаги талабини каноатлантиришни лозим топди.
Низомнинг 42-бандига кура, ушбу Низомда курсатилган Пенсия
жамгармасининг пенсияларни тулашга ажратилган харажатлари юридик
шахслар томонидан уз вактида копланмаган такдирда, копланиши лозим булган
сумманинг хар бир кечиктирилган куни учун карздорлик суммасининг 100
фоизидан куп булмаган микдорда пеня хисобланади ва ундирилади.
Шу сабабли даъвогар Низомнинг 42-бандига асосан 1 500 000 сум
микдорида пеня ундиришни сураган.
Иш хужжатларига кура жавобгарнинг уз мажбуриятларни белгиланган
муддатда бажармаганлиги аникланди.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш хакидаги
талабини хам асосли деб хисоблайди.
Кайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан 1 500 000 сум
микдорида пеня ундириш хакидаги талабини хам каноатлантиришни лозим
топди.
ИПК 118-модасига кура, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг каноатлантирилган даъво талаблари микдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
4
Кайд этилганларга кура, суд даъвогарнинг даъвосини тулик
каноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чикиб,
жавобгардан республика бюджетига 412 000 сум давлат божи ва даъвогарга
олдинган туланган 41 200 сум почта харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин,
Узбекистон Республикаси Иктисодий
процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини куллаб, суд
К а р о р к и л а д и:
Даъво тулик каноатлантирилсин.
“Risling-St r” масъулияти чекланган жамиятидан
Узбекистон
Республикаси Иктисодиёт ва молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташкари
пенсия жамгармаси Кашкадарё вилоят бошкармасига давлат бюджетига
туланиши лозим булган 15 162 000 сум пенсия пули, 1 500 000 сум пеня ва
олдиндан туланган 41 200 сум почта харажати ундирилсин.
“Risling-St r” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
412 000 сум давлат божи ундирилсин.
Х,ал килув карори конуний кучга киргандан сунг ижро варакалари
берилсин.
Мазкур хал килув кароридан норози булган томонлар у кабул килинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд оркали Кдшкадарё вилоят судининг
иктисодий ишлар буйича судлов хайъатига апелляция тартибида ёки конуний
кучга кирган ва апелляция тартибида курилмаган хал килув карори устидан у
конуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят килиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
З.Эшмирзаев