← Назад
Решение #2843325 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 72 | — | law |
Текст решения
9 992 символов
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил *****
Урганч шаҳар
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида,
судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар *****нинг «*****»
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «*****» масъулияти
чекланган жамиятидан ***** сўмлик мол-мулклар қиймати, ***** сўм банк
фоизи ва ***** сўм зарар суммасини ундириб олиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни жавобгар вакиллари ***** (Раҳбар) ва адвокат
*****(2025 йил *****-сонли Ордер ва 2025 йил *****ишончномага
асосан)ларнинг иштирокида Урганч туманлараро иқтисодий судининг
биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
***** (бундан буён матнларда палата деб юритилади) «*****»
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «*****» масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнларда жавобгар деб юритилади)дан ***** сўмлик
мол-мулкларни қиймитини, ***** сўм банк фоизи ва ***** сўм етказилган
зарар суммасини ундиришни сўраган.
Бугунги иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар ва учинчи шахслар вакиллари суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
128, 129, 170-моддаларига асосан суд ишни даъвогар ва учинчи шахс
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Иш бўйича даъвогар Урганч туманлараро иқтисодий судининг *****сонли иқтисодий иш тафтиш инстанциясида кўрилиб якуний тўхтамга
келгунича иш юритишни тўхтатиб туришни сўраб илтимоснома киритган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвогар
вакилининг иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимосномасини
қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар.
Бироқ, даъвогарнинг важларини исботловчи далиллар иш ҳужжатларида
мавжуд эмас.
Шу сабабли суд, даъвогар вакилининг иш юритишни тўхтатиб туриш
ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвони тан
олмасдан, суднинг ушбу иш бўйича ҳал қилув қарори чиқаришига асос бўлган
суд ҳужжати бекор қилинганлиги сабабли даъвони рад қилишни сўрадилар.
Суд, жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни муҳокама қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини манфаати кўзланган шахсдан
ундиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, «*****» масъулияти чекланган жамияти «F l » товар
белгиси остида тозаланган ичимлик суви ишлаб чиқариш ва аҳолига етказиш
билан шуғулланиб келган.
«*****» масъулияти чекланган жамиятига қарашли бўлган ва жамият
балансида бўлган ***** дона мол - мулклар, яъни: баҳоси ***** сўмдан 2
дона жами ***** сўм бўлган "*****, баҳоси *****сўм 1 дона "*****", баҳоси
***** сўм бўлган 1 дона "*****", баҳоси *****сўм бўлган 3 дона "*****",
баҳоси *****сўм бўлган 1 дона "*****", баҳоси *****сўм 3 дона "*****",
баҳоси ***** сўм 1 дона "*****, баҳоси *****сўм дона *****, баҳоси
*****сўм 1 дона "*****", баҳоси ***** сўм 1 дона "*****, баҳоси ***** сўм
250 дона жами ***** сўм бўлган "***** , баҳоси ***** сўм дона "*****",
баҳоси *****, сўм 114 дона "*****, баҳоси *****сўм 11.075 дона "*****,
баҳоси *****сўм 1.664 дона "*****, баҳоси *****сўм 146 дона "*****, баҳоси
*****сўм 60.000 дона "*****", баҳоси ***** сўм 40.000 дона "*****", баҳоси
*****сўм 2.000 дона "капсул130 гр.", баҳоси 2.250.000 сўм 3.000 дона "19
литр қопқоқлар", баҳоси 450.000 сўм 2.000 дона "6 литрлик идиш
қопқоқлари", баҳоси 375.000 сўм 5.000 дона "0,5 литрлик идиш қопқоқлари",
баҳоси 450.000 сўм 2.000 дона "ручки 6 литр", баҳоси 2.*****сўм 1.000 дона
"6 литрлик бўш баклашкалар", баҳоси 2.040.000 сўм 81,6 метр "19 литрлик
ҳажмдаги ўрам учун кленка пакетлар", баҳоси 710.000 сўм 28,4 метр "кленка
рулон", баҳоси *****сўм 10 дона "*****", баҳоси *****сўм 15 дона "*****",
баҳоси *****сўм 80 дона "*****", баҳоси ***** сўм 5 дона "*****”, баҳоси
*****сўм 1 дона "*****", баҳоси *****сўм дона "*****", баҳоси *****сўм 4
дона "*****" *****2 дона *****, 6 дона *****, 1 дона *****, 1 дона 600
*****, 1 дона *****, 2 тўплам *****, 2 тўплам *****, 1 тўплам *****, 1 дона
25 тонналик ҳажмдаги, 1 та *****, 1 та тўплам
*****, 1 дона *****лари
комплекс қилиб банк олдидаги кредит қарздорлигини қоплаш мақсадида
"*****" АТИБ Тинчлик филиали томонидан аукцион савдоларига қўйилган.
Ушбу мол-мулклар олдин қарздорлар «*****» ва «*****» МЧЖларга
қарашли бўлган бино, яъни *****ида жойлашган манзилда сақлаб келинган.
Банк томонидан ушбу объект балансга олиниб, аукционга қўйилган ва
ўтказилган аукцион савдоларига кўра жавобгар «*****» масъулияти
чекланган жамияти томонидан *****йилдаги ғолиблик баённомасига ва
*****йилдаги бино ва иншоотларини топшириш қабул қилиш
далолатномасига асосан қабул қилиб олинган.
Ушбу ***** дона мол-мулклар «*****» масъулияти чекланган жамияти
томонидан даъвогар тегишли бўлган мол-мулкларни ноқонуний равишда
эгаллаб келган, деган важ билан даъвогар судга ***** сўмлик мол-мулк
қийматини ундириш талаби билан мурожаат қилган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил *****даги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилиб, «*****»
масъулияти чекланган жамиятидан «*****» масъулияти чекланган
жамиятининг фойдасига ***** сўм мол-мулк қиймати, *****сўм банк фоизи
ва *****сўм почта харажати ундирилган.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилиб, «*****»
масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига *****сўм давлат
божи, «*****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига
*****сўм давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Бироқ, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил ушбу
мулклар натура шаклида ундирилмаганидан кейин даъвогар палата орқали
ушбу мол-мулкларнинг қийматини ундиришга даъво ариза киритган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасига кўра,
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик
кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилиши ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини
ташкил этиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан ***** сўм банк фоизи ундириш
ҳам сўраган.
ФК 327-моддасига мувофиқ, бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу
маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс
бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли
қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси
билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд
кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган
кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу
қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса
қўлланилади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан ***** сўм зарар ундиришни ҳам
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасида
зарарни қоплаш тартиби белгиланган. Унга кўра, агар қонун ёки шартномада
зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган
шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Бироқ даъвогар ушбу зарар суммасини исботлаб бера олмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 72-моддасига мувофиқ, Ишнинг иқтисодий суд томонидан
ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган
ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок
этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Чунончи, ушбу иш бўйича ҳал қилув қарорини қабул қилинишига асос
қилиб олинган Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил
*****даги *****-сонли иқтисодий иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори
вилоят судининг кассация инстанциясининг 2025 йил
*****кунги
қарори билан бекор қилиниб, даъвони рад қилиш юзасидан янги қарор қабул
қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад қилиб, суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-180, 186- моддаларини қўллаб,
қ а р о р
қ и лад и:
Даъвогарнинг
иш
юритишни
тўхтатиб
туриш
ҳақидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига
*****сўм давлат божи ундирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
*****