← Назад
Решение #2843327 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| онуни | 14 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2501/1124-сонли иқтисодий иш
судья Қ.О.Хожамуратов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 21 ноябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Қ.О.Хожамуратовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Жалгасбаевнинг котиблигида, тарафлар
вакилларининг иштирокисиз, даъвогар “F*** F***” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “ ***-S***” фермер хўжалигидан 2 640 000 сўм
қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “F*** F***” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“ ***-S***” ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 2 640 000
сўм қарзини ундиришни сўраган.
Даъвогар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни ўз вакили
иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
170-моддасининг иккинчи қисмига асосан ишни унинг вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрини
судга тақдим қилмади.
Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва
жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи
ҳужжат мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, ишни ИПКнинг 128 ва
170-моддаларига мувофиқ унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Даъво аризасида қайд этилишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2025 йил 14 май куни 2 640 000 сўмлик уруғлик картошканинг олди-сотдиси
бўйича Q-3833-сонли электрон шартнома тузилган.
Даъвогар жавобгарга 2 640 000 сўмлик уруғлик картошка етказиб
берилганлигини тасдиқлаш мақсадида судга 2025 йил 14 май кунги
279-сонли
солиштирув
далолатномаси
(жавобгар
томонидан
имзоланилмаган) ва тарафларнинг электрон имзолари билан имзоланилган
ҳисобварақ-фактурасини тақдим қилган.
2
Лекин, даъвогарнинг судга берган ёзма фикрида Қорақалпоғистон
Республикаси ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарига уруғлик
картошкалар 2023 йилда тарқатилганлигини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 357-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ,
шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун
мажбурий бўлиб қолади.
Тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг
шартнома тузишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан
қўлланилади деб белгилаб қўйишга ҳақлидирлар.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.1-бандида ушбу
шартнома имзоланилган пайтдан бошлаб кучга кириши ва 2025 йил
31 декабргача амалда бўлиши кўрсатилган. Аммо, жавобгарга 2023 йилда
уруғлик картошка етказиб бериш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ
этилиши шартномада белгилаб қўйилмаган.
Шундай экан, тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича мажбуриятлар
фақат у тарафлар томонидан имзоланилганидан кейингина вужудга келади ва
2023 йилда етказиб берилган уруғлик картошка учун ҳеч қандай оқибат
келтириб чиқармайди.
Суднинг 2025 йил 28 октябрь кунги ажрими билан даъвогарга даъво
аризасига илова қилинган ҳужжатлардан ташқари жавобгарга маҳсулот
етказиб берилганлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни судга тақдим
қилиш таклиф этилган.
ИПК 68-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб
турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган
бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб
тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Лекин, даъвогар томонидан суднинг ажрими талаблари ўз вақтида
бажарилмасдан, 2023 йилда жавобгарга уруғлик картошка ҳақиқатда етказиб
берилганлигини тасдиқловчи ўша пайтда тузилган шартнома, ҳисобварақфактуралари, ишончномалар, юкхатлари ёки бошқа ҳужжатлар тақдим
қилинмади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 63-бандининг учинчи хатбошисига
биноан, ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
3
Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни
14-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларига мувофиқ,
операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб
ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар хўжалик
операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун асос бўлади. Хўжалик юритувчи
субъектлар томонидан савдо ва сервис соҳасида олинадиган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақи банк корпоратив пластик карталаридан фойдаланган
ҳолда тўланганида тўлов терминалларининг чеклари ҳам бошланғич ҳисоб
ҳужжатлари деб тан олинади.
Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар
амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли
бошланғич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс
эттирилади.
Бошланғич
ҳисоб
ҳужжатларининг
мажбурий
реквизитлари
қуйидагилардир:
бухгалтерия ҳисоби субъектининг номи;
ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой;
хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва ўлчов бирликлари
кўрсатилган миқдор ўлчови (натура ва пулда ифодаланган ҳолда);
хўжалик
операциясини
бажарган
шахсларнинг
(шахснинг)
идентификация қилиш учун зарур бўлган фамилияси ҳамда исми ва отаси
исмининг бош ҳарфлари ёхуд бошқа реквизитлари кўрсатилган ҳолда
лавозимлари номи ва имзолари.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2024 йил 30 июль куни
3538-сон билан рўйхатга олинган “Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва
ҳужжатлар айланиши тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига мувофиқ,
ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган барча хўжалик операциялари
тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Ушбу ҳужжатлар
бошланғич ҳисоб ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади ва улар асосида
бухгалтерия ҳисоби юритилади.
Шу боис, суд даъво талаби суд мажлисида ўз исботини топмади деб
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи
қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича
қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат
божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан
қопланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик
бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
4
Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар
бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Шу боис, суд даъвогардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундиришни ва иш бўйича олдинган тўланган 41 200 сўм почта
харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “F*** F***” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Иш бўйича олдинган тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар
“F*** F***” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Қ.О.Хожамуратов