← Назад
Решение #2843342 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| онуннинг | 141 | — | law | |
| онунини | 144 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 21 ноябрь
4-1501-2502/20475-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг мажлиси котиблигида, суд бошқарувчи вакили
А.Ниёзов (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар
“*************” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамиятидан 2 786 761 480 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “*************” масъулияти чекланган жамиятини тугатиш
бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “*************”
масъулияти чекланган жамиятидан 2 786 761 480 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризасини маъқуллаб, “*************”
масъулияти чекланган жамияти Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
18 сентябрь кунги №4-1501-2503/17162-сонли иш бўйича чиқарилган ҳал қилув
қарорига асосан банкрот деб эътироф этилгани, тугатиш ишлари олиб бориш даврида
маълум бўлишича Қарздор корхона томонидан жами 3 491 761 480 сўмлик қурилиштаъмирлаш ишлари амалга оширилгани, ўз навбатида 705 000 000 сўм маблағлар тўлаб
берилгани, натижада 2 786 761 480 сўм дебитор қарздорлик ҳосил бўлгани
аниқланганини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Жавобгар суд мажлиси куни ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинганлиги сабабли суд унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишда мавжуд бўлган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрь кунги №41501-2503/17162-сонли ҳал қилув қарори билан “*************” масъулияти
чекланган жамияти масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда
банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш бошланган. Банкротни тугатиш
бошқарувчиси сифатида суд бошқарувчиси Ш.Обидов тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг
141-моддасининг учинчи қисмига биноан суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан
эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва
тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса,
четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари
билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш
тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор
мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунини
144-моддасининг тўртинчи қисмида суд бошқарувчига қарздор олдидаги қарзни
ундириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.
Тугатиш бошқарувчи томонидан банкрот корхонани шахсий кабинетидаги
электрон ҳисоб-фактуралар таҳлил қилинганида, “*************” масъулияти
чекланган жамияти томонидан 28.12.2020 йилдаги 1-сонли ҳисоб варақ-фактурага
асосан 223 046 408 сўмлик, 3-сонли ҳисоб варақ-фактурага асосан 1 229 019 987
сўмлик, 4-сонли ҳисоб варақ-фактурага асосан 865 849 748 сўмлик, 4-сонли ҳисоб
варақ-фактурага асосан 1 103 333 569 сўмлик, жами 3 491 761 480 сўмлик қурилиштаъмирлаш ишлари амалга оширилган, ушбу ишлар учун 705 000 000 сўм маблағлар
тўлаб берилган. Натижада 2 786 761 480 сўм дебитор қарздорлик ҳосил бўлгани
аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият
– фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФКнинг 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан тақдим қилинган ҳисобварақфактураларга асосан жами 3 491 761 480 сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари
бажарилган деб кўрсатилган бўлсада, даъвогар томонидан ушбу ҳисобварақфактуралар бўйича ишончнома, шартнома, топшириш қабул қилиш далолатномалари,
жавобгар томонидан ишларни қабул қилиб олинганлиги юзасидан бошқа ҳужжатлар
иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасининг
биринчи қисмига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи
ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг
67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган
ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва
баҳолашдан иборатдир.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юқорида келтирилган қонун талабларидан келиб чиқиб ва ишдаги ҳужжатларга
асосланган ҳолда, даъвогарнинг жавобгардан 2 786 761 480 сўм ундириш талабларини
қаноатлантириш рад этилиши лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи
қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд, даъвогардан Республика бюджетига 55 735 229,6 сўм миқдорида давлат
божи ундиришни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни
лозим деб топади.
Бинобарин, суд ИПК 68,118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “*************” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 55 735 229,6 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “*************” масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига бир
ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
С. Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2025 йил 21 ноябрь
4-1501-2502/20475-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг мажлиси котиблигида, суд бошқарувчи
вакили А.Ниёзов (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили
иштирокисиз, даъвогар “*************” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамиятидан
2 786 761 480 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд
ИПК 68,118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “*************” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 55 735 229,6 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “*************” масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига бир
ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
С.Махмудова