Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/20808 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2ca01724-a7f8-4af5-b14f-a14869583395 Claim ID PDF Hash 63fbfa5c41f6e772... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 21 ноябрь 4-1501-2502/20808-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили А.Джалолов (ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-ваноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар «*********************» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “*********************” унитар корхонаси ҳисобидан 8 289 520 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш материалларига қараганда, даъвогар «*********************» масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар “*********************” унитар корхонаси ўртасида 2020 йил 17 мартда 1555-сонли ичимлик сув етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқлар орқали шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда сув етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган сув учун белгиланган тўловларни амалга ошириши лозим бўлган. Қайд этилган шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга ичимлик суви етказиб бериб келинган, тарафлар ўртасида 2025 йил 31 октябрь ҳолатига тузилган солиштирма далолатномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги 8 289 520 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Савдо-ваноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар «*********************» масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво ариза тақдим этиб, жавобгар “*********************” унитар корхонаси ҳисобидан 8 289 520 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз ўтказишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилоят молия ва иқтисодиёт бошқармаси, Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Прокурор ёрдамчиси суд мажлисида даъво аризаси бўйича фикр билдириб, қарздорлик тўлиқ қопланганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Даъвогар вакили суд мажлисида кўргазма бериб, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги боис ушбу қарздорлик вужудга келганлиги, жавобгар ўз мажбуриятини бажармаганлиги сабабли судга мурожаат қилишга мажбур бўлгани, лекин 14.11.2025 йил куни 14 322 000 сўм тўловлар амалга оширилиб, қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни ва учинчи шахсларни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли уларнинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган. ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган. ФК 470-моддаси 1-қисмида “Энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади” деб кўрсатилган. ФК 478-моддасига мувофиқ агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга фойдаланилган ичимлик суви ва қабул қилинган оқова тармоғи учун 20.10.2025 йил ҳолатига 8 289 520 сўм асосий қарз ва 4 000 000 сўм пеня қарздорликни ташкил қилган. Бироқ, суд мажлисида даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан 14.11.2025 йил куни 14 322 000 сўм тўловлар амалга ошириб, қарздорликни тўлиқ бартараф этганлигини маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд даъвони қаноатлантиришни рад қилиб, даъвогар «*********************» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “*********************” унитар корхонаси ҳисобидан 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан 412 000 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-68, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар «*********************» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “*********************” унитар корхонаси ҳисобидан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “*********************” унитар корхонаси ҳисобидан 412 000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 21 ноябрь 4-1501-2502/20808-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили А.Джалолов (ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-ваноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар «*********************» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “*********************” унитар корхонаси ҳисобидан 8 289 520 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-68, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар «*********************» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “*********************” унитар корхонаси ҳисобидан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “*********************” унитар корхонаси ҳисобидан 412 000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова